JavaScript тилида функция Бошланғич матн бўлагини функция кўринишида ёзиш мумкин ва уларни JavaScript сценарийсининг турли жойларидан мурожаат қилиш мумкин. Одатда функциялар HTML документини сарлавха бўлимида аниқланади. Функциялар чақирилишидан аввал эълон қилиниши керак ва барча функция эълони HTML документ сарлавхасида жойлаштирилган бўлиши керак.
Функциянинг умумий эълони қуйида келтирилган:
function имя([параметр 1] [,параметр 2] [...,параметр N])
{ . . .
Функция матни қаторлари
. . .
[return қиймат]
}
Барча параметрлар функцияга қийматига берилади. Шунинг учун функция унга параметр сифатида бериладиган ўзгарувчилар қийматини ўзгартира олмайди.
Return калит сўзи ёрдамида функция қиймати қайтарилади.
Топширик 1. Қуйидаги кўринишда шарт оператори таркибини тузинг:
(шарт)? амал1:амал2
Бунда қуйидаги операторлардан фойдаланинг
Арифметик амаллр
Ўзлаштириш
Инкремент
Декремент
2. Ҳисобланг
a)12&9= ; b)13&14=; c)10&4=
d)14|10 = e)16^3= f) 14&56|11=
Амалий иш - 4 Мавзу: JavaScript да дастурни бошқариш элементларидан фойдаланиш. Шарт, цикл, танлаш ва бошқа операторлар. Функция ва усуллар яратиш. Объектлар. Ишнинг мақсади: JavaScript нинг бошкариш элеметларини билиш. Шарт, цикл, танлаш ва бошқа операторлар билан ишлаш. Функция ва усуллар яратиш. Объектларни ўрганиш.
Ишнинг натижасида талаба қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Билиши керак: JavaScript нинг бошкариш элементларини;
Қила олиши керак:HTML-хужжатда JavaScript ёрдамида бошкариш элементларидан фойдаланиб илова яратиш. Функция, усуллар ва объектлар яратиш
НАЗАРИЙ ҚИСМ JavaScript сценарийли тили объектга-мўлжалланган тилдир. JavaScript объектлари хусусиятлар ва усуллар тўпламини ифодалайди. Объект хусусияти – бу, объектга боғлиқ бўлган маълумотлардир, усуллар эса - объект маълумотларини қайта ишловчи функциялардир. JavaScript сценарийда хусусиятларни адреслаш уларнинг номлари билан ёки уларнинг номерлари билан амалга ошиши мумкин. Кейинги вариант бўйича, ҳар бир хусусият массивнинг бир элементи сифатида олинади ва улар ўзларининг уникал номерларига эга бўладилар.
JavaScript тилида C ва Java дастурлаш тилларидаги каби процедура ва функциялар мавжуд бўлиб, улар қуйидагича эълон килинади:
function калит сўзи;
функция номи;
вергул ва кавс билан ажратилган аргументлар рўйхати;