1-амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Автомобиль йўлларида дам олиш мажмуаларини ташкил этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга ҳизмат кўрсатиш майдончалари



Download 20,26 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi20,26 Kb.
#54416
Bog'liq
1-амалий машғулот


1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ (4 соат)
Мавзу: Автомобиль йўлларида дам олиш мажмуаларини ташкил этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга ҳизмат кўрсатиш майдончалари.

Ишдан мақсад: Автомобиль йўлларида дам олиш мажмуалари ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш мажмуаларини ҳақида тушунчаларга эга бўлиш ва уларни песпективада тасвирлаш.

Барча мъёрий адабиётларда дам олиш майдончаларни лойиҳалаш тартиби қуйидаги омилларга асосланган ҳолда амалга ошириш зарурлиги таъкидланган:


А) йўлнинг категориясига қараб;
Б) ҳаракат жадаллигига қараб;
В) мўлжалланаётган жойнинг рельефига қараб;
Г) мўлжалланаётган жойнинг ландшафтига қараб;
Д) трассанинг мураккаблигига қараб.

Яна шуни қайд қилиш лозимки, ҳар бир ўрганилаётган трассанинг характерига ва йўлнинг конкрет шароитига боғлиқ бўлган омиллар ҳисобга олиниб, йўл мўҳити тўлиқ кўздан кечирилиши лозим. Мъёрий ҳужжатларга асосланиб дам олиш масканларининг энг максимал оралиғини 25 км деб олиш қабул қилинган.


Ҳар бир лойиҳа иложи борича бир бутунликдан иборат бўлмоғи лозим, яъни ягона тизим ва автотранспортга хизмат кўрсатувчи шахобчалар ва ободонлаштириш шахобчаси ўзаро бевосита мужассамликдан ташкил топиши шарт. Ягона тизимнинг тартиби бир неча этаплардан иборат бўлиши ҳам мужассамлиликнинг асоси сифатида қаралади.
Ҳизмат кўрсатиш мажмуалари мақсади ҳайдовчи ва йўловчиларга хаёт фаолияти учун нормал шароитни таъминлаш. Бунда ҳайдовчи мехнати ва дам олиш, иш ёки саёхат билан кетаётган йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилади.
Ҳаракатга хизмат кўрсатишга, хизмат кўрсатиш мажмуалари жойлашувига ҳайдовчи ва йўловчиларнинг асосий талаби: саёхат мақсадига, унинг характери ва давомийлигига, ҳайдовчи мехнат қулайлигига, йўловчи характери ва ёшига, ҳаво-иқлим шароитларига боғлиқ.
Функционал аҳамиятига кўра хизмат кўрсатиш қуйидаги 4 асосий гурухга бўлинади:
- биринчи гурухга ҳайдовчи ва йўловчиларни дам олишини, биринчи навбатда овқатланиш ва тунаш, ҳамда қисқа муддатли дам олиш таъминловчи хизмат турлари киради.
- иккинчи гурухга транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш киради. Булар ёнилғи қуйиш ва мойлаш материаллари билан таъминлаш, техник кўрик, таъмирлаш.
- учинчи гуруҳга м
авжуд йўналишдаги хааркат шароити тўғрисида ахборот бериш.
- тўртинчи гуруҳ махсус хизмат тури-авариявий хизмат кўрсатиш бўлиб ЙТХ оқибатида жарохатланганларга тиббий хизмат кўрсатиш, ҳамда зарарланган транспорт воситаларни таъмирлаш киради.
Ҳайдовчи дам олиш талабларини қониқтирувчи мажмуаларни жойлаштириш йўловчи талабларини ҳам қониқтириши лозим. Мажмуалар таркиби билан биргаликда, мехмонхона ёки мотеллардаги жойлар сони, буфет ва ресторандаги ўриндиқлар сони, автомобил тўхташ жойи ўлчамлари йўловчи сони ва талабига боғлиқ бўлади.
Транспорт воситаларига ҳизмат кўрсатиш иншоатларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари (АЁҚШ), техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХКС), техник хизмат пунктлари (ТХП) автомобилларни кўриги учун эстакадалар киради.
Йўл ҳаракатига хизмат кўрсатишда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари (АЁҚШ) бўлиши лозим. Уларни ўтказиш қобилияти ва йўл бўйлаб жойлашиши ҳаракат жадаллигини инобатга олган ҳолда техник-иқтисодий ҳисоблар, станция қуввати, ва бошқа омиллар асосида аниқланади.
Техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХКС) иложи борича АЁҚШ ва бошқа йўл ҳаракатига хизмат кўрсатиш хизмат билан бир мажмуада жойлаштириш лозим.
Тезкор хизмат кўрсатиш учун автомобил йўлларида тезкор чақирув колонкалари ўрантиш тавсия этилади.
Бундай колонкалар яқин ўртадаги йўлдан-фойдаланиш участкалари, тиббий хизмат ва авария оқибатида зарарланган транспорт воситаларини олиб кетувчи техникалар билан қисқа муддат ичида телефон орқали боғланиш имконини беради.
Зарар кўрган автомобилларни 500м гача бўлган масофага эвакуация қилиш учун махсус транспорт воситаси ҳар -хил қурилмалар, зарар кўрган автомобилларни кўтариш ва шатакка олиш қурилмалар билан жиҳозланган бўлишлари лозим.
Автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш учун йўл бўйлаб хизмат иншоатларини жойлаштириш тавсия этилади.
Йўл хизмати шароитлари ўз ичига йўлларни бошқариш бинолари, йўлдан-фойдаланиш хизмати, ишлаб чиқариш базалари, технологик алоқа қурилмалари, йўл ўтказгич ва кўприкларга хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, хизматчилар ва ишчилар учун уйларни олади.
Автотранспорт хизмати автомобиль ташишга хизмат қилади. Бунда юк автоцтанциялари қурилмалари. Транспорт экспедиция корхона узеллари, автопоездлар, диспетчер-назорат пунктлари ва бошқалар кўзда тутилади.

Download 20,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish