Bog'liq 1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
80 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 3. РО деканатлар билан келишган ҳолда фанлар бўйича ўқийдиган
талабаларнинг энг кам сонини, ҳар бир ўқитувчи учун эса – академик потокда
(гуруҳда) ўқийдиган талабаларнинг максимал сонини белгилайди.
4. Агар бирор танлов фанига белгиланганидан кам миқдордаги талабалар
ёзилган бўлса, бу фан очилмайди ва у ишчи ўқув режасига киритилмайди. РО
бу ҳақда бир ҳафта муддатда ахборот ойнасига ва олий ўқув юртининг
сайтидаги факультет саҳифасига эълон чиқаради. Бекор қилинган танлов
фанига ёзилган талаба эълон чиққанидан сўнг бир ҳафта муддатда фанларни
қайта танлаши ва РО га шахсий ўқув режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ариза бериши керак.
6. Агар фанга ёзилган талабалар сони белгиланган чегарадан ошиб
кетадиган бўлса, деканат иккинчи академик потокни шакллантиради ва ўз
хоҳиши бўйича тегишли малакага эга бўлган ўқитувчиларни тайинлайди.
Талабалар академик потокларга (гуруҳларга) ёзилиш навбати бўйича қайд
қилинадилар. Бундан кўринадики, талаба бутун ўқиш даври давомида битта
академик потокда ёки гуруҳда эмас, ўз танлови бўйича турли академик поток
ва гуруҳларда таълим олиши мумкин.
7. Ўқув йилини ёки ўқув семестрини муваффақиятли якунлаган талаба
белгиланган вақтда РО га ўзининг шахсий иш режасини топширмаган бўлса,
унга курс бўйича тасдиқланган ишчи ўқув режаси асос қилиб олинади.
Фанларга ёзилиш тугаганидан сўнг факультет декани томонидан
талабаларнинг шахсий иш режалари тасдиқланади ва ишчи ўқув режаларини
ишлаб чиқиш ҳамда жорий ўқув йили ёки ўқув семестри бўйича ўқув
юкламалари ва таълим харажатларини ҳисоблаш учун асос қилиб олинади.
Биринчи курс талабаларининг янги таълим тизимига тезроқ
мослашишлари учун 15-25 август кунлари РО, эдвайзерлар ва АРМ ходимлари
томонидан тегишли ташкилий-услубий ва маслаҳат ишларини ташкил
қилиниши тавсия этилади.
Талаба шахсий таълим траекториясини шакллантиришида ва танлов
фанларига ёзилишида, ушбу фанга асос бўладиган фанларни ўқиганлиги
(пререквизитлар) ҳисобга олинади, акс ҳолда талаба бу фанни танлаш
ҳуқуқига эга бўлмайди. Талаба ўзи танлаётган фан келгусида қайси фанлар
(постреквизитлар) учун асос бўлишини билиши ҳам жуда муҳим.
Ёзги семестр кредит таълим тизими шароитида ўқув режасининг муҳим
таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. У талабанинг ташаббуси билан
қўшимча билим олиш, академик қарзларни топшириш, таълим дастуридаги
фарқларни йўқотиш мақсадида пуллик асосда ташкил қилинади.
Ёзги семестрнинг давомийлиги академик тақвим асосида йўналишлар,