1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тартиби



Download 47,19 Kb.
bet16/19
Sana25.02.2022
Hajmi47,19 Kb.
#276406
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
263-сон Қонун1

27-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тартиби
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ва ушбу муддатни узайтириш заруратини тасдиқловчи материаллар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур марказ жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлашнинг муддати тугашидан камида уч кун олдин юборилади.
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
5-боб. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тартиби
28-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув- тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия вояга етмаганга нисбатан келиб тушган унинг айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб рад қилинган ёки тугатилган жиноят иши материалларини ёхуд ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилган вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарлиги ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб, вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ёки бошқа таъсир чораларини қўллаш ҳақида қарор қабул қилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ички ишлар органлари бу ҳақда зудлик билан хабардор қилинади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун зарур бўлган материалларни ўн кун ичида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия учун тайёрлаши шарт.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ички ишлар органлари тегишли давлат органларига ва бошқа ташкилотларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади. Сўровлар олинган кундан эътиборан беш кун ичида бажарилиши керак.
Соғлиқни сақлаш муассасалари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлигини аниқлаш учун уни тиббий текширувдан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий текширув вақтида вояга етмаганда унинг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган касалликлар аниқланган тақдирда, унга тааллуқли материаллар бошқа таъсир чораларини қўллаш учун вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга топширилади.
(28-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ўзига нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ҳақидаги материаллар тайёрланаётган вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиши ёхуд ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг назоратига топширилиши мумкин бўлиб, улар вояга етмаганнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини ва суднинг чақирувига биноан келишини таъминлаши шарт. Судга келишдан бўйин товлаётган ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган вояга етмаганлар мажбурий келтирилиши мумкин.
Вояга етмаганлар, агар жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки жиноят иши тугатилган ёхуд жиноий жазодан озод қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилмайди.

Download 47,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish