9-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни амалга оширади, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолияти таҳлилини амалга оширади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг профилактикаси бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, қаровсизликка, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар таҳлилини ўтказади;
давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошираётган органлар ҳамда муассасалар фаолиятини ўрганади, бу фаолиятни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низом».
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |