53
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
ходимларининг кейинги суҳбатлар ўтказиш бўйича асосий кўникмаларини
аниқлашдир.
Суҳбатдош,
ўз
навбатида,
мунозарали
масалаларни
ойдинлаштириш ва аниқлаштириш учун асосий ваколатларга эга бўлиши керак.
Лойиҳани баҳолашнинг иккита асосий усули мавжуд - LIFT (боғловчи
инновация, молия ва технология) ва TAME (технология ва бозорни баҳолаш).
LIFT методологияси инновацион лойиҳани тижоратлаштириш даражасини
аниқлаш учун Европа Иттифоқининг Тадқиқот ва технологик ривожланиш
бўйича комиссиясининг V доирасида ишлаб чиқилган. LIFT методологиясига
кўра, интервью (суҳбат) олдидан компанияга лойиҳа бўйича сўровнома
юборилади, сўнг натижалар батафсил таҳлил қилинади, уларнинг асосида
саволлар тайёрланади ва ташқи экспертлар суҳбатга таклиф қилинади.
Шунингдек, компания ўрганилаётган лойиҳа билан боғлиқ ҳужжатлар
тўпламини тайёрлайди. Лойиҳа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, жозибадорликни
ва мумкин бўлган хатарларни кўрсатадиган мезонлар бўйича баҳоланади.
Кўпинча, лойиҳанинг жозибадорлиги баҳолашнинг ўнта омилини ўз ичига
олади: бозор ўсиши ҳажми ва ҳаракати, рентабеллик, лойиҳани бозорда бошлаш
вақти ва бошқалар. Лойиҳа билан боғлиқ хавфларни баҳолаш йигирмата омилга
кўра амалга оширилади: лойиҳани ишлаб чиқиш босқичи, бозорни ўрганиш ва
маркетинг режасининг мавжудлиги, молиявий барқарорлик, ходимларнинг
мавжудлиги ва малакаси, патент қидируви тозалиги ва бошқалар. ТАМЕ
методологияси Lambic Innovation Ltd. томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг
асосий хусусияти сотишнинг мумкин бўлган бозорларини баҳолашга
қаратилган. ТАМЕ баҳолашнинг беш бўлимини ўз ичига олади: янги
технологиянинг мазмуни; маҳсулотнинг кучли ва заиф томонлари; интеллектуал
мулк ва бозорни баҳолаш ва бошқалар. Баҳолаш кўрсаткичларининг таърифи ва
технологик аудит методологиясини танлаш тадбирнинг мақсадлари,
баҳоланадиган компания соҳаси ва бошқа омиллар билан белгиланади. 2.2.
жадвалда
1
тижоратлаштириш ва технологияларни ўтказиш имкониятларини
баҳолаш мезонларига мисоллар келтирилган. Аудит жараёнида аниқланган
барча технологиялар учун баллар ҳужайраларга киритилади.
Кўрсаткичлар баҳоланган ташкилот учун одатий балл тизимига мувофиқ
баҳоланади. Ҳар бир мезон учун ўлчов омилларининг киритилиши, аудит
натижаларини бозор нуқтаи назаридан, имкон қадар объектив ва тўғри ечишга
имкон беради. Ҳисоб-китобларни жадвалга киритгандан сўнг, ҳар бир
ўрганилаётган соҳалар учун қийматлар қўшилади ва технологиянинг
потенциали, шунингдек уларнинг умумий баллари аниқланади, уларнинг
1
Оценка коммерциализируемости технологий: сб. науч. тр. / Коммерциализация технологий: мировой опыт рос.
регионам; под ред. Н.М. Фонштейн. М.: Академия народного хозяйства при правительстве
РФ, 1995. 228 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |