Дастур матнини компиляция қилиш
Дастур кодини бажарилувчи файлга ўтказиш учун компиляторлар қўлланилади. Компилятор қандай чақирилади ва унга дастур коди жойлашган жойи ҳақида қандай хабар қилинади, бу конкрет компиляторга боғлиқдир. Бу маълумотлар компиляторнинг документациясида берилган бўлади.
Дастур коди компиляция қилиниши натижасида объектли файл ҳосил қилинади. Бу файл одатда .obj кенгайтмали бўлади. Лекин бу ҳали бажарилувчи файл дегани эмас. Объектли файлни бажарилувчи файлга ўгириш учун йиғувчи дастур қўлланилади.
Йиғувчи дастур ёрдамида бажарилувчи файлни ҳосил қилиш
С++ тилида дастурлар одатда бир ёки бир нечта объектли файллар ёки библиотекаларни компоновка қилиш ёрдамида ҳосил қилинади. Библиотека деб бир ёки бир нечта компоновка қилинувчи файллар тўпламига айтилади. С++ нинг барча компиляторлари дастурга қўшиш мумкин бўлган функциялар (ёки процедуралар) ва синфлардан иборат библиотека ҳосил қила олади. Функция – бу айрим хизматчи амалларни, масалан икки сонни қўшиб, натижасини экранга чиқаришни бажарувчи дастур блокидир. Синф сифатида маълумотлар тўплами ва уларга боғланган функцияларни қараш мумкин. Функциялар ва синфлар ҳақидаги маълумотлар кейинги мавзуларда батафсил берилган.
Демак, бажарилувчи файлни ҳосил қилиш учун қуйида келтирилган амалларни бажариш лозим:
.срр кенгайтмали дастур коди ҳосил қилинади;
Дастур кодини компиляция қилиш орқали .obj кенгайтмали объектли файл тузилади;
Бажарилувчи файлни ҳосил қилиш мақсадида .obj кенгайтмали файли зарурий библиотекалар орқали компоновка қилинади.
Hisobot
C++ ning asosiy oynalarining vazifasi haqida qisqacha yoziladi.
1.Asosiy oyna
2. Forma oynasi
3.Dastur kodi oynasi
4. Object inspector
5.Obyektlar daraxti oynasi
Borland C++ Builderning6 ning yangi Forma oynasini o‘rnatish uchun File -> New->Form buyruqlarini ketma-ket bajardim. Object Inspector jadvalining Preporite sahifasidan Caption xossasida Form1 yozuvini Mening ilovam yozuvi bilan o‘zgartirdim. Object Inspector jadvalining Preporite sahifasidan Color xossasi ro‘yxatidan rangini tanladim. Standart komponentalar guruhidan A-Label komponentasini tanlab Formaning ixtiyoriy joyiga o‘rnatdim. Object Inspector jadvalining Preporite sahifasidan Caption, Font , Color xossalaridan foydalanib , A-Label komponentasining fon rangini , yozuvini va shrift turini o‘zgartirdim.
Standart komponentalar guruhidan OK-Button komponentasini tanlab Formaning ixtiyoriy joyiga o‘rnatdim. Object Inspector jadvalining Preporite sahifasidan Caption, Font , Color xossalaridan foydalanib , OK-Button komponentasining fon rangini , yozuvini va shrift turini o‘zgartirdim. Natijada quyidagi Forma oynasini yaratdim.
Formadagi Button komponentasini 2 marta bosdim va quyidagi dastur kodi oynasi ochildi. Bunda dastur kodi oynasida quyidagi modul dasturining boshlang‘ich ko‘rinishi yozilgan bo‘ladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |