30-БИЛЕТ
1. Лишайникларнинг тузилиши хилма-хиллиги, аҳамияти ҳақида маълумот беринг.
2. Мутацион ўзгарувчанликка оид қонуниятлар берилган қуйидаги жадвалда рақамлар ва харфлар орасида мувофиқлик ўрнатинг:
3. Агар 15-16 ёшли ўқувчининг бир кеча-кундуздаги истеъмол қилган овқати таркибида 100 грамм оқсил, 95 грамм ёғ, 400 грамм углевод бўлса,бу миқдордаги оқсил, ёғ, углеводнинг парчаланиши натижасида
биомолекулалар(а), биополимерлар(б) дан неча ккал ва қанча кж энергия ҳосил бўлишини аниқланг.
3-саволга жавоб:
Ечими:
Биомолекулаларга оқсил, ёғ, углевод ва нуклеин кислоталар мансуб бўлиб, биополимерларга эса оқсил, углевод, нуклеин кислоталар киради. Нуклеин кислоталар парчаланган энергия ҳосил бўлмайди.
а) Биомолекулалар энергияси
Оқсил: 100 х 4,1 = 410 ккал
100 х 17,6 = 1760 кЖ
Ёғ: 95 х 9,3 = 883,5 ккал
95 х 38,9 = 3695,5 кЖ
Углевод: 400 х 4,1 = 1640 ккал
400 х 17,6 = 7040 кЖ
Σ (ккал) = 410+883,5+1640=2933,5
Σ (кЖ) = 1760+3695,5+7040=12495,5 б) Биополимерлар энергияси
Оқсил: 100 х 4,1 = 410 ккал
100 х 17,6 = 1760 кЖ
Углевод: 400 х 4,1 = 1640 ккал
400 х 17,6 = 7040 кЖ
Σ (ккал) = 410+1640=2050
Σ (кЖ) = 1760+7040= 8800
(Нуклеин кислоталардан энергия ҳосил бўлмайди)
1-саволга жавоб:
Лишайниклар тирик организмларнинг ўзига хос гуруҳи бўлиб, замбуруғлар ва сув ўтларнинг симбиоз ҳаёт кечиришидан юзага келган ўсимликлардир.Лишайникларнинг 26 000 га яқин тури маълум. Лишайникларнинг танаси, ранги ва шакли ҳар хил. Лишайниклар споралар ёрдами билан шунингдек вегитатив йўл билан кўпаядиган автотроф организмлардир. Вегетатив кўпайиш лишайник талломида ҳосил бўладиган ўсимталар ва уларнинг қулай шароитга ту шиб ривожланиши билан боради. Лишайниклар ташқи кўринишига кўра учта турга бўлинади.1. Ёпишқоқ; 2. Баргсимон; 3. Бутасимон. Лишайниклар барча жойларда ўсадиган ўсимликлар
бўлиб, табиатда жуда кенг тарқалган. Улар бошқа ўсимликлар яшай олмайдиган шароитда ҳам учрайди. Лишайниклар тош ва қояларда, чўл ва дашт ларда, дарахт ва бута пўстлоқларида ўсади.Лишайниклар тундра ва ўрмон тундрада кенг тарқалган. Улардан (Кладониа туркуми) шимол буғулари учун озиқа сифатида фойдаланилади. Уним сиз жойларда яшовчи лишайниклар бошқа ўсимликлар ҳамжамоасини шакл ла ниши га имкон яратади. Лишайниклар субстратдан ва атроф-муҳитдан турли кимёвий элементларни, шу жумладан, радиоактив моддаларни ҳам тўп лаш хусусия ти га эга. Тоза ҳавони талаб этувчи лишайниклардан атмо сфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини аниқлашда индикатор сифатида фойдаланиш мумкин.Баъзи бир лишайниклар тўқимачиликда бўёқ сифатида, тиббиётда ва атир-упа саноатида ишлатилади. Шунингдек, ўрмонларда, айниқса, қарағайзорларда ва дарахт кесилган майдонларда лишайниклар яхлит қоплам ҳосил қилади. Бунда клад
ониянинг (Кладониа) бир неча турлари қатнашади. Дарахт пўстлоғида соқолли уснея (Уснея барбата), тас масимон эверния (Эверниа прунастри)лар яшил-сарғиш ҳамда тилла ранг — (Ханториа париентина) сариқ қоплам ҳосил қилади.Лишайникларнинг кимёвий таркиби ҳам бирмунча мураккаб. Уларда
хитин моддаси, лишайник крахмали деб аталадиган лихенин, дисахаридлардан сахароза, турли ферментлар, масалан: амилаза, кўплаб аминокислоталар, витаминлардан эса К, Б6, Б12кабилар учрайди.
Лишайникларнинг кишилар ҳаётидаги аҳамияти катта. Улар шимол буғулари учун ем-хашак сифатида ишлатилади. Лишайниклардан ажратиб олин ган экстарктлар атир-упа маҳсулотларига, косметика маҳсулотларига ўзига хос ҳид бериш учун фойдаланилади. Чўлларда учрайдиган лишайник-манна истеъмол қилинади. Улар унумсиз чўлларда, қоя тошларда пайдо бўлиб, тоғ жинсларининг емирилишига ёрдам беради. Лишайниклар қуриб қолганидан кейин чириб чиринди ҳосил қилади. Емирилган тоғ жинслари ва шу чириндидан юпқа тупроқ қатлами ҳосил бўлади.
2-саволга жавоб:
1-А;2-Э;3-Б;4-К;5-Д
Do'stlaringiz bilan baham: |