Чуқур юмшатувчи ишчи қурол параметрларининг иш сифатига таъсири. Ишчи қурол тишининг биринчи босқичдаги дала тадқиқотлари ТИМИ ўқув тажриба хўжалиги далаларида ўтказилди. Бунда эксперимент вазифасига сифат ва энергетик кўрсаткичларнинг ишчи қурол параметрлари ва юмшатиш чуқурлигига нисбатан ўзгариш қонуниятини ўрганилди. Дастлаб критик чуқурликни ўрганиш бўйича дала тажрибалари амалга оширилган.
Тажрибаларда агрегатнинг ҳаракатланиш тезлиги 1,10…1,30 м/с атрофида қайд этилди. Тажриба ўтказиш даврида тупроқнинг қаттиқлик, зичлик ва намлик кўрсаткичлари қуйидаги қийматларга эга бўлди (4-жадвал).
4-жадвал
Тупроқнинг қаттиқлик, зичлик ва намлик кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
|
Тупроқ қатлами, см
|
0,0…10
|
10…20
|
20…30
|
30…40
|
40…50
|
50…60
|
60…70
|
Қаттиқлиги,
МПа
|
2,10
|
2,29
|
2,40
|
2,45
|
2,62
|
3,72
|
4,13
|
Зичлиги, г/см3
|
1,08
|
1,31
|
1,30
|
1,38
|
1,43
|
1,49
|
1,44
|
Намлиги, %
|
9,63
|
12,97
|
14,00
|
14,26
|
15,34
|
14,63
|
15,62
|
Биринчи босқичда режалаштирилган «критик чуқурлик»ни ифодаловчи кўп омилли экспериментнинг математик модели қуйидаги кўринишга эга бўлди
У= 0,448+0,0066Х1+0,0337Х5-0,0086Х2Х4-0,005Х22-0,005Х42-0,0064Х52
бунда У-критик чуқурлик, Х1 – ишчи қурол панжаси кенглиги, Х2 – ишчи қурол панжаси узунлиги, Х3 – тутқични горизонтал юзага нисбатан оғиш бурчаги, Х4 – панжани ўрнатиш бурчаги, Х5 – ишлов бериш чуқурлиги.
Тадқиқот натижалари критик чуқурлик қийматининг сезиларли даражада ишлов бериш чуқурлиги, тиш узунлиги, кенглиги ва ўрнатиш бурчагига боғлиқлигини кўрсатди. ўстунни горизонтал текисликка нисбатан оғиш бурчаги
«критик чуқурлик» қийматига таъсир этмаслиги аниқланди. Бурчакнинг ўзгариши тупроқнинг уваланиш даражасини пасайиши (3.4-жадвал) ва юзанинг нотекислигига таъсир қилиб, ишчи қуролнинг чуқурлик бўйича беқарор ишлашига олиб келди.
Устуннинг ўрнатиш бурчагини бегона ўтларни тупроқ юзасига чиқариб юбориш ва тўпланиб қолишига таъсири ўрганилди (5-расм).
Устуннинг кичик оғиш бурчагида кўмилган ўсимлик қолдиқларининг тупроқ юзасига чиқиб устун олдида уюлиши, тупроқнинг ёпишиши, ишчи қуролнинг чуқурлиги бўйича беқарор бўлиши, судрашгага қаршилигининг ортишига олиб келди.
Олинган натижаларга статистик ишлов бериш натижасида критик чуқурликнинг ишчи қурол параметрларига чизиқли империк боғлиқлиги аниқланди
hкр = 0,0548 + 0,731Н + 0,1901b - 0,0229αcm + 0,0089L - 0,0032β
Устун ўрнатиш бурчагининг 500 дан 900 гача ўзгаришида критик чуқурлик бор йўғи 1,6 см га камайиши кузатилди (4-расм).
Бу қиймат 0,95 % ли ишончли оралиқда рухсат этилган тажриба хатолиги оралиғига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |