1. Асинхрон двигателларнинг роторлари хакида тушунча


Ўзгармас ток машиналари тузилиши



Download 0,59 Mb.
bet14/16
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#261541
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
18. Ўзгармас ток машиналари тузилиши.
Ўзгармас ток машиналари, ўзгармас ток манбалари (генератор) режимида хамда, ўзгарткич техникаси жадал ривожланиши билан асинхрон машиналарининг бошқарилиш хусусиятлари ортиши сабабли, авввалги вақтларда қулай бошқарилиш хусусиятлари билан ажралиб турган мотор режимида ишлатилиб, амалиёт учун мухим бўлган қуйидаги афзалликларга эга:
а) айланиш частотасининг осон усулда кенг диапазонда равон ўзгартири-лиши;
б) нисбатан кичик ток миқдори ёрдамида катта ишга тушириш моментини ҳосил қилиниши;
в) ўта юклама билан ишлаш қобилиятининг нисбатан катталиги;
г) ҳар хил бикирликка хос (айланиш частотаси кам ёки кўп ўзгарадиган) механик тавсифларни олиш имконияти мавжулиги.
Ўзгармас ток машиналарининг тузилиши
Ўзгармас ток мотор (ЎТМ)лари электр транспортида, автоматик ростлаш тизимлари, жўвалаш дастгоҳлари, юк кўтариш кранлари, экскаваторлар, металларга ишлов бериш дастгоҳлари, тўқимачилик саноатида ишлатилади. ЎТ генераторлари эса ЎТ энергия манбаи сифатида (катта қувватли ЎТМ ларни ЎТ энергияси билан таъминлашда) ишлатилади.
ЎТ машиналари шчўтка-коллектор аппаратларининг иши билан боғлиқ бўлган камчиликлари мавжуд, яъни катта юкламада чўткалар билан коллектор орасида юзага келадиган учқунланиш машина ишига салбий таъсир кўрсатиб ишончлилик даражасини пасайтиради. Шу сабабли ЎТ машиналарини порт-лашга хавфли бўлган муҳитларда ишлатиб бўлмайди. Коллектор ЎТ машина-сининг конструкциясини мураккаблаштиради, эксплуатация жараёнида уни мунтазам назорат қилиб туриш талаб қилинади. ЎТМ қисқа туташган роторли асинхрон моторга нисбатан 2,53 марта қиммат ва уни ишлатиш учун ЎТ энергия манбаси ёки ўзгарувчан токни тўғрилагич қурилмаси зарур бўлади.
Лекин, сўнгги йилларда ЎТМ ни реостатсиз ишга туширишга имкон бе-радиган ЎТ ни ростлашнинг тежамли методи ишлаб чиқилганлиги; ЎТ юрит-маси частота воситасида ростланадиган юритмага нисбатан арзонлиги; кол-лекторсиз ЎТ машиналари ҳам ихтиро қилиниб амалда қўлланила бошлан-ганлиги коллектор билан боғлиқ бўлган жиддий камчиликка нисбатан барҳам берилиб ишончлилик даража яхшиланмоқда.
ЎТ машинасининг қўзғалмас қисмини – статор, айланувчи қисмини эса – якорь дейилади. Статор – сифатли пўлатдан тайёрланадиган станина ва унинг ички юзасига жойлаштириб маҳкамланган бош ҳамда қўшимча қутблардан иборат. Станина ва қутблар ўзаги машина магнит системасининг таркибий қисмига киради.
Асосий қутб ўзаги қалинлиги 1 мм бўлган электротехник пўлат листлар-дан йиғилади. Машина ҳаво оралиғида магнит майдонни зарурий шаклда тақ-
тақсимлаш мақсадида асосий қутбларнинг якорь томонидаги учига махсус («қутб учлиги») шакл берилади.
Қўзғатиш чулғамининг ғалтаклари қутб ўзакларига кийдирилади ва ста-
нинага сиқиб маҳкамланади. Ўрта ва катта қувватли ЎТ машиналарида сови-тиш юзани ошириш учун қўзғатиш ғалтакларини икки қисмга бўладилар. Асосий қутб ғалтакларини шимолий ва жанубий қутблар навбатма-навбат келадиган тартибда улаб қўзғатиш чулғами ҳосил қилинади. Бу чулғам ма-шинада асосий майдон ҳосил қилиш учун хизмат қилади.
Қуввати 1 кW ва ундан катта бўлган ЎТ машиналарида коммутация жа-раёнида содир бўладиган учқунланишни камайтириш учун қўшни жойлашган бош қутблар орасида (машинанинг кўндаланг ўқи бўйича) қўшимча қутблар ўрнатилади. Қўшимча қутблар ўзаги яхлит пўлат ёки қалинлиги 1 мм пўлат листларидан йиғилган бўлади. Ўзакка тўғрибурчак кесимли симдан тайёрланган чулғам ғалтаги ўрнатилади.
Якорь – вал ва унга ўрнатилган цилиндрик шаклдаги пўлат ўзак, унинг пазларига жойлаштирилган якорь чулғами ва унинг секцияларини улаш учун маълум тартибда йиғилган махсус шаклдаги мис пластиналари мажмуаси (коллектор)дан иборат.
Якорнинг пўлат ўзаги қалинлиги 0,35 ёки 0,5 мм бўлган электротехник пўлат листлардан йиғилган бўлади. Бу ҳолда магнит майдонда якорь айланишида ўзакда ҳосил бўладиган уюрма токлар таъсири кескин камаяди. Якорь пазларидаги чулғам секцияларини махсус поналар билан, паздан ташқари қисмларини эса бандаж (камар)лар билан маҳкамланади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish