1. Бошқарув назарияси ва амалиѐтида инновацион менежментнинг ўрни.
2. Инновацион менежментни ўрганишнинг асосий вазифалари.
3. Иқтисодиѐтда экстенсив, интенсив ва инновацион ўсиш турлари, улар ўртасидаги фарқ ва боғлиқлик.
4. Жахон молиявий-иқтисодий инқироизи шароитида иқтисодий жараѐнларнинг инновацион йўналганлиги.
5. Бозор иқтисодиѐти шароитида инновациялар.
6. Инновацияларни юзага келтирадиган ўзгаришлар.
7. Инновацияларнинг таснифи.
8. Илмий фаолият, илмий-техник фаолият, инновациялар, инновацион фаолият, инновацион жараѐн, инновацион лойиҳа, Инновацион иктисодиѐттушунчалари, улар ўртасидаги фарқ ва боғлиқлик.
Замонавий менежмент бозор иқтисодиѐти шароитларида фаолият юритувчи фирмалар, корхоналар, ташкилотларни бошқаришнинг вужудга келган тизими сифатида уларнинг ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини самарали ривожланиши ва фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратилишини кўзда тутади. Ҳозирги вақтга келиб саноат, савдо, тижорат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида бошқарувнинг бой амалий тажрибаси тўпланган. Ваҳоланки ушбу масалани назарий томонлари хали етарлича ишлаб чиқилган эмас. Афсуски, бизнинг мамлакатимизда маъмурий – буйруқбозлик тизими якка ҳокимлигининг ўн йилликлари давомида бошқарув назарияси ва амалиѐтини етарлича баҳоламаслик мавжуд бўлган. Марказлашмаган, муқобил ва мотивация тамойиллари хос бўлган менежментга эса тўғридан тўғри “денгиз ортидаги тентаклик” сифатида қаралган. Бундан ташқари, бошқарув бўйича мутахассисларни тайѐрлаш деярли амалга оширилмаган. Бунинг оқибатида 90 – йилларда биз аслида умумий, шу жумладан ислоҳотчи раҳбарлар орасида ҳам, бошқарув саводсизлигига эга бўлганмиз, бу янги тарихдаги Ўзбекистон жамияти ва иқтисодиѐтининг сўнгги юз йиллик ичидаги саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чирариши пасайишининг сабабларидан бири бўлган. Аммо 90–йилларда бошқарувга нисбатан муносабатни тубдан ўзгариш зарурлигини тушуниш устунлик қилган. Ўзбекистонда бозор муносабатларини шаклланиши, ташкилотлар томонидан мустақилликни олиниши, рақобатни ўсиши илғор хорижий мамлакатлар ва етакчи жаҳон фирмаларидаги бошқарув тажрибасини ўрганиш ва улардан Ўзбекистон шароитларини ҳисобга олиш билан фойдаланиш, жамланган мамлакат тажрибасини умумлаштириш, ҳамда бундан кейинги илмий тадқиқотларни ўтказиш, менежмент соҳасида мутахассисларни тайѐрлаш 7 зарурлигини тақозо қилган. Шунингдек , бу нарса вақтнинг узоқ даврини талаб қилади. “Менежмент назарияси” ўқув курсининг мақсади талабалар томонидан аниқ бозордаги бошқариладиган объектнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг мажмуавий тизими сифатида менежмент тизимининг илмий тамойиллари ва усулларини эгаллаш, уларни амалда қўллаш учун керакли кўникмаларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Ушбу дарслик ўқишнинг ҳар хил шаклларидаги талабалари, ҳамда менежмерларни мустақил ўрганишлари учун мўлжалланган. Дарсликнинг мазмуни олий касбий таълимнинг Давлат таълим стандартига мос келади. Дарслик ўз ичига қуйидагиларни олади: кириш, асосий матннинг еттита боби- улардан ҳар бирида назорат саволлари, атамалар луғати ва адабиѐтлар рўйхати мавжуд,. Асосий матн мантиқан ўз ичига менежментнинг асосий тушунчалари ва таърифларини олувчи назорат асосларидан тортиб то менежер фаолиятини ташкил қилиш бўйича амалий тавсияларгача бўлган еттита ўзаро боғланган бобларга бўлинган. Дарслик матнининг мазмуни “Менежмент назарияси” курсини эгаллашга имкон беради. Назорат саволлари ѐрдамида ушбу фан бўйича билимларни текшириш имконияти мавжуд. Тавсия этилган адабиѐтларни ўрганиш фанни чуқурроқ ўрганишга имкон беради.
Инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. У ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган қисқа йигирма йиллик даврда илмий асосланган бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос моделини амалга ошириш натижасида мамлакатимизда иқтисодий соҳада чуқур таркибий ўзгаришлар юз берди, қулай инвестицион муҳит шакллантирилди, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, банк - молия тизимини ривожлантиришни норматив - ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоялаш, бақувват мулк эгалари синфини яратиш, тадбиркорлик, аввало, кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг бозор инфратузилмасини барпо этиш учун мустаҳкам замин яратилди. Ўзбекистон босиб ўтган қисқа, аммо натижалари жиҳатидан асрларга тенг давр ҳақида гапирганда, аввало, режали иқтисодиѐтдан, тақсимлаш тизимидан, бозор муносабатларига асосланган бошқарув тизимига ўтиш бўйича биз танлаган, машҳур беш тамойилни ўз ичига олган “Ўзбек модели”, давлатимиз ва иқтисодиѐтимизни босқичма - босқич изчил ислоҳ этиш ва барқарор ривожлантириш стратегияси ҳаѐтийлиги ҳақида гапиришга тўғри келади. Шу хусусда миллий иқтисодиѐт жадал ривожланишининг омиллари ва манбалари, иқтисодий ўсишнинг устувор йўналишлари ҳамда порлоқ истиқболлари ҳақида фикр юритиш жоиздир. Мамлакат иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш барча халқларнинг мақсади ҳисобланади. Шу туфайли замонавий иқтисодий ривожланиш энг долзарб ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни самарали ҳал қилиш учун шароитлар яратиши лозим. Бу шароитларга жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини камайтириш, инсонни ҳар томонлама камол топтириш, меҳнат ва ижтимоий ҳаѐт жараѐнини инсонпарварлаштириш, мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш киради. Иқтисодий ривожланишнинг янада юқори сифатини мақсадли шакллантириш замонавий иқтисодиѐт фани томонидан ўрганилаѐтган мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун зарур барча ишлаб чиқариш омилларини модернизациялаш, инсон капиталига инвестициялаш ижтимоий муносабатлар тизими ва иқтисодий рағбатлантириш инструментларини жиддий ислоҳ қилиш жамият ижтимоий-иқтисодий ва институционал тараққиѐтини ҳамда инсонларнинг турмуш даражаси сифатини ошириш талаб этилади. Олимлар эътибори марказида иқтисодиѐтни узоқ муддатли барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқувчи иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш, иқтисодиѐтнинг ўсиш шартлари ва омилларини “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил 2 аниқлаш ҳамда таҳлил қилишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш тизимини қуриш вазифаси пайдо бўлди. Ўзбекистонда аҳолининг ўсиб бораѐтган эҳтиѐжлари, ижтимоий ишлаб чиқариш технологик усули ва тузилмасида фундаментал трансформациялар жараѐни юзага келмоқда. Дарҳақиқат, замонавий иқтисодий ривожланиш сифати Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Миллий иқтисодиѐтнинг яқин ўтмишдаги жуда қулай жаҳон конъюнктураси ва ижтимоий-иқтисодий фаровонлик кўриниши шароитидаги ривожланиш траекторияси бўйлаб ҳаракати инсон капиталига кенг миқѐсли инвестициялар киритиш ва асосий капитални оммавий ўзгартириш билан бирга олиб борилиши лозимлигини тақозо этмоқда. Замонавий иқтисодий ривожланиш ўз табиатига кўра хусусиятлари тез ўзгарадиган динамик жараѐн ҳисобланади, бу тўпланган билимлардан унинг янги сифатини таҳлил қилиш ва иқтисодиѐтнинг ҳаракатланиш траекториясини прогнозлаш учун фойдаланишни сезиларли даражада мураккаблаштиради. Миллий иқтисодий адабиѐтларда иқтисодий ривожланиш ва унинг сифати мавзусининг тадқиқ этилишини таҳлил қилиб шуни қайд этиш зарурки, ушбу масала миллий иқтисодиѐт пропорцияларининг такрор ишлаб чиқариштузилмавий жиҳатдан мувозанатланганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Замонавий иқтисодий ривожланишнинг сифат категорияси кўп қиррали, уни иқтисодий тизим фаолиятининг турли соҳаларини таҳлил қилиш воситасида очиб бериш мумкин. Олимлар замонавий иқтисодий ривожланиш сифатини капитал тузилмаси трансформациялари ва иқтисодий фаолиятнинг илм ва техника талаб турлари устувор ўсиши билан боғлайдилар. Иқтисодий ўсиш категорияси иқтисодиѐт амал қилишининг асосий кўрсаткичлари жумласига кирган ҳолда у реал ялпи ички маҳсулотнинг йилданйилга ҳажмининг кўпайишини ѐки аниқроқ қилиб айтганда аҳоли жон бошига реал ялпи ички маҳсулот миқдорининг ошишини кўрсатади. “Иқтисодий ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” билан чамбарчас боғлиқ кўпўлчамли ва кўп қиррали кўрсаткич бўлиб, мамлакатда ижтимоий институционал ва сиѐсий ўзгаришлар, аҳолининг турмуш даражасини, инсон манфаатларининг қондириш савиясини ифодалайди. Дарҳақиқат, ”иқтисодий ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” тушунчасига нисбатан кенг маъноли ҳисобланади. Баъзан иқтисодий ўсиш яққол таъминланган ҳолда “иқтисодий ривожланиш” юз бермаслиги мумкин. Демак, “иқтисодий ривожланиш” инсон манфаатларини таъминлаш, ҳаѐтий эҳтиѐжларини қондириш, яшаш шароитини, медицина хизматини, таълим олиш, баркамол авлодни тараққий этиш имкониятларини ўзида қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |