Bog'liq 1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
62 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш таълим ва унинг учун сарфланадиган умумий меҳнат харажатлари миқдорини
қамраб олади. Жаҳон амалиётида Америка Қўшма Штатлари кредит тизими
(USCS), Кредитларнинг тўплаш ва ўтказишнинг Британия тизим (САТS),
Европа кредит тизими (ECTS), Университет кредитларини ўтказишнинг Осиё
- тинч океани тизими (UCTS) энг кенг тарқалган тизимлар ҳисобланади.
“Кредит соат” тизими дастлаб АҚШда пайдо бўлган ва такомиллашган.
1969 йилда Гарвард университети Президенти, Америка таълимининг атоқли
намояндаси Чарльз Элиот биринчи бўлиб “кредит-соат” тушунчасини киритди
ва 1870-1880 йиллар давомида фан ҳажмини кредит-соатларда ўлчашга имкон
берувчи тизимни жорий қилди. 1892 йилдан “кредит-соат” тизимини жорий
қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. Бунда АҚШ миллий таълим
қўмитаси “коллеж-мактаб” бўғинини яхшилаш, ўрта мактабларда ўқув
дастурларини стандартлаш мақсадида нафақат коллежларда, балки ўрта
мактаблар учун ҳам “кредит” тушунчасини жорий қилди ва кейинчалик
бакалавриат дастурлари мазмунини баҳолашнинг кредит тизимини
магистратура ва докторлик таълим босқичларигача кенгайтирди.
Бакалавр даражасини (Bachelor of Arts - BA ёки Bachelor of Science - BSc)
олиш 4 йил ўқишни назарда тутади. Бу давр ичида талаба ўртача ҳар бири 3
кредитлик 40 тача фанни ўзлаштириши зарур бўлади. Биринчи ва иккинчи йил
таянч билимларни олиш учун ажратилади (таъминан, 60-68 кредит) ва у
оралиқ даража (Associates) билан якунланади, учинчи ва тўртинчи йиллар
мутахассислик фанларини жадал ўрганишга бағишланади ва бу жараён
малакавий имтиҳон билан тугалланади.
Олий таълимнинг иккинчи босқичи (Graduate Level) – бу ўрта ҳисобда
икки йиллик ўқиш натижасида магистр даражасини (Master of Arts - MA ёки
Master of Science - MSc) олиш учун мўлжалланган магистрлик дастурларидир.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг иккинчи босқичи ва
учинчи поғонаси – докторлик дастурлари бўйича ўқиш бўлиб, у тор
мутахассисликга ўқиш ва мустақил илмий изланувчиликга йўналтилгандир.
Даражани олиш учун талаба белгиланган миқдордаги кредит-соатларни
тўплаши зарур. АҚШ да қабул қилинган USCS (US Credit System) тизимида
кредит-соат – бу ўқиш вақтига асосланган ўлчовдир. Масалан, бакалавриатда
1 кредит-соат талабанинг семестр давомида ҳар ҳафтадаги 1 академик соат
аудитория ишига тенг. Бундан ташқари ҳар бир аудитория машғулотига 2 соат
(100 минут) мустақил иш қўшиб берилади. Магистратурада, ва айниқса
докторантурада бу меҳнат ҳажмида мустақил ишнинг ҳиссаси кўпайиб
бориши назарда тутилади.
АҚШ да бакалавр даражасини олиш учун 4 йилда камида 120 кредит-соат,