1 бош илмий-методик марказ 2


Кредит тизими асосида таълим жараёнларини режалаштириш



Download 2,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/131
Sana02.01.2023
Hajmi2,17 Mb.
#897428
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

2.3. Кредит тизими асосида таълим жараёнларини режалаштириш
ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг инновацион 
методлари

Олий мактабдаги ўқув жараёни олий малакали мутахассисни 
тайёрлашдаги ташкилий, бошқарув, билиш фаолиятини ривожлантириш каби 
кўп қирраларни ўз ичига олувчи мураккаб жараёндир. 
Ўқув жараёни асосан ўқув машғулотлари ва назорат жараёнларидан 
ташкил топган. Ўқув машғулотлари барча турдаги академик машғулотларни, 
талабаларнинг мустақил таълими ва малакавий амалиётларни ўз ичига олади. 
Назорат жараёнлари талабаларнинг таълим дастурини қай даражада 
ўзлаштирганлигини кўрсатади. 
Ўқув жараёнини режалаштириш олий ўқув юртининг ўқув фаолиятини 
бошқаришда муҳим элементларидан бири ҳисобланади. У қуйидаги 
босқичларда амалга оширилади: 
• дастлаб ўқув йили давомидаги асосий ўқув жараёнлари ва уларни амалга 
ошириш муддатлари акс эттирилган академик тақвим тузилади; 
• намунавий ўқув режага қўшимча равишда танлов фанларининг рўйхати 
шакллантирилади; 
• намунавий ўқув режа ва танлов фанлари рўйхатига мос равишда 
эдвайзерлар ёрдами билан, Регистратор Офиси ва декан назорати остида ҳар 


74 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
бир талабанинг шахсий ўқув режаси шакллантирилади; 
• ишчи ўқув режалари тузилади; 
• фанларнинг ишчи ўқув дастурлари (syllabus) ишлаб чиқилади;
• йўналиш ва мутахассисликларнинг ишчи ўқув режаларига мос равишда 
кафедраларнинг ўқув юкламалари режалаштирилади ва профессор-
ўқитувчиларнинг штат жадвали ҳамда уларга тақсимланган кредитлар 
тасдиқланади; 
• академик потоклар ва гуруҳлар кесимида дарс жадваллари тузилади. 
Бакалавриат намунавий ўқув режалари 4 та блокдан иборат бўлади: 
1) табиий-илмий ва гуманитар фанлар блоки
2) умумкасбий фанлар блоки; 
3) ихтисослик фанлари блоки
4) қўшимча фанлар блоки. 
Магистратура намунавий ўқув режалари 2 та асосий блокдан иборат 
бўлади: 
1) умумметодологик фанлар блоки; 
2) мутахассислик фанлари блоки. 
Фан блокларидаги фанлар мажбурий ва танлов фанлари бўлиши мумкин. 
Мажбурий фанларга малака талабларида келтирилган, ўзлаштирилиши шарт 
бўлган фанлар киради. Танлов фанларига кадрлар буюртмачилари талаби 
билан олий ўқув юрти томонидан таклиф этиладиган фанлар киради. 
Намунавий ўқув режаларда мажбурий ўзлаштириладиган фанлар уларга 
ажратилган кредитлар билан бирга келтирилади. Танлов фанлари бўйича 
кредитлар олий ўқув юртлари томонидан мустақил равишда белгиланади. 
Йўналиш ва мутахассисликнинг ишчи ўқув режалари харажатларни 
оптималлаштириш мақсадида энг кўп талабалар контингентининг шахсий 
ўқув режаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Ишчи ўқув 
режаларининг талабаларнинг келгусидаги касбий фаолиятини тўлароқ қамраб 
олган ҳолда катта контингентга мослаштирилиши, ўқув жараёнининг 
самарасини оширади. 
Кредит таълим тизимида ўқув ишлари ҳажми ўқитиладиган материал 
ҳажми бўйича аниқланади ва кредитларда ўлчанади. 
Кредит – ўқув ишлари ҳажминининг ўлчов бирлиги бўлиб, 30 академик 
соатга тенг бўлиши мумкин (15 ҳафталик семестрда). Бунда аудитория ва 
мустақил таълим соатлари бакалавриат ва магистратурада – 1:1 нисбатда 
бўлиши мумкин. 
Ҳар бир фаннинг ҳажми бутун сонли кредитлар билан ифодаланади. Ўрта 
ҳисобда фанлар сони 40 тадан ошмаслиги шарти билан битта фанга ўртача 



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish