24
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчасининг таърифи шу ҳақда қабул
қилинган Ўзбекистон қонунида берилган. 2012 йил 24 декабрда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-342-сонли Қонуни асосида
амалдаги (2000 йил 14 декабрда қабул қилинган) «Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритилди. Ушбу янги таҳрирдаги Қонун расмий эълон
қилинган кундан эътиборан кучга кирган
2
. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари
сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга
қаратилган расмий ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар
ҳисобланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари
3
;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда
қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар
ҳисобланади. Қонунлардан ташқари, қонун ости ҳужжатлари ҳам мавжуд.
Қонун ости ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари
ва
қарорлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг
буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари киради. Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари биргаликда қонун
2
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 25 декабрдаги 250 (5670)-сонида эълон қилинган.
3
Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинадиган “фармойиш” номи остидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон
Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли қонуни билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тоифасидан чиқариб
ташланди. Мазкур Қонун матни бўйича қаранг: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |