1. Қарз олувчининг қискача тавсифи. Лойиханинг асосий мақсади ва йўналиши



Download 182,5 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi182,5 Kb.
#463481
1   2   3   4
Bog'liq
мих махсулотлари ишлаб чиқариш

Хисоб раками : ____________________
ИНН : _________
МФО : ________



2. Лойиханинг асосий мақсади ва йўналиши.

Корхона белгиланган фаолият турига асосланиб, хар хил турдаги мих махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича халқимизга арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш хамда 2 нафар кишини иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ишни амалга ошириш учун йилига 7 фоиз бўлган 12000,0 минг.сўм пул маблағини кредитга олиб ўзига тегишли бўлган бинода иш бошламоқчи.


Бу мақсадни амалга ошириш учун 17000,0 минг сўм атрофида маблағ сарфланиши кўзланмоқда. Лекин корхона ўзининг хозирги кундаги имкониятидан хамда Микрокредит банк томонидан яратилаётган шароитлардан келиб чиқиб, йилига 7 фоизли ставка бўйича 12000,0 минг сўм миқдоридаги кредит маблағини 2 йил муддатга олиш зарур деб хисобламоқда.
Корхона кредит маблағини олгандан кейин бинони махсулот ишлаб чикаришга мослаштириб реконструкция қилишга киришади хамда зарур асбоб-ускуналар ва мосламаларни сотиб олади.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарф харажатлар корхона хисобидан амалга оширилади.



3. Бозор холатининг тахлили

Хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бугунги кунда талаб жуда катта, чунки бугунги кунда вилоятимизда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, туманларда қолаверса Урганч шахарида хам янги колледжлар, эски мактабларни реконструкция қилиш ишлари, туманларнинг қишлоқ жойларида янги замонавий медицина пунктлари, туман (шахар) марказларида хам ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.


Бугунги кунда Республикамиз ахолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёш оилаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шуларга асосан хозирда вилоятимизда ёш оилалар учун кўп қаватли домлар қурилиш ишлари деярли барча туман (шахар)ларда амалга оширилмоқда.
Шулар билан бир қаторда ёш оилаларга ўзларида мавжуд биноларни, яшаш жойларини реконструкция қилишга яъни капитал таъмирлашга хам республикамиз банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда.
Булардан қўшимча хусусий корхона жойлашган туманга энг яқин 3 та туманда (яъни Кушкупир, Хонка ва Янгиарик туманлари) мих махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари мавжудлиги, ахоли ва идора ташкилотларнинг мих маҳсулотига бўлган талаби ва мих маҳсулотлари нархлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Сўровнома натижаларига кўра бугунги кунда Кушкупир, Хонка ва Янгиарик туманларида мих махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмаслиги ўрганилиб, факатгина ушбу махсулотларни сотиш шахобчалари мавжудлиги вам их махсулотлари нархлари (3-6 мм улчамдаги) 3000 сумдан, (7-9 мм улчамдаги) 2800 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди.
Ушбу туманларнинг мих маҳсулотларига бўлган талабига келсак юқорида айтиб ўтилганидек ушбу туманларнинг барчасида ёш оилалар учун туман банклари томонидан ипотека кредити хисобига берилиши кўзда тутилган кўп қаватли домлар қурилиш ишлари яқин кунларда бошланиши режалаштирилган.
Булардан ташқари 3 та туманнинг хеч бирида 2009 йил 3 чораги давомида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан янги мих ишлаб чиқариш линияси туманларга олиб келинмаган.
Хусусуий корхона ушбу ўрганиш ишларига асосан Замонавий ва сифатли мих ишлаб чиқариш линиясини Урганч туманига олиб келиб сифатли мих маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан бир қаторда мих маҳсулоти нархини (3-6 мм улчамдаги) 2000 сўмдан, (7-9 мм улчамдаги) 1800 сумдан сотишни яъни бошқа корхоналарида мавжуд нархлардан 15-20 % арзон сотишни режалаштирган ва бозорда ўз ўрнини маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва арзон нархларда сотиб топишни, бозорга киришни мақсад қилган.




Download 182,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish