Давлат муассасалари тарихи – муассаса, ташкилот, идораларнинг ташкил этилишидан то охирги кунгача булган тизими ва вазифаларини ўрганади. У турли хил муассасаларнинг фаолияти ва вазифалари доирасига кўра архив фондларини ташкил этиш йўлларини аниқлашда ёрдам беради.
Манбашунослик – архив ҳужжатларини давлат сақловига танлаб олишда, туркумлашда ва тариф беришда, ҳужжатларнинг ташқи ва ички таҳлилини олиб боришда ёрдам беради.
Архившуносликнинг ёрдамчи (махсус) тарих фанлар билан боғлиқ-лигини ўрганишда қуйидаги фанларга алоҳида тўхталиб ўтиш зарур:
Палеография – қадимги қўлёзмаларни ўқиш, санасини ҳамда аслини аниқлаш мақсадида уларнинг ёзма белгилари ҳамда бошқа ташқи аломатларини ўрганади. Демак, палеография қадимги қўлёзма ҳужжатларни сақлаш учун танлаб олишда уларнинг муаллифи, яратилган жойи, санасини аниқлаш ва мазмунини ўқиб тушунишда ёрдам беради.
Тарихий хронология – тарихда мавжуд бўлган вақт бирликларига замонавий вақт бирликларига таққослаб билиш ва ҳужжатлар яратилган жойини аниқлаш учун фойдаланилади.
Тарихий метрология – қадимги даврдаги улчов бирликларини тушиниш ва уларни замонавий бирликлар билан солиштириш, ҳужжатларнинг яратилган жойи ва вақтини аниқлашга кўмаклашади.
Сфрагистика – ёрдамида ҳужжатларга қўйилган муҳрлар орқали уларни қайси давлат, ҳудуд, идора, фамилия ёки шахсга тегишли бўлганлигини аниқлаш мумкин.
Гералдика – давлатлар гербларининг келиб чиқиши, рамзларининг ижтимоий-ҳуқуқий моҳиятини аниқлашга ва тушунишга ёрдам беради.
Бундан ташқари эпиграфика, генеология, нумизматика, дипломатика ва тарихий география каби ёрдамчи фанлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатшунослик фани архившуносга ҳужжатларнинг пайдо бўлиши қонуниятларини тушунишида, уларни яратиш усуллари бўйича ажратиш, ҳаракатини ташкил этиш ва ҳужжатлаштириш тизимини қуриш тамойилларини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Ҳужжатшунослик усулларига асосланиб архившуносликда турли хил эксперимент-тажрибалар ўтказиш мумкин.
5. Архивларнинг пайдо бо(лишидаги асосий сабаблар нималардан иборат?
Архивлар инсоният тарихидаги энг қадимги давлат муассасалари қаторига киради. «Архив» сўзининг ўзи икки минг йиллик тарихга эга. Қадимги юнон тили «архатос» ва лотинча «арчивум»дан олинган бўлиб, атама қадимги деган маънони англатади. Архивларнинг пайдо бўлишига ёзувнинг кашф этилиши ва ёзма ҳужжатлардан зарурий вақтларда фойдаланиш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларни сақлашни ташкил этиш сабаб бўлган.
Демак, архив иши тарихи бевосита ёзувнинг пайдо бўлиши
билан боғлиқ. Ўрта Осиё ҳудудидаги ёзувлар асосини оромий хати ташкил етиб, у аамонийлар ҳукмронлиги даврида милоддан аввалги VI асрда Эронда кенг тарқалган. Иқтисодиёт, маданият ва савдо-сотиқнинг ривожланиши билан оромий ёёзувининг кўриниши ўзгариб борган, Ўрта Осиё халқлари тилларига мослашуви натижасида такомиллашган. Милоддан аввалги тахминан VIII асрларда оромий ёзув VI асосида Ўрта Осиё халқларининг мустақил ўқув тизимлари шаклланади.
Умуман олганда, Ўрта Осиё халқлари тўғрисидаги илк ёзма ҳужжатли маълумотларни
Do'stlaringiz bilan baham: |