1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш



Download 0,51 Mb.
bet11/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

II. РУХСАТНОМА

2.1. Иш жойини тайёргарлиги бажарилади, 1.6. бандга оид тадбирлар амалга оширилади.


2.2. Меҳнат хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқни иш жойида ўтдилар:
3. Ишни якунлаш, иш жойини қабул қилиш ва топшириш.
3.1.Иш тугатилди, асбоб, мослама, қолган материаллар, вақтинчалик тўсиқлар ва огоҳлантирувчи плакатлар йиғиштирилди, доимий тўсиқлар ўрнатилди. Иш жойи топширишга тайёрланди.
Ишларнинг масъул ижрочиси ------------------------------------------------
(ф., и., ш., имзо)
Ишларнинг масъул раҳбари ----------------------------------------------------
(ф., и., ш., имзо)
Иш жойи текширилди ва қабул қилинди.
Наряд-рухсатнома ёпилди ва ишларнинг масъул ижрочисидан олинди -----------------------------------------------------------------------------------------------------
(сана, вақт)
Ишга рухсат берувчи ходим ------------------------------------------------------
(ф., и., ш., имзо)

* Амалдаги корхона ҳудудида фақат қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандагина имзо билан расмийлаштирилади.


ИЗОҲ: наряд-рухсатнома 2 нусхада расмийлаштирилади ( 1-нусха наряд берувчи шахсда, 2-нусха ишларнинг масъул ижрочисида бўлади). Телефон орқали узатилганда ва амалдаги корхона ҳудудида ишлаганда --- 3-нусхада тўлдирилади ( икки нусхаси телефон орқали уни қабул қилган шахсда бўлади, учинчи нусхаси амалдаги корхонанинг масъул шахсига берилади).
5 Амалиёт. Роторли вагонагдаргич машинисти учун мехнат мухофазаси буйича йурикномани урганиш



  1. Хавфсизликнинг умумий талаблари

1.1. Роторли вагонағдаргич ВСР-2, ВРС-93-110 машинисти вазифасида мустақил ишлаш учун 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган, зарур касб малакасига эга бўлган эркак жинсидаги кишиларга рухсат берилади.
1.2. Роторли ваго ағдаргич машинисти ишга кириш жараёнида ишлаб чиқаришдан узилган тарзда техника хавфсизлиги (кейинчалик ТХ) қоидаларини, ишлаб чиқариш санитарияси (кейинчалик ИС) қоидаларини ва ёнғин хавфсизлиги (кейинчалик ЁХ) қоидаларини ўрганиш бўйича 3 кунлик ўқитишдан ўтади.
1.3. Роторли вагонағдаргич машинисти электр хавфсизлиги бўйича 1-квалификация гуруҳига эга бўлиши керак.
1.4. Роторли вагонағдаргич машинисти қуйидаги инструктажларни ўтади:
1.4.1. ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича кириш интсруктажи,
1.4.2. Иш жойида ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича иш жойида бирламчи инструктаж,
1.4.3. Иш жойида ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича такрорий инструктаж квартал 1-ойининг 1-санасидан 10-санасигача ўтказилади.
1.4.4. Иш жойида ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича режадан ташқари инструктаж.
1.4.5. ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича мақсадли инструктаж.
1.5. Роторли вагонағдаргич машинисти иш жойида ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича режадан ташқари инструктаждан қуйидаги ҳолларда ўтишга мажбур:
1.5.1. Иш жойида 30 (календарь) кундан ортиқ танаффус бўлган тақдирда;
1.5.2. Рудани қайта ишлаш технологияси ўзгарган тақдирда;
1.5.3. Роторли вагонағдаргич машинисти томонидан ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бузилган, шунингдек авария, бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган меҳнатнинг нотўғри усуллари қўлланган тақдирда;
1.5.4. Жиҳозлар қайта қурилган ва замонавийлаштирилган, меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи хом-ашёнинг физик хусусиятлари ўзгарган ва бошқа ўзгартиришлар киритилган тақдирда;
1.5.5. Маъмуриятдан режадан ташқари инструктажни ўтказиш тўғрисида буйруқ бўлган тақдирда.
1.5.6. Меҳнат хавфсизлиги бўйича янги қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар киритилган ёки уларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда;
1.5.7. Назорат органи ёки бахтсиз ҳодисаларни текшириш комиссиясининг талабига кўра.
1.6. Роторли вагонағдаргич машинисти ҳар йил ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича цех комиссиясида аттестациядан ўтиши шарт.
1.7. Роторли вагон ағдаргич машинисти ушбу йўриқномага қўшимча тарзда ТХ, ИС, ЁХ қоидалари бўйича такрорий инструктаж ўтказилаётганда қуйидаги йўриқномалар бўйича инструктаждан ўтади:
1.7.1. ММ бўйича йўриқнома. Юқори хавфли ишларни олиб бориш.
1.7.2. Осон алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни қўллаб ишлар бажарилганда ММ ва ЁХ бўйича йўриқнома.
1.7.3. Эгилувчан симли қўл электр ёритгичлари билан ишлашда ТХ бўйича йўриқнома;
1.7.4. Қўл пневматик машиналари билан ишловчилар учун ММ бўйича йўриқнома;
1.7.5. Хом ашёли вагонлардан юкни туширишда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича технологик цех ходимлари (роторли вагонағдаргичда ишловчилар) ва ТЙЦ персоналининг ўзаро ҳаракати тўғрисида ММ бўйича йўриқнома;
1.7.6. Одам органзмига зарарли модддалар таъсир этиб жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома;
1.7.7. Бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома;
1.7.8. Саноат фильтрли противогазларини қўллаш бўйича йўриқнома;
1.7.9. Полдан ёки стационар пультдан бошқариладиган юк кўтариш машиналаридан фойдаланувчи шахслар ва шунақа машина илгагига юкни илиш учун ММ бўйича йўриқнома;
1.7.10. Мойловчи учун ММ бўйича йўриқнома;
1.7.11. Юк кўтариш кранларига хизмат кўрсатувчи стропальшчиклар (юк осувчилар) учун ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома;
1.7.12. ”Яшил” хўжалик ишчиси учун ММ бўйича йўриқнома;
1.7.13. Цианли натрийдан зарарланганда биринчи (врачгача) ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома;
1.8. Роторли вагонағдаргич машинисти шахсий гигиена қоидаларига риоя этишга МАЖБУР:
1.8.1. Махсус ажратилган жойларда чекиш;
1.8.2. Роторли вагонағдаргич машинисти ички меҳнат тартиби қоидаларини билиши ва уларни бажариши;
1.8.3. Иш жойига бегона шахсларни йўлатмаслик,
1.8.4. Инструктаж ўтилган ва уста рухсат берган ишнигина бажариш;
1.8.5. Сувни бу учун ажратилган жойларда ичиш;
1.8.6. Тегишли махсус кийим ва махсус пойафзалда ишлаш;
1.8.7. Ишдан сўнг санпропускникда душ қабул қилиш.
1.9. Иш жойида роторли вагонағдаргич машинистига қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этади:

  • иш зонасининг чангланганлиги,

  • беқарор ҳарорат тартиботи,

  • табиий ёритилишнинг етарли эмаслиги.

  • вибрациялар.

1.10. Иш жойида роторли вагонағдаргич машинистига таъсир этиши мумкин бўлган асосий хавфлар қуйидагилар:

  • касб касаллиги хавфи

  • ҳаракатдаги қисмлар ва механизмлардан жароҳатланиш хавфи

  • электр токи уриши хавфи

  • баландликдан йиқилиш хавфи

  • вагонлардан ва вагонағдаргич металл конструкцияларидан тушаётган харсангтош ва бошқа буюмлардан жароҳатланиш хавфи

  • тиқилинч ўтиш йўлакларида ва сирпанчиқ поллар, зиналарда йиқилиб жароҳатланиш хавфи

  • иш жойида таъмирлаш-монтаж ишларини олиб боришда жароҳатланиш хавфи

  • ёниш (ёнғин) да термик куйиш хавфи

  • HаCN тушириш боғламасида авария бўлганда HCN буғларидан заҳарланиш хавфи

  • кўзларнинг руда заррачалари (вагондан ва полдан) билан жароҳатланиш хавфи

  • ҳаракатланувчи электр кранидан жароҳатланиш хавфи

  • бункерга йиқилиш хавфи

  • ҳаракатдаги темир йўл ва автомобиль транспортидан жароҳатланиш хавфи

  • иш жойи етарлича ёритилмаганда жароҳатланиш хавфи.

1.11. Роторли вагонағдаргич машинистини меъёрга мувофиқ қуйидаги махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак (ШХВ):

  • аралаш матодан костюм - 12 ой,

  • п/и ичкўйлак - 6 ой,

  • иссиқ подшлемникли каска - эскиргунча

  • иссиқ астарли куртка - 36 ой

  • чарм ботинкалар ёки кирза этиклар -12 ой

  • пахта ипидан пайпоқлар ёки пайтавалар - 4 ой,

  • қўлқоплар

  • ҳимоя кўзойнаклари

  • “Лепесток-40” ёки “Лепесток-200” респиратори,

  • кислотали газлар ва буғлар учун “В” русумли ишлаб чиқариш противогази (сариқ қути).

1.12. Ёнғин-портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар:

  • Роторли вагон ағдаргич машинисти белгиланган ЁХ қоидаларини билиш ва уларга риоя қилишга мажбур.

  • Роторли вагон ағдаргич машинистининг иш жойи ҳар доим тоза бўлиши шарт.

  • Барча бинолар, иншоотлар ва ўт ўчириш сув манбаларига эркин ўтиш таъминланган бўлиши

  • Ёнувчи ва тез алангаланувчи суюқликлар омборларда сақланиши керак

  • Чекиш махсус белгиланган жойларда рухсат этилади.

  • Бирламчи ўт ўчириш воситаларини ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатмаслик.

  • Роторли вагонағдаргич машинисти бирламчи ўт ўчириш воситаларини амалда қўллай олиши керак.

  • Ёнғин хавфсизлиги инструктажини ўтмаган роторли вагонағдаргич машинисти ишга қўйилмайди.

  • Роторли вагонағдаргич машинисти ёнғин чиққан тақдирда бригадирга, смена устасига, смена бошлиғига, диспетчерга (тел. 31-99, 76-600, 77-585, 31-52, 76-562, 76-567), хабар беради ва мавжуд бўлган бирламчи ўт ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни ўчиришга киришади.

1.13. Бахтсиз ҳодиса юз берганда роторли вагонағдаргич машинисти ёки гу4воҳ зудлик билан смена устасига, смена бошлиғига ва завод тиббий пунктига (тел 31-36, 76-559, 31-52, 76-562, 76-567) хабар бериши керак.
1.14. Роторли вагон ағдаргич машинисти жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатишни билиши ва кўрсата олиши керак.
1.15. Мазкур йўриқномани бузиш ички меҳнат тартиби қоидаларини бузиш ҳисобланади. Бузилишга йўл қўйган шахс интизомий тартибда жавобгарликка тортилади.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish