1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Шахсга доир маълумотларга



Download 148,54 Kb.
bet22/29
Sana21.02.2022
Hajmi148,54 Kb.
#22343
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
shaxsga doir ma`lumotlar to`grisida

19-модда. Шахсга доир маълумотларга
ишлов беришга оид талаблар

Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, низомлар, таъсис ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланади ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ бўлиши керак.


Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари уларни йиғиш чоғида илгари билдирилган мақсадларга, шунингдек мулкдорнинг ва (ёки) операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ бўлиши керак.
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсади ўзгарган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор субъектнинг ўз маълумотларига ўзгарган мақсадга мувофиқ ишлов берилиши учун розилигини олиши керак.
Шахсга доир маълумотлар аниқ ва ишончли бўлиши, зарур бўлган тақдирда эса ўзгартирилиши ва тўлдирилиши керак.
Шахсга доир маълумотлар базасига киритилиши мумкин бўлган шахсга доир маълумотларнинг ҳажми субъект томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади. Ишлов бериладиган шахсга доир маълумотларнинг ҳажми ва хусусияти уларга ишлов бериш мақсадлари ва усулларига мувофиқ бўлиши керак.
Шахсга доир маълумотларга субъектни идентификация қилишга йўл қўйиладиган шаклда ёки эгасизлантирилган тарзда ишлов берилади.
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш муддати субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилиги амал қиладиган муддатдан ошиб кетмаслиги керак.


20-модда. Шахсга доир маълумотлар базаларини
рўйхатдан ўтказиш тартиби

Шахсга доир маълумотлар базалари Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.


Шахсга доир маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш ариза бериш принципи орқали хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади. Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ваколатли давлат органига берилади.
Ўз таркибида:
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишинча жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
Мулкдор ва (ёки) оператор тегишли шахсга доир маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳар бир ўзгариши тўғрисида ваколатли давлат органини бундай ўзгариш юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.



Download 148,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish