10
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш
мактаблари черков билан боғлиқ бўлмаганлигига қарамай, уларда руҳонийлар
дарс беришарди. Кейинчалик мактаблар университетларнинг пайдо бўлиши
учун асос бўлди.
Университетларнинг пайдо бўлишига бир қатор ҳолатлар ва сабаблар,
масалан шаҳарларнинг ривожланиши, жамиятнинг фикрлаш тарзидаги ўзгариш,
давлат томонидан университетларни ташкил этишнинг иқтисодий фойдалари
тан олиниши, ҳукуматнинг маълумотли кадрлар пайдо бўлишидан
манфаатдорлиги ва таълим олишни истаган қизиқувчиларнинг пайдо бўлиши
каби омиллар ёрдам берди. Оқибатда ҳамкорлик натижасида шаҳар ва
университет ўзаро манфаатли фойда олди. Шаҳар университетни дарслар учун
жойлар ва талабалар учун инфратузилма билан таъминлади, университет, ўз
навбатида, шаҳарга янги аҳолини жалб қилди ва савдо ривожланишига ҳамда
хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайишига сабаб бўлди.
Дунёвий ҳокимият учун университетларни ташкил этиш ва қўллаб-
қувватлашнинг бошланғич мақсади пайдо бўлган бошқарув давлат аппарати
учун мутахассисларни тайёрлаш, университет берган ҳудуднинг алоҳида ҳолати
ва талабаларнинг ташрифидан қўшимча даромадларни жалб қилиш эди.
Шаҳарларнинг фаол шаклланиши, бозор муносабатларининг ривожланиши ва
ишлаб чиқариш ҳамда саноатнинг изчил ташкил этилиши билан шаҳар
ҳокимияти янги мутахассисларга кескин эҳтиёж сезди. Қирол ҳокимиятига
аристократиядан фарқли ўлароқ янги интеллектуал элитани шакллантириш учун
шифокорлар, тилшунослар, таржимонлар ва ҳуқуқшунослар керак эди. Черков
дунёвий ҳокимият билан бир қаторда, ўз мавқеини ва папа ҳокимиятини
мустаҳкамлаш учун таълимни ривожлантириш ва тарқатишда, шунингдек,
бидъатларга қарши курашишда, университетлар ва ўқитувчиларни молиявий
ҳамда маъмурий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Университет таълимини
ривожлантиришда черковнинг иштироки уларнинг ўз тузилмаларида ўқимишли
кадрларга бўлган эҳтиёжига боғлиқ эди. Дунёвий ва черков ҳокимиятининг
ҳомийлиги туфайли талабалар барқарор ижтимоий мавқега, солиқлар ва
йиғимлардан озод қилиш, иш ташлаш ва фақат шаҳарнинг маъмуриятига эмас,
балки ўзларининг профессорлари ва епископларига бўйсуниш ҳуқуқи каби
университетларнинг оммавийлигини оширишга ёрдам берадиган кўплаб
имтиёзларга эга бўлдилар.
Университетлар талабалар томонидан ҳудудий ёки тил асосида ташкил
этилган биродарликлардан (қардошликлардан) ва профессорлар томонидан
ўқитиладиган турли хил билимларга мос келадиган факультетлардан иборат эди.
Қонунларга кўра, бир меҳмон ватандошининг жинояти учун ҳибсга олиниши
мумкин эди, аммо жамоат ичида талабалар ушбу қоидадан ҳимояланишди.
Биродарликлар, шунингдек, талабаларга ўзларининг шахсиятини сақлашга
Do'stlaringiz bilan baham: |