1-амалий машғулот мавзу: Криптоанализнинг универсал усуллари: тўлиқ танлаш усули, калит бўйича ҳужум



Download 17,37 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi17,37 Kb.
#521007
Bog'liq
kriptotahlil-1-2


407-guruh talabasi SHokirov G`

1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Криптоанализнинг универсал усуллари: тўлиқ танлаш усули, калит бўйича ҳужум
Ишдан мақсад: Ушбу амалий машғулотни бажариш жараёнида частотавий анализ ва Поллард усуллари бўйича назарий ва амалий маълумотларга эга бўлиш.
Назарий қисм
Тўлиқ танлаш, яъни калитларнинг барча мумкин бўлган вариантларини танлаш усули, криптотаҳлилчининг носимметрик криптотизим алгоритмини ва ошкора калитни билган ҳолда барча мумкин бўлган калитларни танлаш ва синаб кўришга асосланади. Симметрик криптотизимларда ҳам шифрматн ва очиқ матн асосида тўлиқ танлаш усули қўлланилади. Криптотаҳлилчилар кўпинча компьютер ёрдамида калитларни тўлиқ танлаш усулидан фойдаланиб шифрларни ошкор этадилар. Криптотаҳлил жараёнида миллиард калитларни секундига минглаб калит тезликда танлашга тўғри келади.
Фараз қилинсин, бузғунчи учун бир ёки бир неча (x, y) жуфтлик маълум бўлсин. Осонлик учун ҳар қандай жуфтлик (x, y) учун Ek(x)=y муносабатни қаноатлантирувчи ягона k калит мавжуд бўлсин. Мумкин бўлган калитлар тўпламини тартибга солинади ва даги калитларни кетма-кет равишда Ek(x)=y тенглик бажарилишига текшириб чиқилади. Агар kK калитнинг бир вариантини текшириш бир амал ёрдамида ҳисобланса, унда калитларни тўлиқ танлаш учун ‌ |K|‌ ‌‌ ‌амал талаб этилади. Бунда |K| - тўпламдаги элементлар сони. Шифрлаш схемасида калит тасодифий ва тенг эҳтимоллик билан K тўпламдан танланган бўлсин. Бунда калит 1/|K|‌ эҳтимоллик билан билан топилади ва тўлиқ танлаш усулининг иш ҳажми 1 га тенг бўлади.
Мисол учун шахсий калит узунлиги 100 бит бўлса, унда барча шахсий калитлар сони 2100 га тенг, яъни калитлар тўплами қуввати |K|=2100. Шахсий калит узунлиги 56 бит бўлганда, барча мумкин бўлган шахсий калитлар сони |K|=256 0.5*1017 га тенг. Бунда, агар ҳисоблаш қурилмаси ҳар битта махфий калитга мос ошкора калитни ҳисоблаш ва уни ҳеч қийинчиликсиз таққослаш учун 10-6 секунд вақт сарфласа, 24 соатда барча калитларни синаб чиқиш учун 5.787*105 та ЭҲМ керак бўлади.
Шунинг учун ҳам шахсий ва шифрлашда фойдаланиладиган калитни топишни мураккаблаштириш мақсадида шахсий калитлар узунлиги 127-159 битдан катта бўлган узунликда генерацияланади.
Криптотизимнинг ишончсизлиги сабабларидан бири тизимда кучсиз калитлардан фойдаланиш ҳисобланади, чунки кучсиз калитлар етарли даражада ҳимоялаш даражасини таъминлай олмайди. Шу сабабли калитларни ҳосил қилиш жараёнида уларни яроқсизга чиқариш учун барча кучсиз калитлар аввалдан маълум бўлиши лозим. Тасодифий сон генераторлари криптографик тизимларнинг бардошлилиги учун яна бир хавф манбаидир. Агар калитларни генерациялашда кучсиз криптографик алгоритмлардан фойдаланилса, фойдаланилган шифрдан қатъий назар бутун тизим бардошсиз ҳисобланади.
Симметрик криптотизимларда фойдаланиш учун мўлжалланган сифатли калит тасодифий иккилик тўпламини ифодалайди. Агар n разрядли калит талаб этилса, калитни генерациялаш жараёнида мумкин бўлган 2n вариантлардан бир хил эҳтимоллик билан танлаб олиш керак.
Носимметрик криптотизимларда фойдаланиш учун мўлжалланган сифатли калитларни генерациялаш эса анча қийин жараён бўлиб, юқорида айтилганидек бу тизимда фойдаланиладиган калитлар муайян математик хоссаларга эга бўлиши лозим. Масалан, RSA тизимида шифрлаш модули иккита катта туб сонларнинг кўпайтмаси кўринишида бўлади.
Псевдотасодифий генераторлар ёрдамида бардошли криптотизимларни яратиш мумкин. Яхши тасодифий сон генераторлари ишлаб чиқишда мураккаб бўлиб, уларнинг ишончлилиги аппарат ва дастурий таъминотнинг афзаллигига боғлиқ бўлади.
Ишни бажариш учун вазифа ва топшириқлар

  1. Шахсий калит узунлиги 228 бит бўлганда, барча мумкин бўлган шахсий калитлар сони ва барча калитларни синаб чиқиш учун кетадиган вақтни ҳисобланг. 

калитлар тўплами қуввати |K|=2228. Шахсий калит узунлиги 228 бит бўлганда, барча мумкин бўлган шахсий калитлар сони |K|=2228 4.31*1068 га тенг. Бунда, агар ҳисоблаш қурилмаси ҳар битта махфий калитга мос ошкора калитни ҳисоблаш ва уни ҳеч қийинчиликсиз таққослаш учун 10-6 секунд вақт сарфласа, 24 соатда барча калитларни синаб чиқиш учун 4.99*1063 та ЭҲМ керак бўлади.


Фойдаланилган адабиётлар
1. Хасанов П., Хасанов Х., Ахмедова О., Давлатов А. Криптотаҳлил ва унинг махсус усуллари. Ўқув қўлланма.– Тошкент, 2010.
2. Авдошин С.М., Савельева А.А. «Криптоанализ: современное состояние и перспективы развития», Государственный университет – Высшая Школа Экономики.
3. Жуков А.Е. «Криптоанализ по побочным каналам (Side Channel Attacks)», Пособие по курсу «Криптографические методы защиты информации» Москва – 2004.
Download 17,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish