Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир
саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир
кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини
истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик
машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб чиқаришга фаол
таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб
чиқаришга кетадиган материал харажатларнинг асосий қисмини саноат
етказиб
берадиган
ишлаб
чиқариш
воситалари
(ёқилғи-мойлаш
материаллари, заҳира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, асосий воситалар
амортизацияси ва бошқалар) ташкил қилади.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш
сфераси сифатида катта аҳамиятга эга. Бу тармоқда йилига ўртача 3,3 млн.
киши банд бўлиб, у халқ хўжалиги фаол ходимларининг 26,7 % ини ташкил
этади. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги ўз ходимларининг бир қисмини бошқа
тармоқларга ўтказиб иқтисодиётнинг бу тармоқларида иш кучини такрор
ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади.
Бешинчидан, қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги роли
яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш учун
зарур бўлган жамғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Бу тармоқда
мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган қийматнинг 30 фоизга
яқини яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва улардан қайта
ишланган товарларни сотишдан жами валюта тушумининг 40–50 фоизи
ташкил топади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларидан фарқ қиладиган ўзига хос характердаги хусусиятлари ҳам
мавжуд: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг биринчи хусусияти шундан
иборатки, тармоқда ер-сув ресурслари, ўсимлик ва табиий ҳайвонот дунёси,
тирик организмлар, биологик меҳнат воситаларидан фойдаланилади. Бу ерда
ишлаб чиқариш жараёни объектив шароитларга, тирик организмларнинг
ривожланиши ва ўзгариш тезлигига боғлиқ. Бу шарт-шароитлардан
фойдаланиш деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришни
ташкил қилишнинг илғор шаклларини ҳамда ходимларга ҳақ тўлашни
танлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иккинчи хусусияти шуки, бу
тармоқда бош ишлаб чиқариш воситаси ер ресурслари ҳисобланади. Агар
саноатда (қазилма саноатдан ташқари) ер корхоналарни жойлаштириш учун
макон бўлиб хизмат қиладиган бўлса, қишлоқ хўжалигида эса у асосий ва
алмаштириб бўлмайдиган ишлаб чиқариш воситасидир. Меҳнат жараёни ва
маҳсулот ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалигида бевосита ер билан, унинг
сифати, ундан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши катта ер майдонларида агрегатлар ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ҳамда энергетик ресурсларга
талаб жуда юқори ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг учинчи хусусияти Юқорида
келтирилган икки хусусиятидан келиб чиқади. Унда такрор ишлаб чиқариш
иқтисодий жараёни табиат билан чамбарчарс боғланган, маҳсулот ишлаб
чиқариш биологик цикл билан боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг тўртинчи хусусияти тупроқ-
иқлим шароитига боғлиқлигидир. Қишлоқ хўжалиги экинларининг
ҳосилдорлиги йиллар бўйича иқлим шароитига қараб, об-ҳавога қараб
ўзгариб туради, бу эса ўз навбатида чорвачиликнинг ривожланишига, қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқаришининг
самарадорлигига
таъсир
қилади.
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, кўпгина қишлоқ хўжалиги тармоқларида
тенг ҳаражатларга тенг натижа олинмайди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бешинчи хусусияти шуки, бу
тармоқда сув ресурсларидан фойдаланиш муҳим роль ўйнайди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг олтинчи хусусияти шуки, бу
ерда иш вақти билан ишлаб чиқариш даври мос келмайди. Қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқариш даври иш вақтидан узоққа чўзилади. Бу шу
билан характерланадики, биологик жараён бевосита кишиларнинг
иштирокисиз ҳам давом этаверади. Масалан, кузги экинлардан, буғдойни
етиштириш учун 200-230 кун талаб қилинади, иш вақти эса 25-30 кунни
ташкил қилади, холос. Ишлаб чиқариш даври билан иш вақтининг мос
келмаслиги қишлоқ хўжалигида ишларнинг мавсумийлигини кетириб
чиқаради. Саноатнинг кўпчилик тармоқларида эса меҳнатнинг сарфланиши
тўхтовсиз амалга оширилади ва мавсумийликни камайтиради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг еттинчи хусусияти шуки, бу
тармоқ ўзининг ривожланиши жараёнида табиий ва иқтисодий шароитларига
қараб ўзаро технологик боғлиқ бир неча тармоққа, ишлаб чиқаришга
ихтисослашади. Саноатда эса корхоналар маълум бир маҳсулотнинг алоҳида
қисмини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саккизинчи хусусияти шуки, бу
ерда тайёр маҳсулот (ялпи маҳсулотнинг 20%)нинг бир қисми келгуси давр
ишлаб чиқаришига, ишлаб чиқариш воситаси (уруғ, ем-хашак, бузоқ ва
ҳ.к.)га киради. Шу ва бошқа сабабларга кўра асосий ва айланма
воситаларидан тўлиқ фойдаланиш муаммолари вужудга келади, айрим
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг товарлилик даражаси саноатга
нисбатан анчагина пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |