1-Амалий машғулот. Ахборот хавфсизлиги соҳасида кутилаёган асосий хавфлар



Download 27,94 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,94 Kb.
#22404
1   2   3
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги соҳасида кутилаёган асосий хавфлар

КРИПТОВАЛЮТАЛАР МАЙНИНГИ
Кибержиноятчилар, айниқса таҳминан Шимолий Кореядан ҳаракат қилганлар, охирги пайтларда биткойн ва бошқа рақамли валюталар эгаларини мўлжалга олмоқдалар. Бироқ экспертларни 2018 йилда биткоинларнинг ўғирланиши эмас, балки компьютерларнинг ҳисоблаш қувватининг ўғирланиши безовта қилмоқда. Криптовалюталарга эришиш учун катта миқдордаги ҳисоблаш қуввати талаб қилинади. Экспертлар қайд қилишларича, юзага келган бундай вазият хакерларни майнингда фойдаланиш учун миллионлаб компьютерларга ҳуруж қилишга ундайди. Ҳатто провайдер ҳам Starbucks мижозларидан фойдаланган ҳолда криптовалютани майнинг қилган ҳолатлари ҳам маълум. Криптовалюталар курси кўтарилишда давом этадиган ҳолда қонунбузарлар майнинг усулларини қўллашга уринишларига тайёр туриш зарур бўлади. Рақамли валютани қўлга киритишга оид уринишларида жиноятчилар касалхоналар ва аэропортларнинг тармоқларига ҳужумлар уюштириши мумкин, бу ҳолат тадқиқотчиларни безовта қилмоқда.
САЙЛОВ ТИЗИМИНИ БУЗИШ
У ёки бу давлатда сайловлар натижаларига таъсир қилиш мақсадида уюштириладиган киберҳужум хавфи аллақачон янги турдаги кибер хатар сифатида ҳисобланмай қўйган. Ўтган йили Россия, АҚШдаги Дональд Трампнинг янги президент сифатида сайланишига олиб келган сайловлар жараёнига аралашганлик каби айбловларга дуч келди. АҚШнинг Ички хавфсизлик вазирлиги ҳам ўтган йили россиялик хакерлар Американинг 21 штатидаги сайловларни мўлжал қилиб олганлиги ҳақида хабар тарқатди.
Канаданинг коммуникациялар хавфсизлиги маркази (CSE) ҳам 2019 йилда хакерлар ва бошқа давлатлар сайловларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Айни пайтда кибержиноятчиларда ҳужум йўналиши сифатида сайловчиларнинг электрон рўйхатлари, овоз бериш учун машиналар ҳамда натижаларни таққослаш ва аудит қилиш учун дастурий таъминотлар мавжуд. Экспертлар жорий йилда бу каби киберҳужумлар сонининг ўсишига тайёргарлик кўраётганлиги сабабли, ишлаб чиқараётган маҳсулотларида заифликларга йўл қўяётган компанияларга нисбатан катта миқдордаги жарималар қўлланиши кўзда тутилмоқда. 25 май куни Европада Маълумотлар хавфсизлиги бўйича умумий регламент (GDPR) кучга киради, унга кўра, компаниялар ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида мутасадди ташкилотларга хабар беради ва ўз мижозларига уларнинг маълумотлари ўғирланганлиги ҳақида ахборот бериб боради. Бунинг устига, компаниялар бу ишларни маълумот чиқиб кетганлиги аниқланганидан бошлаб 72 соат ичида бажаришлари зарур бўлади. Ушбу қоидаларга риоя этмаслик ташкилотларга 20 миллион доллар ёки компаниянинг бутун даромадларининг 4 фоизи миқдоридаги жарима солиш хавфини туғдиради. Яқиндагина Uber нинг катта ҳажмдаги маълумотларининг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган ҳодиса Америкадаги маълумотларни ошкор этиш қоидаларини жиддийлаштирилишига олиб келди. Бу эса 2018 йилда ҳуқуқшуносларнинг иши янада кўпайиши ҳақида дарак беради.
Келтириб ўтилганларнинг барчасидан кибержиноятчилар ўз мақсадларига эришиш учун янги технологияларга биринчилардан ташланиши ҳақида хулосани қилиш мумкин. Криптовалюталар курси ўсишни бошлаганида улар дарҳол рақамли валютани қўлга киритиш учун минглаб фойдаланувчилардан фойдаланишни ўргандилар, шунингдек сунъий интеллект пайдо бўлганида қонунбузарлар ундан ўз қурбонларининг компьютер тизимларига зарарли дастурларни киритиш учун фойдаланиш йўлларини ўйлаб топдилар. Шу сабабли, 2018 йил хавфсизлик соҳасидаги экспертлар ва кибержиноятчилар ўртасидаги технологиялар пойгаси ва рақобатчилиги нуқтаи назаридан кузатувчи учун қизиқарли бўлиши кутилмоқда.
Download 27,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish