Жавоблар
1 Биоценоз тур, тарқалиши ва экологик структураси, экологик ниша
Жамоанинг мавжудлиги учун фақатгина турларнинг сони эмас балки уларнинг хилма-хиллиги ҳам лозим, хилма-хиллик табиатда биологик хилма-хилликни сақлаб туради. Биохилма-хиллик дейилганда маьлум бир чегарадаги турлар ва экотизим тушунилади. Хилма-хиллик турларнинг ва популяцияларнинг доимий ҳолда сақланишига имкон беради.
Биоценоз турлар, жойлар ва экологик структура бўйича бир-биридан фарқланади.
Тур структураси-биоценоз ҳосил қилувчи турлар сонининг улар массаси ёки сонига нисбати:
2 Биоценознинг тур структурасида бир тур сони ёки массаси эгаллаган майдон ёки жойга нисбатан кўп бўлиши мумкин.
-Кам учраши-маьлум жойда бир турнинг сони ёки массаси умумий сонига қараганда намуна олиш ёки ҳисоб майдончасидан аниқлаш орқали аниқланади.
-Доминантлик даражаси-бир турнинг ушбу худуддаги жаьми турларга нисбати.
Тур хилма-хиллиги-ушбу жамоа ёки худудда учрайдиган турлар сонига айтилади.
9 Популяция- деганда бир турга кирувчи, ўзи кўпаювчи маьлум майдонда тарқалган ва бир-бири билан ўзаро боғланган гуруҳ тушунилади. “Популяция” сўзи лотинча “популюс” сўзидан олинган бўлиб “халқ”, “аҳоли” деган маьнони англатади.
Ареал-маьлум бир популяция ва турнинг бутун умри давомида яшайдиган жойига ёки бўшлиқ майдонга айтилади. Ареаллар тарқалиши ва ҳажмига қараб яхлит ва бўлакларга бўлинган бўлиши мумкин, албатта маьлум географик тўсиқлар, бўшлиқлар таьсирида маьлум тур ривожлана олмаслиги мумкин.
11 Тур-бу ҳар хил хусусиятларга эга бўлиб ирсий ўхшашликларга эга бўлган маьлум бир гуруҳ бўлиб, улар уруғланиш ёрдамида маҳсулдор авлод берувчи, маьлум бир худудда яшашга мослашган ва тупроқ иқлим шароитларига мослашган индивудлар гуруҳига айтилади.
10 Популяциялар классификацияси: Популяциялар эгаллаган худуди ва улар ўртасида алоқанинг даражасига қараб улар қуйидагича фарқланади: элементар, (бўлакланган) экологик ва географик.
11 Элементар популяция- гуруҳларнинг энг кичик бўлаги бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Экологик популяция-аралаш элементар популяцияларнинг маьлум бир муҳитда ўзаро боғлиқлиги.
Географик популяция- маьлум бир жойдаги аралаш экологик популяцияларнинг ўзаро боғлиқлигидир.
12 Популяциялар кўпайиши усулларга қараб панликтив, клонал ва клонал-панликтив бўлади. Панликтив популяциялар жинсий йўл билан кўпайиб четдан чангланишга мойил бўлади. Клонал популяциялар-фақат жинссиз кўпайишга мойил бўладилар.
Сон жиҳатдан характеристикасига кўра статистик ва динамик популяцияга бўлинади. Популяциянинг статик кўрсаткичлар характеристикаси ҳозирги вақтдаги уларнинг сони, жойлашиш зичлиги ва структура тузилиши характеристикасидан иборат. Динамик кўрсаткичлар популяцияда маьлум давр оралиғида бўладиган туғилиш, ўлиш ва популяцияларнинг ўсиши жараёнларини ўз ичига олади.
13 Сони, миқдори-алоҳида популяцияларнинг сони, масалан ўсимликлар сони.
Зичлиги-маьлум майдонга ёки ҳажмга тўғри келадиган популяцияларнинг биомассаси ёки алоҳида сони бўлиб улар вақтлар давомида ўзгариши мумкин.
14 Структура кўрсаткичлари- жинсий-турли ҳажмий-турли ҳажмдаги жинсларнинг миқдори, алоҳида гуруҳлар нисбати, ёш жиҳатдан миқдори. Генетик кўрсаткичлари- турли генотип ва аллелга боғлиқ популяциялар нисбати. Алоҳида популяциялардаги генларнинг ўзаро боғлиқлигига генофонд дейилади. Аллел частотаси-маьлум гендаги аллелларнинг ўзаро боғлиқлигининг бир бўлаги. Аллел частотаси популяцияда авлоддан авлодга маьлум бир яшаш шароитида ўзгармасдан ўтиб келади. Аммо шуни айтиш керакки популяцияларда генетик барқарорликка ташқи муҳит таьсир кўрсатади ва натижада узоқ муддатда популяцияларнинг ўзгариб бориши кузатилади ва бунга элементар ёки оддий эволюцион ҳодиса деб тушунилади.
15 Популяция генефонида ўзгариш доимо бўлади бусиз эволюцион жараён бормайди. Популяциянинг генетик структураси ўзгариши омилларига мутация, гуруҳларнинг бир-бирига нотинч ҳаёти, тўсатдан чатишиши, миграция ва бошқалар киради.
Табиий муҳитдан фойдаланишига қараб ҳайвонлар турғун ва кўчиб юрувчига бўлинади. Яшаш тарзига қараб улар ёлғиз, оила, колония, тўп ва тўда бўлиб яшовчилар киради.
Туғилиш (туғилиш тезлиги)-бу маьлум вақт бирлигида популяцияда туғиладиган алоҳида сонга айтилади. Туғилиш ўз навбатида энг юқори даражадаги туғилишга яьни ташқи муҳитнинг чегараловчи омиллари бўлмаган ҳолатда туғилиш ўсиб бориши ва ҳақиқий туғилиш маьлум шароитда туғилиш имкониятлари.
16 Экологик ниша: бу турнинг экологик даражаси, яшаш учун озуқа жойи-ниша деб айтилади. Маьлум бир организмнинг яшаш жойи аниқ бўлса уни шу ердан топиш мумкин бўлади.
Экологик жой-ниша тушунчаси анча кенг, макондаги ниша; трофик-ниша (турлараро алоқада турнинг жойи, гипер хажми ниша.
Тур яшаш жойи бўлса, “ниша”-турнинг озуқа бўйича (касби)дир. Маьлум бир турнинг турнинг экологик нишасини таьрифлаш учун у ниша билан озиқланади, нималар ва кимлар уни ейди, у биоценоздаги бошқа элементларга қандай таьсир кўрсатади деган саволларга жавоб бера олиш керак. (Пономарё ва 1975 йил маьлумоти) бўйича нишаларнинг хар жойда кўриниши ва турли даражада озиқланишини кўриш мумкин.
8 Агреценозда турлар ва уларнинг генетик ҳар хиллиги камайиб боришига инсон фаолияти сабаб бўлиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |