1-амалий машғулот: Спортчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиш усуллари.
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари сиҳат-саломатликка ижобий таъсир кўрсатиш учун муайян гигиеник ва тиббий талабларга риоя қилмоқ керак. Охирги йилда мустақил мамла-катимизда катта спортни ва оммавий жисмоний тарбияни жадал ривожланишини назорат қилиш масалаларини аҳамияти ошиб бормоқда. Айниқса соғломлаштириш, югуриш,ҳар хил масофага юриш,сузиш, ритмик гимнастика ва хоказо ҳар бир шахс ўз-ўзини назорат қилишининг аҳамияти жуда муҳимдир. Умумий назорат-нинг кўрсаткичлари спортчиларни кундалик дафтари ёки оддий дафтарда белгиланади. Оммавий жисмоний тарбия гуруҳлари билан шуғулланувчилар ўз-ўзини назорат қилиш дафтарчасига тинч ҳолатидаги кўрсаткичлари билан бажарилган жисмоний машғулотлари ҳақида маьлумотларни, уларга нисбатан бўлган организмнинг жавоб реакциясини (оддий физиологик кўрсаткичлар асосида) акс эттиришлари лозим.
Кундалик дафтарча жисмоний машғулотлар бажарилишида ўз-ўзини назорат қилиш: бажарилган машқлардан кейин чарчаш, толиқиш даражаси машқларни ўз хоҳиши билан бажариши, машғулотлардан кейинги таъсирот каби маълумотлар акс этти-рилади. Машғулотлар таъсирини шуғулланувчининг кайфиятига ва уйқунинг чуқурлик даражаси асосида баҳоланади.
Машғулотлардан сўнг шуғулланувчи ўзини ёмон ҳис қил-ганда жисмоний юкламаларни ҳаддан ташқари берилишидан далолат беради. Ўз-ўзини назорат қилинишида субъектив кўрсаткичлар билан объектив кўрсаткичларни ҳам қўллаш мум-кин. Буларнинг бири юрак уриш сони (ЮУС)дир. Маълумотларга кўра, эрталабки наҳордаги ЮУСнинг (уйқудан уйғониб, ётган ҳолдаги ЮУС) олдинги кунларга нисбатан ўзгармаслиги тайёргарликнинг яхши ҳолати хақида далолат беради. Тинч ётган ҳолатидаги ЮУС кўрсаткичига қараб тик тургандаги ЮУС кўрсаткичи 18 мартага ва ундан ҳам кўпроқка ошса, жавоб реакцияси қониқарсиз, деб баҳоланади.
Қон босимининг ўзгариши ва машғулотлардан кейин кўрсаткичларига ҳам катта аҳамият берилади. Ўз-ўзини назорат қилишда тана вазнига (оғирликка) ЎТСнинг ўзгаришларига ҳам катта аҳамият берилади. Функционал синамалардан кўпроқ ортостатик (ЮУС ётган ва тик турган ҳолда ўлчанади, таққослаш асосида баҳоланади) ва Руфье-Диксон синамалари қўлланилади. Чарчаш, толиқиш, саломатлигида ўзгаришлар бўлса, бу кўрсат-кичларни ўзаро фарқи ҳаддан ташқари бўлиши мумкин.
Вазифа:
1.Тиббий шифокор назоратида ўз-ўзини назорат қилишнинг аҳамияти.
2. Ўз-ўзини назорат қилиш дафтари, пульсометрия ва унинг ўз-ўзини назорат қилишдаги тутган ўрни.
3.Ўз-ўзини назорат қилишдаги тутган ўрни, дафтарнинг спортчи функционал назорат қилиш.
Саволларга жавоб ёзинг, конспектлаштиринг, изланинг, юкланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |