Ечиш. Электр майдон кучланганлиги қуйидагича аниқланади:
(В/м)
3. Амалий машғулотни бажаришга оид мустақил вариантлар.
1.3-масала. Иккита зарядланган жисмларнинг ўзаро тортиш кучи:
а) улар орасидаги масофа икки баравар ортса;
б) зарядлардан биттаси уч баравар ортса;
в) иккала заряд икки баравар ортса, қандай ўзгаради?
1.4-масала. Маълум масофадаги икки заряд вакуумда 10-4 Н куч билан, суюқликда эса 5·10-5 Н куч билан таъсирлашади. Суюқликни нисбий диэлектрик сингдирувчанлигини аниқланг.
1.5-масала. Икки зарядланган жисмлар орасидаги rq=0,1 мм масофага оширилди. Агар уларнинг зарядлари q1=q2=5·10-6 Кл бўлса, улар орасидаги тортиш кучи қанчага ўзгаради? Нисбий диэлектрик сингдирувчанлик εr=5.
1.6-масала. Оғирлиги 10-3 кг бўлган зарядланган шар, заряд ишораси бир хил бўлган жисм тепасида 0,1 мм масофада эркин осилиб турибди. Агар шарнинг заряди жисм зарядидан 10 баравар кам бўлса, унинг заряди топилсин.
1.7-масала. Иккита бир хил ишорали, оралиқ масофаси 0,1 мм, бирининг заряди иккинчисиникидан 4 баравар катта бўлган золдирлар орасига учинчи золдими қандай масофада жойлаштирилса, у мувозанатда бўлади?
1.8-масала. Иккита бир хил ишорали зарядланган шарларни ўзаро таъсир кучи, улар орасидаги тортиш кучи билан мувозанат ҳолатидадир. Агар шарларнинг оғирлиги 10-3 кг дан бўлса, уларнинг зарядини аниқланг.
1.9-масала. 2·10-6 ва 3·10-6 Кл зарядларнинг ўзаро таъсир кучи ва улар орасидаги масофа 0,15; 0,25; 0,35 мм бўлганида топилсин.
1.10-масала. Радиуси 0,1 мм бўлган шарнинг заряди 0,01 Кл га тенг. Шарнинг бирлик сиртига тўғри келадиган заряди топилсин.
1.11-масала. Ўтказгичнинг занжиридан t=10 секунд вақт ичида, q=10 Кл заряд оқиб ўтмоқда. Ўтказгич занжиридан оқаётган I токнинг миқдорини аниқланг.
1.12-масала. Ўтказгичнинг занжирига уланган амперметр I=5 А ни кўрсатмоқда. Ўтказгич занжиридан t=15 секунд вақт ичида оқаётган q заряднинг миқдорини аниқланг.
1.13-масала. Фазода жойлашган q1=10 нКл ва q2=9 нКл зарядлар r=5 см масофада жойлашган бўлиб, зарядларнинг ўзаро таъсир кучи F ни аниқланг.
1.14-масала. Фазода жойлашган q1=20 нКл ва q2=30 нКл зарядларнинг ўзаро таъсир кучи F=5*10-12 Н бўлиб, зарядлар жойлашган r масофани аниқланг.
1.15-масала. Фазода жойлашган q2=15 нКл ва зарядлар r=3 см масофада жойлашган ҳамда, зарядларнинг ўзаро таъсир кучи F=5,4*10-8 Н га тенг бўлиб, фазода жойлашган q1 заряд миқдорини аниқланг.
1.16-масала. Фазода жойлашган q1=30 нКл ва зарядлар r=1 см масофада жойлашган ҳамда, зарядларнинг ўзаро таъсир кучи F=7,2*10-10 Н га тенг бўлиб, фазода жойлашган q2 заряд миқдорини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |