АМАЛИЙ МАШГУЛОТ №4. МАШИНА ВА АППАРАТЛАРНИ ЕЧИШ ВА ЙИГИШ.
Ажратилган соат – 8 соат.
Йирик ўлчамли колонна қурилмаларини алоҳида таркибий қисмлари йиғиш майдончасига олиб келинади, уни лойиҳага мувофиқ йиғма қурилма ўрнатиши лозим бўлган жойга мумкин қадар яқинроққа жойлаштирилади. Йиғиш майдончаси стентлар, ўчиргичлар, пайванд автоматлари, кўтарма - транспорт механизмлари билан қурилмаланади. Бу ерда қурилмани тайёр блоклардан йиғиш ёки йирик блокларни қисм ёки деталлардан йиғиш ишлари амалга оширилади.
Айтиб ўтилганидек, колонна қурилмалари горизонтал ҳолатда йиғилади. Бунинг учун алоҳида блокни (цилиндр қисмларини) йиғувчи стентдаги айланувчи ғалтаклар (рольганг) билан ёки чегараловчи таянчлари бор шпалаларга тахланади. Ҳар бир туташтирилувчи қисм остидаги таянчлар сонини қурилманинг кесими ва оғирлигидан келиб чиққан ҳолда танланади. Таянч оралиғидаги масофа одатда 5 м дан ошмайди.
Қурилманинг туташтирилувчи қисмларини бир-бирига труба ётқизгичлар ёки тракторлар ёрдамида тортилади. Барча туташувлар бутун периметр бўйлаб бир-бирига тўғри келиши учун туташувчи қисмлардан исталган биттасини қиррасига 8 та ёки ундан ортиқ йўналтирувчи планкалар пайвандланади (2-расм.). Пайванд чоклари нуқтали пайвандлангандан сўнг улар газ кислородли кескич билан кесиб ташланади.
Бундай йўналтирувчи планкаларни вертикал ҳолатда битта блокни иккинчисига ўрнатилаётганда ҳам (блок билан монтаж қилишда) қўлланади. Туташтирувларни завод назорат белги чизмалари бўйича ёки кран бўйича амалга оширилади, бу белги чизиқлари қобиқларга чизилган бўлиб, уларни диққат билан ўрнига қўйилади, шу деталлардаги маркировка бўйича ҳам ўрнига қўйилади. Туташувчи участкалар ўлчамлардан четланиш рухсат этилган норма чегараларида бўлиши керак: халқали чоклардаги қирралар силжиши, қурилма листи қалинлиги 10% дан ошмаслиги керак, иккиламчи пўлат бўлганда эса қопланаётган қоплам қалинлигидан ошмаслиги керак. Туташувларни мослаш, масалан, жойдаги тортиш, улашиш, насадка орқали мослашларни машинасозлик заводида қўлланадиган асбоблар ва мосламалар: винтли қискичлар (3-расм), тортувчи поналар (4-расм) ва бошқалар билан амалга оширилади.
Пайвандланаётган туташувлардаги зарарларни диққат билан назорат қилинади, улар обечайкалар листлари қалинликларига боғлиқ бўлмаган ҳолда 2-4 мм чегараларда бўлиши керак. Пайвандланаётган қирраларни металл шчётка ёрдамида яхшилаб тозаланади. Илашиб олишни, худди буткул пайвандлаш каби лойиҳада кўрсатилган электродларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |