1-Амалий машғулот. Мавзу: Далага тажриба қўйиш



Download 332,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi332,28 Kb.
#67903
  1   2   3
Bog'liq
1-амалий иш d65d8bcdafe33dfd6406d4e2e8823007



1-Амалий машғулот. 
Мавзу: Далага тажриба қўйиш. 
Дала тажрибасининг бошқа турдаги тажрибаларидан фарқи шундан иборатки, дала 
тажрибаларида ҳамма омиллар табиий тупроқ ва иқлим шароитида, яъни ишлаб чиқариш 
шароитида олиб борилади. Маданий экинларнинг ҳосилдорлиги билан унга таъсир этувчи 
омил ўртасидаги аниқ боғлиқликни фақатгина дала тажрибаси тўлиқ кўрсатиб бориши 
мумкин. Бундан ташқари шундай мақсадларда олиб бориладиган тажрибалар мавжудки, 
қачонки фақатгина дала шароитида олиб борилиши шарт. Масалан, тупроққа ишлов бериш, 
алмашлаб экишни ўрганиш, минерал ўғитларнинг меъёрини, гербицидларни таъсирини 
ўрганиш, ҳосилни машинада теришлар шулар жумласидандир. 
Дала тажрибаларида олинагн маълумотларни аниқлик даражаси ва маълумотнинг 
илмий қиймати кўп жиҳатидан талаб қилинадиган услубий талабларга боғлиқ бўлиб, бу 
талаблар қуйидагилардан иборат. 
1. Тажриба майдонининг типиклилиги. 
2. Тажрибаларни алоҳида ажратилган участкаларда олиб бориш. 
3. Ҳамма вариантларда шароитларнинг бир хиллиги. 
4. Ҳосилни йиғиштириш ва ҳамма бажарилган ишларнинг аниқлик даражасига амал 
қилиш. 
Ҳамма дала тажрибаларини охирги кўрсаткичлардан бири, яъни анализ қилинадиган 
маълумотлардан бири, бу ҳосилдорлик маълумотидир. Шунинг учун дала тажрибаси учун 
шундай майдон танланиши керакки, унинг ҳамма ерида унумдорлик кўрсаткичлари ва 
тупроғи таркибидаги озуқа моддалари миқдори бир хил бўлиб, ҳосилдорликка 
ўрганилаётган омилдан бошқа нарса таъсир қилмасин ёки тупроғининг ҳамма 
кўрсаткичлари бир хил бўлишини таъминлаш зарур. 
Агрокимёвий омиллар ўрганилаётган дала тажрибаларида, тупроқ таркибидаги 
озуқа моддлар миқдори бир хил таъминланган бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатда 
қўлланилган минерал ўғитларнинг иқтисодий самарадорлигини ва ўзлаштириш 
коэффициентларини аниқ кўрсатиш имконияти яратилади. Дала тажрибаларининг 
типиклиги деганда, Яна маълумот минтақа учун оз бўлган ўсимлик навини, унинг 
агротехникасини ва тупроқ-иқлим шароитини ўзгариши ҳам тушунилади. Майдонларни ва 
шароит учун мос бўлган экинларни танлашда экологик муҳит ҳам ҳисобга олинади. Акс 
ҳолда ҳар қандай тажрибадан олинган янги натижа ҳам ўз қийматини йўқотади. 
Маданийлашган ёки янгитдан ўзлаштирилган ерларда тажрибалар, айниқса минерал 
ўғитлар билан боғлиқ бўлган дала тажрибалари ўтказилганда эскитдан суғориладиган 
ерларга нисбтан аниқлик даражаси анча паст бўлади. Шунинг учун имкони борича эскитдан 
суғорилган, маданийлашган ерларда дала тажрибалари ўтказилиб, хулоса қилинса, 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Дала тажрибаларини тўғри ва аниқ бажаришда қилинадиган талаблардан яна бири, 
тажриба майдонида ўрганилаётган омилдаги бошқа ҳамма шароитларни бир хиллигини 
таъминлашдан иборатлиги бўлиб ҳисобланади ва бир фарқлилик принципи деб аталади. 
Ҳамма турдаги дала тажрибаларида ушуб талабга қатъий риоя қилинишининг сабаби 
шундан иборатки, кўп ҳолларда тажрибадан олинган маълумотларни хулоса қилишда 
чалкашликларни келтириб чиқаради. Агар азотнинг йиллик меъёри ўрганилаётган бўлса, 
фарқ қиладиган омил бу фақат азотнинг меъёри бўлиши керак. Қолган шарт-шароитлар, 
омиллар ҳамма вариантларда бўлиши керак. Культивация, суғориш, ўғит солиш, тупроққа 
ишлов бериш каби омиллар бошланган кунда тугалланишини таъминлаш шарт. Акс ҳолда 
олинган қўшимча ҳосилда фақат азотнинг йиллик меъёри эвазига олинганлигига таажжуб 
пайдо бўлиши мумкин. Ушбу талабга риоя қилмасдан дала тажрибасининг 
самарадорлигини ҳам тўғри чиқариб бўлмайди. 


Баъзи турдаги дала тажрибаларида бу талабдан бир оз четга чиқилганга ўхшайди. 
Мисол учун, тупроққа чуқурлатиб ишлов бериш ўрганилаётган дала тажрибаларида, чуқур 
ишлов берилган вариантда тупроқнинг намлиги, ҳаво режими ва ҳарорати бир оз ўзгаради. 
Лекин бу ҳолнинг таъсири жуда катта бўлмайди. Барибир таъсир этувчи қўшимча омиллар 
бирга ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар иккита янги ғўза нави солиштирилиб ўрганилаётган бўлса, табиийки, ҳамма 
навлар бир хилдаги кўчат қалинлигини ҳоҳламайди. Шунинг учун ҳам қолган омилларни 
бир хилда сақлаб, кўчат қалинлиги ўрганилади. Демак, ҳамма турдаги дала тажрибаларида 
бир хиллилик принципига амал қилган ҳолдагина аниқ ва ишонарли маълумот олишга 
эришиш мумкин. 
Юқорида санаб ўтилган дала тажрибаларини олиб боришда амал қилиниши зарур 
бўлган талаблардан бири, дала тажрибаларини тарихи аниқ бўлган ва алоҳида тажриба учун 
ажратилган майдонларда бажаришдан иборат. Дала тажрибаларини алоҳида ажратилган 
майдонларда ўтказишнинг қулай томони шундан иборатки, бу ҳолатда, тажриба 
майдоннинг тарихи, ўтмишдаги экинлар аниқ бўлганлиги учун ҳамда ўтган йили қанча 
миқдорда кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар ишлатилганлиги бўлиб, уларнинг келгуси 
йилда қайта таъсирини ҳисобга олган ҳолда илмий ишни режалаштирилсагина олинган 
натижа фақатгина ўргаилаётган омилнинг таъсири бўлиб ҳисобланади. 
Олиб борилган дала тажрибаларидан маълумки, бир хил чуқур ҳайдаш, минерал ўғит 
ва кимёвий моддаларнинг қайта таъсири эвазига 20-40 % гача қўшимча ҳосил олиш мумкин. 
Бундан ташқари, тупроқнинг табиий унумдорлигини аниқлаш учун ҳамда алмашлаб экиш 
схемалари бўйича олиб бориладиган дала тажрибалари учун асосан узоқ муддат талаб 
қилиши билан
бирга, энди ўрганилаётган омилларни солиштириш ёки тўғридан-тўғри 
бажариш имкони яратилди. 
Дала тажрибаларини олиб боришда ниҳоят охирги тўртинчи талаб, бу олинган 
ҳосилни ва уни аниқлик даражасини ёки хатолик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, 
дала тажрибаларининг якунловчи, иқтисодий кўрсаткичини баҳоловчи асосий талаб бўлиб 
ҳисобланади. Дала тажрибадан олинган ҳосилдорлик бўйича ўрганилаётган омилнинг 
ўсимликка сон ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини аниқлаш имкониятини беради. 
Лекин олинган бу хулосалар, тажрибадан олинган ҳосил тўғри олинганда ва статистик 
баҳоланиб, қониқарли деб топилгандагина асосли бўлиб ҳисобланади. 
Дала тажрибаларининг схемаси тўғри тузилганда, олиб борилган кузатув ишлари ва 
бажарилаган ишлар услуб (методика) асосида амалга оширилганда ҳамда майдон тўғри 
танланганда тажрибадан олинган маълумотлар ва улар асосида қилинган хулослар 
қониқарли деб топилиб, бекор қилинади. 
Дала тажрибасини олиб бораётган кузатувчи кўпинча уч хил хатоликка дуч келиши 
мумкин. 
1. Тасодифий хато. 
2. Мунтазам учрайдиган хато. 
3. Қўпол хато. 
Кўп ҳолларда тажрибаларни олиб боришда тасодифан бирор камчиликка йўл 
қўйилиб, кузатиш натижасида эса бу тасодифий хатолик бўлиб шаклланади. Агар қиймати 
жуда кичик бўлса ҳам, тасодиф йўл қўйилган тажриба кузатишларидан аниқ маълумот олиб 
бўлмайди. 
Тасодифий йўл қўйилган хато кўп жиҳатдан вариантлар ва кузатишалр сонига 
боғлиқдир. Шунинг учун йўл қўйилган тасодифий хатоларни йўқотиш учун ва аниқлик 
даражасини ошириш учун кўрсаткичларнинг ўртачаси топилади. Мисол учун, вариант ёки 
қайтариқлар бўйича ҳосилдорлик маълумотлари қўшилиб, варинталар ёки қайтариқлар 
сонига бўлиниб, ўртача ҳосилдорлик топилади. Тасодифий хатоликларнинг миқдорини 
тажрибаларда камайтириш учун кузатишлар ва кузатилаётган ўсимликлар сонини ошириш 
керак. Бу ҳолат фенологик кузатишни амалга ошириш учун, ўсимликларни ажратишда ҳам 


кўриш мумкин. 100 дона ўсимликни бир жойда танлагандан кўра, 2-3 жойдан танласа йўл 
қўйилган тасодифий хатолик камроқ бўлади. 
Мунтазам равишда йўл қўйиладиган хатолик эса деярлик ҳамма холатларда 
ўрганилаётган бўлса, оддий ҳайдовда 0-35 см, қатлам ағдарилса, чуқур ҳайдовда 0-35 см, 
қатлам ағдарилиб, растки 35-60 см, қатлам ағдарилса, чуқур ҳайдовда 0-35 см, қатлам 
ағдарилиб, пастки 35-60 см, қатлам юмшатилади. Бу билан пастки қатламдаги намликни, 
тупроқ ҳавоси ва ҳароратини хам ўзгартирамиз. Бу холатни тупроққа ишлов бериш сонини
ўрганишда ҳам кўриш мумкин. Услубият бўйича қолган ҳамма омиллар ўзгаришсиз қолиши 
керак эди. Лекин тупроқ намлигини, ҳарорат ва тупроқ ҳавосининг миқдорини бир хил 
ушлаб қолиш имкониятига эга эмасмиз. Баьзида бўлсада тажрибаларарда учраб турадиган
қўпол хатолар одатда кузатувчининг билмаган ҳолда қўпол равишда бузишдан ёки 
услубиятни билмаслиги, тушунмаслиги натижасида келиб чиқади. Билмасдан битта 
вариантга икки мартаба ўғит солиш, битта вариантдан олинган хосилни икки маротаба 
ҳисоблаб юбориш эвазига шундай хатоликка йўл қўйилиб, хатоликларни йўқотиш имкони 
бўлмайди. Шунинг учун дала тажрибасидан олинган маьлумотларда мунтазам ва қўпол 
хатоликлар бўлмаган тақдирдагина математик бахоланиб, асосли хулосалар қилинади. 

Download 332,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish