66 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш талаба 60 Европа кредитларини тўплаши шарт.
Европа, Америка ва Британия синов бирликлари тизими билан бир
қаторда Осиё-Тинч Океани региони учун UCTS (University Credit Transfer
System) университет кредитларини ўтказиш тизими ҳам мавжуд. Бу тизимга
регионнинг йирик давлатлари, масалан, Япония ва Хитой умуман
қўшилишмаган. Бу лойиҳанинг тажриба схемаси 5 йилга (1999-2004 йй.)
мўлжалланган эди. Унинг мақсади UMAP (Осиё-Тинч океани регионида
университетлар мобиллиги) ташкилоти томонидан регионда ва UMAP
фаолият соҳасига кирувчи ҳудудларда ва дунёнинг бошқа регионларидаги
давлатлар билан биргаликда хорижий олий ўқув юртларидаги олинган
кредитларни кафолатли тан олиш орқали талабалар алмашинувини самарали
йўлга қўйишга ёрдам кўрсатиш эди.
UCTS кредитлар шкаласи худди ECTS ники каби бир академик йил учун
60 кредитни ташкил қилади (семестрда – 30). UCTS кредитлар шкаласи фақат
конвертациялаш шкаласи сифатида ишлатилади. У қабул қилувчи ва ўқишга
жўнатувчи олий ўқув юртларидаги мавжуд кредитлар тизимини (ёки ўқув
юкламасини
ўлчашнинг
бошқа
турларини)
алмаштириш
учун
мўлжалланмаган.
UCTS тизими, академик йил учун 60 кредит ва ECTS баҳолаш шкаласи
жорий этилганлиги сабабли ECTS моделига асосланган бўлиб, у ECTS
моделининг соддалаштирилган варианти ҳисобланади. UCTS тизими
институтлар ўртасида фақат талабаларнинг юкламалари ва баҳоларини тан
олиш ва ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган, у муайян институтдаги мавжуд
тизимни алмаштиришни назарда тутмайди. UCTS тизимида факультет вакили
фақат UCTS дан фойдаланиш бўйича умумий тавсиялар беради ва олий ўқув
юртлари ўртасида мулоқот юритувчи шахс ҳисобланади. Талабанинг ўзи
шахсий хорижий таълим дастурини тузади. Талаба дастурни тузиб бўлганидан
сўнг ўқишга жўнатувчи ва қабул қилувчи институтлар муайян дастурдаги
фанларни ўрганиш учун талабага бериладиган кредитларга нисбатан
ўзларининг розиликларини маълум қилишади.
UMAP талабалар алмашинуви шартлари батафсил ифодаланган икки
томонлама келишувларни тузишда университетларга ёрдам беради ва уларни
қўллаб-қувватлайди.
Худди ECTS даги каби UCTS да ҳам, асосий мақсад талабанинг хорижда
олган кредитларини ўқишга жўнатувчи институт томонидан қайта қабул
қилинишини кафолатлаш ва шу орқали UMAP нинг самарасини ошириш
ҳамда талабаларнинг мобиллигини оширишга қаратилган.
Япония синов бирликлари тизими американинг USCS тизими асосига