1-Amaliy mashg’ulot Mavzu: Internet va Elektron pochta xizmatlaridan foydalanish



Download 399,29 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi399,29 Kb.
#139187
TuriПротокол
Bog'liq
axborot texnalogiya1-amaliy



1-Amaliy mashg’ulot 
Mavzu: Internet va Elektron pochta xizmatlaridan foydalanish. 
Интернет тармоғи абонентларига амалий протоколлар томонидан 
тақдим этилувчи функционал имкониятлар қуйидагилар: WWW Интернет 
ресурсларини ташкил этиш, ўқиш, электрон почта, Web hosting - Шахсий веб 
сайтларни Интернетга жойлаштириш, Internet conference - Интернет орқали 
видео мулоқот, Searching - Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш, FTP 
файлларни узатиш ва қабул қилиш, мулоқатда бўлиш, тармоқда хужжатларни 
сақлаш ва улар билан ишлаш, Web-форумлар, Блоглар, Ижтимоий тармоқлар, 
Интернет-магазинлар, Янгиликлар, Мессенджерлар, IPTV Интернет тармоғи 
орқали рақамли телевидения, IP телефония - Интернет тармоғи орқали 
телефон сўзлашувлар тармоқдан фойдаланиш ва бошқалар.
Катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва уларни масофадаги 
компьютерларга узатиш учун хизмат қилувчи интернетнинг FTР (файлларни 
узатиш протоколи) хизматидан фойдаланиш мумкин. Бунда FTР серверда 
янги папка яратиш, унга маълумотларни жойлаштириш ва уларни қайта 
кўчириб олиш мумкин. WWW хизматида масофадан суҳбатлашиш
имкониятини яратувчи чат дастурлари, узоқ масофадаги дўстлар билан 
суҳбатлашишда телефон алоқаси ўрнини босмоқда. Бунинг учун интернетга 
боғланган компьютерда товуш карнайлари ҳамда микрофонлар бўлиши 
кифоя.
FTP
1
(File transfer Protocol) файл алмашиш протоколи интернет 
стандарти бўлиб, 
интернетда бошқа компьютерлар билан файл 
маълумотларини жўнатиш ва юклашга рухсат беради. Маълумотларни 
жўнатиш юклашнинг аксидир: маълумотларни жўнатиш интернетда 
компьютерингиздан серверга хужжатлар, графиклар ва бошқа предметларни 
ўтказиш жараёнидир. Web саҳифа муаллифлари масалан, одатда web 
саҳифалари маълумотларини web серверга жўнатишда FTP дан 
фойдаланишади. 
Кўплаб операцион тизимлар FTP имкониятларини ўз ичига олади. Агар 
сизда йўқ бўлса, FTP дастурини арзон нархда webдан юклаб олишингиз 
мумкин. FTP сервер фойдаланиувчиларга 
FTP дан фойдаланиб 
маълумотларни жўнатиш ёки юклашга имконият яратидиган компьютердир. 
Муайян тарзда FTP серверда жойлашган матн, графика, аудиоклиплар, 
видеоклиплар ва дастур файлларини ўз ичига олувчи FTP сайти мажмуидир.
Кўп FTP сайтлар номаълум FTP сайтларга эга, ҳоҳлаган фойдаланувчи 
барча турдаги файлларни ўтказиб олиши мумкин. Баъзи FTP сайтлар ваколат 
хуқуқига эга бўлган аккаунт (фойдаланувчи номлар ва кодлари)ларига файл 
ўтказмаларини FTP серверда чеклайди. 
FTP сайтларидаги катта хажмдаги хужжатлар одатда омбордаги 
бўшлиқ ва юклаш вақтини камайтириш учун ихчамланади. Ихчамланган 
файлдан фойдаланишдан олдин уни кенгайтиришингиз лозим.


Электрон почта (инглиз тилида E-mail, яни “electronic mail”) – хат 
жўнатиш бўйича технология ва хизмат ҳисобланади. Электрон почта орқали 
хатлар ва керакли бўлган маълумотларни ўқиш учун ва керакли бўлган 
файлларни жўнатиш учун ишлатиш мумкин. 
Ҳозир интернетни деярли ҳамма фойдаланувчиларида электрон почта 
мавжуд ва электрон почтанинг шакли қуйидагича: 
исм@хизматчи.домен
Исм – ушбу бўлимга Сиз хоҳлаган исимни ёки сўзни киритшингиз 
мумкин. Масалан : лақабингиз, яхши кўрган қизингизни/йигитингизни исми 
билан ўзингизни исмингиз ёки исмингиз билан туғилган йилингиз. 
@ – электрон почтанинг белгиси. 
Хизматчи – электрон почта сервисини тақдим этадиган хизматчи. 
Масалан: Mail, Gmail, Яндекс Почта ва бошқалар. 
Домен – электрон почта сервисини тақдим этувчи хизматчининг 
домени (манзили). 
Сизнинг почтангиз ҳам шунга ўхшаган бўлади! 
Демак, почта ҳақида тўлиқ билиб олдик ва энди уни яратишга ўтамиз. 
Мен ўзим Gmail va Mail ишлатиб келмоқдаман, аммо Сизга мен Gmail 
ишлатишни тавсия қиламан, сабаби сир эмас кўпчилик Ўзбекистонликларда 
Андроид тизими смартфонларга ўрнатилган ва Gmail яратиб, Сиз ўзингизга 
аккаунт яратган бўласиз. 
Биринчи қадам. Gmail.Com сайтига ўтиб “Создать аккаунт” деган 
тугмага босамиз. Босганимизда “Для себя” тугмасини танлаймиз. 


Иккинчи қадам. Исмингиз билан фамилиянгизни киритинг: 
Учинчи қадам. Янги почтангизга янги исм киритинг. 
Тўртинчи қадам. Янги пароль ўйлаб, уни яна бир бор киритинг ва 
“Далее” тугмасини босинг. 
Бешинчи қадам. Телефон рақамингизни киритинг: 


Телефон рақамингизни киритаётганингизда, оператор кўдини ва 
рақамни ўзини киритинг. Мисол: 90 1234567 
Олтинчи қадам. Туғилган кунингизни ва жинсингизни танланг ва 
“Далее” тугмасини босинг: 
Еттинчи қадам. Чиқиб келган ойначани пастга тушириб “Принимаю” 
деган тугмага босамиз: 
Саккизинчи қадам. Почта яратилди, энди ишлатишни бошлашингиз 
мумкин! 



Download 399,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish