2.5 Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари нималардан иборат?
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва ҳизматларнинг (бундан буён матнда “маҳ-сулот” деб юритилади) аҳолини ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш
маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлаш;
фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хў-жалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини ошириш;
барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашиш, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш;
ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
табий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулотда вазиятлар юзага ке-лиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш.
2.6 Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларига нималар киради?
Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва номла-рига нисбатан энг мақбул талабларни қўйиш;
давлат фуқаролари ва хорижий мамлакатлар эҳтиёжи учун тайёрланган маҳ-сулотга керакли талабларни белгиловчи меъёрий ҳужжатлар тузилиши ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш, шунингдек, ҳужжатларни назорат қилиш;
стандарт талабларининг саноати ривожланган хорижий мамлакатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартлари талаблари билан уйғунлашувини таъминлаш;
параметрик ва турлар ўлчови қаторларини, таянч конструкцияларни, буюм-ларнинг коструктив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва қўллаш асосида бир хиллаштириш;
маҳсулот, унинг таркибий қисмлари, буюмлари, ҳом-ашё ва материаллар кўрсаткичлари ва тавсифининг келишиб олиниши ва боғланиши;
материалларда энергия сиғимини камайтириш, кам чиқинди чиқиш техноло-гияларини қўллаш;
маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларни белгиланиши;
стандартлаштириш бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж ол-дириш, мамлакатнинг халқаро ва минтақавий стандартлаштиришда иштирок этишни кучайтириш;
хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондира олган ҳолларда уларнинг халқаро минтақавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тариқасида тўғридан-тўғри қўллаш тажрибасини кенгайтириш.
ХУЛОСА:
Мен ушбу амалий машгулотда Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш хакида тушунчага ега булдим хамда бу фаннинг максади ва вазифаларини билиб олдим. Бу фан бизнинг хаётимизда жуда мухим ролни касб еетди.Шу сабабдан хозирдаги қайси бир фан, илмий йўналиш, у ҳоҳ табиий, ҳоҳ ижтимоий бўлмасин, албатта у ёки бу даражада метрология фани билан боглик.
Талаба
| Гурух |
Бажарилган сана
|
Укитувчининг имзоси
|
Абдуллаев Дилмурод
|
82-18КХМТ
|
11.09.2020
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |