1-амалий: ТОПОГРАФИК КАРТА ВА ПЛАНЛАРДА ЕЧИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР (4-соат)
1.Топографик карталарнинг математик элементлари
Топографик карталарнинг рамкаси, тўғри бурчакли координата тўри ҳамда рамка ташқарисида бериладиган элементлар топографик карталарнинг математик элементлари дейилади.
Топографик карталарнинг ҳар бир варағи тўрт томондан бир неча чизиқлар билан чегараланган. Ҳар бир варақ топографик картани чегаралайдиган ана шу чизиқларга картанинг рамкаси дейилади..
Топографик картанинг ташқи, ички ва минутли рамкаси (5- шакл) бўлади.
Ташқи рамка йўғон чизиқдан иборат бўлиб, картани безатиб туради картанинг рамкаси дейилади.
. Ички рамка икки меридиан ва икки параллел чизиқдан иборат бўлиб, параллел чизиқлар картани шимол ва жанубдаги, меридиан чизиқлари эса ғарб ва шарқдаги чегараси ҳисобланади. Топографик картанинг ички рамкаси — унинг картографик тўридир. Параллел ва меридиан чизиқларининг кесишган нуқталарига, шу нуқталарнинг тегишли географик координаталари ёзиб қўйилган. Масалан, 6-шаклда, карта рамкасининг шимоли-ғарбий бурчагининг географик кенглиги — 54°42'30" ва географик узоқлиги 18°03'45", шимоли-шарқий бурчагининг географик кенглиги 54°42'30" ва географик узоқлиги 18°07'30" деб ёзилган.
Минутли рамка ташқи ва ички рамка оралиғига чизилган бўлиб, унда хар бир минутнинг узунлиги оқ ёки қорага бўяб кўрсатилган. Минутли рамка шу картада жойлашган нуқталарнинг географик координаталарини аниқлаш учун хизмат қилади.
Топографик картада нуқталарнинг тўғри бурчакли координаталарини аниқлаш учун тўғри бурчакли координата тўри ҳам чизилган бўлади (6- шакл).
1-ж а д в а л
Топографик картада тўғри бурчакли координата тўрини ўтказилиш масофаси
Карта масштаби
|
Координата чизиқлари орасидаги масофа
|
картада (см ҳисобида)
|
жойда (км ҳисобида)
|
1:10000
|
2
|
2
|
1:50000
|
2
|
1
|
1:25000
|
4
|
1
|
1:10000
|
10
|
1
|
Тўғри бурчакли координата тўри ўзаро перпендикуляр чизиқлардан, яъни горизонтал чизиқлар экваторга, вертикал чизиклар эса 6° ли зонанинг ўқ меридианига параллел қилиб ўтказилган чизиқлардан иборатдир. Топографик картада бу чизиқлар маълум масофадан ўтказилади (1-жадвал).
Топографик картада тўғри бурчакли координаталар тўри квадратлар ҳосил қилиб, бу квадратларнинг томонлари ер юзасида километрларга тенгдир. Шунинг учун ҳам бу тўр километр тўри деб ҳам юритилади.
Координата чизиқларининг километр қийматлари картанинг минутли ва ички рамкалари орасига ёзилган бўлади. Абсцисса қийматлари карта рамкасининг ғарбий ва шарқий қисмига, ордината қийматлари эса шимолий ва жанубий қисмига ёзилади. Масалан 6 - шаклда рамканинг жанубий қисмига яқин горизонтал чизикка 6065 ёзилган. Бу рақам шу чизиқ ва унда жойлашган нуқталар экватордан 6065 км шимолда жойлашганлигини билдиради. Шу шаклдаги биринчи вертикал чизиққа 4311 ёзилган. Бу рақамларнинг биринчиси “4” шу картанинг зона номерини, қолганлари эса чизиқнинг шартли ординатасини билдиради. Абсцисса ва ордината чизиқлари қийматларини қайта-қайта ёзмаслик учун кейинги горизонтал ва вертикал чизиқларда биринчи абсцисса ва ордината қийматидаги олдинги икки рақам тушириб қолдирилади. Шунинг учун биринчи горизонтал чизиқга 6065, кейингиларида 60 рақам тушириб қолдирилиб, 66, 67 ва шу кабилар ёзилган. Худди шу каби биринчи вертикал чизиқга 4311, кейингиларига эса 12, 13 ва бошқалар ёзилган.
топографик план варақлари одатда икки рамка: ички ва ташқи рамкалар билан чегараланади. Варакларни стандартли ўлчамларида (1:5000 масштаб учун 40х40см ва 1:2000 масштаб учун 50x50см) ички рамкалари тўғри бурчакли координата тўрининг дециметрли чизиқлари билан бевосита бирлаштирилади; варақларни бошқа ўлчамларида ички рамкалар ушбу чизиқларга параллел чизилади. Ички ва ташқи рамкалар орасида координаталар тўриинг абсцисса ва ордината чизиқларини қийматлари ёзилади.
a
6- шакл.Топографик карталарнинг математик элементлари
Топографик картадан фойдаланишда керак бўладиган баъзи бир маълумотлар унинг рамкасидан ташқарида берилади. Бу маълумотларга картанинг ёрдамчи элементлари дейилади. Картанинг ёрдамчи элементлари қуйидагилардан иборат:
1. ҳар бир варак топографик картанинг шимолий рамкаси тепасида унинг номенклатураси (масалан У— 41—144 — Б — б) ва қавс ичида шу картада жойлашган энг катта аҳоли пунктининг номи; 3. Картанинг жанубий рамкаси остида: а) шу картада тасвирланган худуддаги магнит оғиш бурчаги (10°30') ва меридианлар яқинлашиши бурчаги (1°54'); қавс ичида магнит стрелкасининг оғиши ва меридианлар яқинлашиши бурчакларини қиймати кўрсатилади; б) магнит стрелкасининг оғиши ва меридианлар яқинлашиши бурчакларининг графиги; в) картанинг сонли, сўз билан ифодаланган ва чизиқли масштаби; г) асосий горизонталларнинг неча метрдан ўтказилганлиги; д) қиялик бурчагини ўлчаш учун хизмат қиладиган қиялик бурчакларини аниқлаш масштаби; е) картанинг тузилган ва нашр этилган йили ҳамда картани нашр этган ташкилотнинг номи ва бошқа маълумотлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |