1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади



Download 45,82 Kb.
bet10/13
Sana21.02.2022
Hajmi45,82 Kb.
#40177
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Олий судьялар кенгаши тугрисидаги Конун

241-модда. Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин уни судьялик лавозимига ва бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби
Янги ваколат муддатига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья ваколатлари муддати тугашига камида олти ой қолганда аризани ва зарур ҳужжатларни тегишли судьяларнинг малака ҳайъатига беради.
Бошқа судьялик лавозимига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья, бунинг сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда Кенгашга ариза беради.
Судьялар олий малака ҳайъати судьяни янги муддатга ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш мумкинлиги ҳақида Кенгашга хулоса тақдим этади.
Кенгаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар раислари ва судьялари лавозимларига номзодлар бўйича жамоатчилик фикрини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тартибга кўра ўрганади.
Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин Кенгаш уч ой ичида номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиши керак.
Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, Кенгаш уни қуйи турувчи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритишга ҳақли.
Илгари судьялик лавозимида ишлаган шахсларни судьялик лавозимига кўрсатиш тўғрисидаги масала янги ваколатлар муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига тақдим этилган судьялар учун қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
25-модда. Судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш
Судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш судьяларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек судьяларни қонун ҳужжатларидаги охирги ўзгартишлар ҳамда замонавий ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан таништириш мақсадида амалга оширилади.
Кенгаш судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Адлия вазирлиги, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, илмий муассасалар, жамоатчилик вакиллари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Судьялар малакасини ошириш тадбирлари судьялар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, одил судловни амалга оширишда аниқланган тизимли камчиликлар ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Download 45,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish