ВИТР НАМОЗИ
Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат ҳисобланади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт! Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади.
Қуйидаги тартибда адо этилади:
1. Ният
2. Ифтитоҳ такбири
3. Сано
4. Фотиҳа, зам сура
5. Руку
6. Сажда
7. Иккинчи ракатга туриб, "Фотиҳа", зам сура
8. Руку
9. Сажда
10. Ўтириб, "Аттаҳиййат" дуоси
11. Учинчи ракатга туриб, "Фотиҳа", зам сура
12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда "Аллоҳу акбар", деб қулоқ қоқилади
13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.
***
ҚУНУТ ДУОСИ
Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойр. Куллаҳу нашкурука ва ла накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-яфжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматак(а). Ва нахша ъазабака инна ъазабака бил куффари мулҳиқ.
14. Руку
15. Сажда
16. Ўтириб, "Аттаҳиййат", "Саловот", "Роббана" дуолари
17. Салом.
Do'stlaringiz bilan baham: |