3-қадам. Документы-Расчет зарплаты-Заявка на получение наличных денежных средств
(Суровнома) қисмига кирилади ва маълумотлар шакллантириб олинади. Сўровномани тасдиқлаш учун Провести тугмаси босилса, хатолик мавжудлиги бўйича огоҳлантириш чиқади.
Буни тўғрилаш учун сўровнома Редактировать қилинади ва Подоходный налог (Без ИНПС) вид расчетига тегишли сумма устида сичқончанинг ўнг тугмаси босилади. Шунда Изменить тугмаси чиқади, тузатиш проводка берилган суммага 41.11.100 иқтисодий тасниф кодидаги даромад солиғи суммаси камайтирилиб, 47.11.120 иқтисодий тасниф кодидаги даромад солиғи суммаси эса шунчага кўпайтирилади. Шундан сўнг сўровномани ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади.
4-қадам. UzASBO Зарплатада берилган тузатиш проводкаси каби UzASBO Балансда ҳам худди шунча суммага 171-173 тузатиш проводкаси бериб қўйилади. Чунки ҳолат қуйидагича бўлган:
Ходимга аванс берилди: 173-232
Иш ҳақи ҳисобланди: 231-171
Даромад солиғи ушланди: 171-160
Сумма ходимнинг пластигига ташлаб берилди: 171-232
Яъни 173 субсчетда ҳисобланиш бўлмасдан, ходимга аванс ташлаб берилгани ҳисобига 173 субсчетнинг дебетида сумма осилиб қолади, мос равишда 171 субсчетнинг Кредитидаги сумма тўлиқ ёпилмай қолади. Шу сабабли ҳам тузатиш проводка бериш керак бўлади.
Ой ўртасида ходимга меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоблаб берилди. Сўровномада жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғи ҳам 47.11.120 иқтисодий тасниф кодида ушланиб чиқади, чунки ҳисобланиш ҳам фақат шу коддан бўляпти. Ой охирида ходимга иш ҳақи ҳисобланди, бунда ходимда 41.11.100 кодидан ҳам ҳисобланишлар мавжуд. Агар ходимнинг 41.11.100 иқтисодий тасниф кодида даромади бўлса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасига нисбатан ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳам 41.11.100 кодига қўшилиб чиқади. Шу сабабли ой охирида 171 субсчет танланиб ведомост тузилса, бунда ўша ходимга яна қўлига тегишига сумма чиқиб қолади.
Бу ҳолатда ҳам вазиятдан келиб чиқиб 171-173 бухгалтерия проводкаси бериш, сўровномани тўғрилаш, балансда ҳам тузатиш проводка бериш ишлари амалга оширилади. Яъни юқоридаги вазият такрорланади. Фақат дастлаб сўровномани Печать тугмаси босилганда чиқадиган Печать заявки (Excel) ни танлаб, Excelга ўтказиб олинади. Сўнгра қанча суммага хатолик бўлаётганлигини аниқлаш учун ҳар бир иқтисодий тасниф коди бўйича Жами ҳисобланган иш ҳақи (Всего начислено)дан Жами ушланма (Всего удержено) ва Жами қўлга тегадиган иш ҳақи (Всего к выдаче) айирилади. Шунда 41.11.100 ва 47.11.120 иқтисодий тасниф кодларида ўзаро бир хил сумма биридан плюс ва биридан минус бўлиб фарқ бераётганлиги, агар иқтисодий тасниф кодлари бўйича жами суммаларда юқоридаги амал бажарилса, фарқ юзага келмаётганлиги билинади. Шу фарқ суммага тегишли ходим танланиб, тузатиш проводка берилса, мазкур ҳолат тўғриланади.
Ой ўртасида ходимга аванс берилди, лекин ходимнинг 41.11.100 иқтисодий тасниф кодидаги иш ҳақиси уни қоплашга етмаяпти. Бу вазиятда дастлаб ведомостлар тўлиқ тузилиб, сўнгра Документы-Расчет зарплаты-Расчет зарплаты қисмига кирилади ва ходимда қанча сумма Дебетга чиқаётганлиги аниқлаб олинади ва худди шу суммага 1-мисолда айтилгандек тузатиш проводка берилиб, ведомостлар қайтадан тузилиб, сўровномада ҳам шунча суммага ўзгартириш киритилади.
Сўровномада яратилган мазкур қулайликдан бошқа ҳолатларда ҳам фойдаланиш мумкин. Муҳими бир тўлов тури бўйича жами сумма ўзгармаса бўлди. Акс ҳолда сўровномани тасдиқлашда хатолик мавжудлиги бўйича огоҳлантириш чиқади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-бандига асосан даромад ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари Солиқ кодексининг 179-моддасида келтирилган бўлиб, унинг 20-бандида қуйидагилар қайд этилган: "меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар". Яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланади. Унга нисбатан ягона ижтимоий тўлов, суғурта бадаллари ҳисоблаб чиқарилмайди. Шу сабабли ҳам юқоридаги мисолларда Пододный налог (без ИНПС) да ўзгартириш киритилиши кераклиги айтилди, чунки 47.11.120 иқтисодий тасниф кодида суғурта бадалларининг ушланмаси турмаслиги керак. Даромад солиғига тегишли тўлов турида ўзгартириш киритилиши кераклиги эса шартли равишда айтиляпти. Бу ҳолат ҳеч қаерга салбий таъсир кўрсатмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |