3-боб. Минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чоратадбирларини амалга ошириш; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш; вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;
тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш; ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитларни аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш; туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш.
10. Минтақавий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиқиб:
Тошкент шаҳар, тегишли вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар; туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади; давлат органлари ва ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштиради ва оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади; вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чораларни кўради; туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг қарорларини текширади, ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |