1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ҲИКМАТЛАР 
1. Одам кўнглига тугиб, ўз олдига аниқ мақсад қўйса, тилакнинг машаққатли йўллари яқин 
бўлади (Юсуф Хос Ҳожиб). 
12
Манба: Маҳмуд Асъад Жўшон, “Ўқув ва ѐзув малакаси”, 17-20-бетлар. 


23 
2. Одам интиладиган чўққи тоғ чўққиси сингари булутлар орасида эмас, ерда бўлади (Абдулла 
Қаҳҳор). 
3. Аслида ҳаѐтда бирор мақсад билан яшашнинг ўзи – бахт. Мақсадсиз яшаш шундай 
кўргиликки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин! Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, 
машаққат чекиш, таъна-дашномлар эшитиб куйиб-ѐниб юриш ҳам – бахт (Эркин Воҳидов). 
ҲОРҒИНЛИК САБАБЛАРИ 
Илм-фан, техника тараққий этган ҳозирги замонда кўпчилик ўзини негадир ҳорғин, лоҳас ҳис 
қилади. Ҳатто мириқиб дам олгандан кейин ҳам чарчоқ тарқамагандек туюлади. Бунинг сабаби 
нимада? 
Ҳорғинлик асосий сабабларидан бири – орзу-ҳаваснинг кўплиги. Инсон орзусининг чегараси 
йўқ. Чунки нафс ҳеч қачон тўймайди. Унга қанча кўп бўлса, шунча яхши. Энг ѐмони, ҳавойи нафс 
бора-бора кишини ўзининг қулига айлантириб олади. 
Қалбдаги орзулар фақат ширин хаѐл суриш билан рўѐбга чиқмайди. Бунинг учун кўп маблағ, 
яъни пул керак. Пул топиш учун эса тинимсиз елиб-югуриш лозим. Айниқса, бировлардан ортда 
қолмай деб данғиллама тўй қилиш, қўшнисидан кам жойи йўқлигини кўрсатиб қўйиш учун баланд-
баланд иморатлар қуриш учун озмунча сарф-харажат қилинадими?! Имкони борлар қийналмай қилади 
бу ишларни. Аммо қурби етмайдиганлар баланд дорга осилиб, орзулар ортидан қувишлари жуда 
қимматга тушади: ҳузур-ҳаловатларини кетказади, ўзларини ҳорғин қилади, ҳаѐтларини ғам-
ташвишларга кўмиб ташлайди. 
Ҳорғинликнинг яна бир сабаби – гуноҳ-маъсият. Зино, ўғрилик, қаллоблик, ѐлғончилик, 
иккиюзламачилик каби гуноҳлар киши танасини чарчатибгина қолмай, қалбига қора доғ туширади, 
дилини хира қилади, руҳий тушкунликка олиб боради. Айниқса, бировнинг дилини оғритган, ўзгалар 
ҳақини еган ҳаромхўр кимсанинг руҳий, тиббий ҳолати тубдан ѐмонлашади. 
Оғзига келганини гапириш, вайсақилик ҳам ҳорғинликка сабаб бўлади. Ўрни келганда фойдали 
гапни гапириш киши учун фазилат. Бироқ, ҳаддан ташқари кўп гапириш одамни чарчатади. Буни 
тиббий тарафдан тушунтирадиган бўлсак, овоз ҳосил бўлишида тил, икки лаб, оғиз бўшлиғи, бурун 
бўшлиғи, юз, пешана суюклари орасида жойлашган қўшимча коваклар, ҳалқум, трахея, бронхлар, ўпка 
иштирок этади. Қаранг, бир оғиз гап айтиш учун қанча аъзо ҳаракатланади? Агар меъѐридан ортиқ 
сўзланса, одам чарчайди, ҳолдан тояди. Устига-устак, кўп гапириш қалбни қорайтиради, ғийбат, 
ѐлғон-яшиқ сўзлар сабаб елкага тоғдай гуноҳлар юкланади. Бунда ҳам тана чарчайди, ҳам қалб 
қораяди. Кўнгил безовталиги, дил хиралиги мана шундан келиб чиқади. 
Кўп овқат ейиш, маишатга берилиш ҳам инсонни ҳолдан тойидиради. Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни меъѐрида ейишни тайинлаганлар. Шифокорлар ҳам ҳаддан 
ташқари кўп овқат ейишдан қайтаришади. Чунки ортиқча таом асаб тизимини заифлаштиради, 
ичакларга оғирлик юклайди, овқат ҳазм бўлишига салбий таъсир кўрсатади. 
Одатда, биз бақувват бўлиш учун кўпроқ таом ейишга ҳаракат қиламиз. Аслида ортиқча таом 
инсонга қувват бағишламайди, аксинча кучини қирқади. Нега десангиз, жигар, ошқозон овқат ҳазм 
қилиш учун анча куч сарфлайди. Кўп овқат еган одамнинг қуввати овқат ҳазм қилишга кетиб қолади. 
Шу билан бирга, овқатни вақтида истеъмол қилиш ҳам керак. Кўпчилик кечки овқатни 
вақтидан анча ўтказиб (уйқуга ѐтишдан олдин) истеъмол қилади. Бизнинг шароитда кечки овқат 
шомдан кейин ейилади. Устига-устак, одатда кечки овқатга ош ва шунга ўхшаш секин ҳазм бўладиган 
таомлар тайѐрланади. Аслида ухлашдан камида 2-3 (иложи бўлса, 4-5) соат олдин овқатланиш тавсия 
этилади. Ота-боболаримиз кечки таомни аср билан шом орасида тановул қилишган. 
Ҳорғинлик сабабларидан яна бири – ҳасад, носоғлом рақобат, бир-биридан ўзишга ҳаракат 
қилиш. Ўз мавқеъини ошириш, мол-дунѐсини янада кўпайтириш учун одамлар бир-бирлари билан 
тинимсиз рақобатлашади, бири бошқасидан ўзишга, ҳечам ортда қолмасликка зўр бериб тиришади. Бу 
ишлар ижобий маънода, меъѐрида бўлса, майли. Аммо кўп ҳолларда ўзаро рақобат ҳасад оқибатида 
келиб чиқади. Бундай кимўзар ўйини асаб толаларини чарчатади, инсонни ҳолдан тойдиради. 


24 
Шуни ѐдда тутайлик: ҳасад, адоват, гина-кудурат, тушкунлик, ваҳима, васваса (ҳеч кимдан кам 
эмасман, деган фикр) танани ҳам, мияни ҳам толиқтиради. Оқибатда одамнинг қуввати камаяди, асаби 
бузилади, соғлиғи ѐмонлашади. 
Ризқ ҳақида хавотирли ўйлар, умидсизлик ҳам одамни ҳорғин қилади. Инсон руҳий ҳолати 
моддий ҳолатидан устун туради. Зеро, тушкун кайфият ҳар қандай бақувват танани ҳам букиб қўяди. 
Руҳан соғлом одам ҳарчанд заиф бўлса-да, муаммоларга қарши курашишда ўзида куч топа олади. 
Мўмин банда ризқ ҳаракатида бўлади, Аллоҳ таоло ҳар бир тирик жонзот ризқини етказиб 
туришига аниқ ишонади. Ризқ ҳақида хавотирли ўйлар шайтоннинг васвасасидир. Бу нарса инсонни 
қаноатдан айро қилади, ўзини ортиқча уринтиради, бутун умрини тирикчиликка бағишлашга мажбур 
этади. Бу ўз-ўзидан ҳорғинликка сабаб бўлади. Қолаверса, фақат тирикчилик кетидан елиб-
югурадиган одам секин-аста маънавий оламдан узилиб қолади. Имон-эътиқоддан, илм-маърифатдан 
йироқ одамда ҳузур-ҳаловат бўлмайди. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish