1 – сон амалий машғулот


Болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланишни аниқлаш усуллари



Download 127,5 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#58794
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Амалий машгулот

Болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланишни аниқлаш усуллари
Жисмоний ривожоланиш – организмнинг морфологик ва функционал хусусиятлари мажмуи бўлиб, турли хусусиятлар организмга ота – онадан мерос бўлиб ўтади (генотипик) ва шахсий ривожланишдаги муайян шароитларда туғилиши билан ўтган бўлади. Жисмоний ривожланишни таърифлашда организмнинг юқорида таъкидланган хусусиятларини аниқлаш, шунингдек унинг жисмоний кучини, турли ёшдаги чидамлилиги ва ишчанлигини аниқлашга имкон берадиган соматоскопия, антропометрия ва функционал текширув усуллари қўлланилади.
Соматоскопия – одам танасининг ташқи кўригидир. Қоматни, таянч - ҳаракат аппарати ҳолатини, тана тўзилиши типини аниқлашга имкон берадиган кўрик бўлиб, у эрталаб оч қоринга ёки енгил нонуштадан сўнг ўтказилади (текширилаётган шахс трусикда қолиши керак).
Тана тузилиши – скелет ривожланишига ва тананинг мутаносиблигига қараб баҳоланади. Лаптоморф тип (узун оёқ ва баланд бўй), пикноморф (бўйи паст, суяклари ингичка), атлетоморф (баланд бўй, ёғлар ўртача ва кам ривожланган, суяк тўқималари жуда ривожланган – йўғон суякли), мезоморф (ўртача ривожланиш) типларга бўлинади. Энг содда таснифи – нормостеник (ўрта тип), гиперстеник ёки пикник (пакана кенг кўкракли, калтаоёқли), астеник (ўрта ёки баланд бўйли, оёқлари узун, кўкрак қафаси тор ва тор тосли).
Мускуллар – бўш ҳолатда ҳам, қисқарган ҳолатда ҳам аниқланади. Мускуллар ёмон, ўрта ва яхши ривожланган бўлади.
Кадди-комат – қишининг ўтиргандаги ёки тургандаги оддий ҳолати. Қадди-қомати тик бўлганда одам боши ва танаси бир чизиқда жойлашгандай елкалари ёзилган, кўкраклари бир оз чиққан, қорин ичга тортилган, оёқлари тизза бўғинларда ва тос суяги билан сон суягини туташтирган бўғинларда ростланган бўлади (ёзилган).
Бош – тана билан бир чизиқда жойлашиши керак. Олдинга, орқага, ўнгга ва чапга энгашиши бўйин ёки суяк – мускул аппаратида ўзгариш борлигини билдиради.
Елка камари – елкалар бир текисда, ўнг ва чап елкалар бир хил кенгликда, кўраклар орқага ёпишган бўлиши керак. Агарда кўраклар орқадан кўчган бўлса (қанотсимон кўраклар), бу кўкрак қафаси нотўғри шаклда ёки орқа мускулларнинг ёпишиб қолганлигидан ва бу нуқсонлар махсус тўзатувчи машқларни қўллаш билан бартараф этилади.
Умуртка погонаси – 4 та физиологик эгик жойига эга: бўйин ва бел лордозлари (олдинга туртиб чиқиши), кўкрак ва бел-думғаза кифози (орқага эгик). Бу эгик жойлар боланинг 4-5 йилида шаклланади ва чопганда, юрганда, сакраганда танани камроқ тебранишига хизмат қилади. Эгикнинг чуқурлиги 3-4 см. Кифосколиозометр билан (тўғри линейка бўлиб, текширилаётган шахснинг 3 нуқтаси – гардон дўнглиги, кўраклар, думбалар теккизилади) ўлчанади. Ўлчаш лардозлар – бўйин ва бел қисмида ўтказилади.
Қадди-қоматнинг бузилиши умуртқа поғонасининг физиологик эгик жойларидаги ўзгаришларга боғлиқ. Шундан келиб чиқиб ясси, думалоқ, думалоқ-ботиқ ва ясси-ботиқ орқа қисмга бўлинади.
Ясси орқа – барча физиологик букик қисмларнинг силлиқланиши, кўкрак қафасининг зичланиши. Бунда умуртқа поғонасининг рессор функцияси шикастланади, юрганда ва чопганда оғриқ пайдо бўлади. Сколиоз билан биргаликда учрайди.
Думалоқ орқа – (букчайганлик, елкаси чиққанлик) кўкрак кифозининг айни ўзи.
Думалоқ-ботик орқа – кўкрак кифози ва бел лардози яққол кўзга ташланади.
Ясси-ботиқ орқа – лордознинг айни ўзи.
Умуртқа поғонаси текширилганда, айрим ҳолларда умуртқа поғонасининг ён қисмлари қийшаяди – сколиозлар, оддий (бир қийшиқ ёй) ва мураккаб (ҳарф шаклида ёки оддий). Сколиоз ёйларнинг қийшайишига қараб 4 даражаға ажратилади. Умуртқа поғонасидаги физиологик эгиклардаги барча ўзгаришлар ва сколиозлар кучли таъсир этувчи бадантарбия билан даволашни талаб этади, чунки бу ўзгаришлар фақат ташқи кўринишидан хунук бўлмай, балки ички аъзоларнинг, томирларнинг силжишига, томир – асаб толаларининг қисилишига олиб келади, бу эса ўз навбатида аъзоларнинг фаолиятини бузилишига, кучли оғриққа, таянч – ҳаракат аппарати фаолиятини бузилишига олиб келади.
Кўкрак кафаси – шаклига кўра цилиндрик, қонусга оид бўлиб, зич жойлашган бўлади. Цилиндрик шаклида қовурғалараро бурчак (кўкрак ости) 900га тенг, қовурғалар горизонтал жойлашган, қонуссимон шаклида эса бурчак 900 дан ортиқ бўлиб, зич кўкрак қафаси олди, орқа диаметр кичрайиб, қовурғалараро бурчак ўткир бўлади. Кўкрак қафасининг бу шакли жисмоний ривожланишнинг сустлигидан далолат беради. Суст жисмоний ривожланганлик, сурункали касалликлар, кўкрак қафасининг рахити (товуқсимон кўкрак қафаси), эмфизематоз («бочкасимон»), воронкасимон («этикдўз кўкрак қафаси») бўлишига олиб келади.
Оёқ шакли – тўппа тўғри (агарда тек турганда, сон, тизза, болдир товон мускуллари зўриқишсиз бирлашса). Болдир билан сон бурчаги ташқаридан 1780. О-симон – товонлар бирлашганда тиззалар бир-бири билан дуч келмаса бундай оёққа о-симон оёқ шакли дейилади. Тиззалар бирлашиб, товонлар бирлашмаса х-симон бўлади. Бу шакллар бирон бир шикоят бўлмаса (оёқда оғриқ, қувватсизлик бўлмаса) меъёрида ҳисобланади.
Оёқ панжаси – шакл жихатдан тўғри, бақувват ва ясси бўлиши мумкин. Шаклини аниқлаш учун тез ювиладиган бўёқ суртилиб, тоза қоғозга изи туширилади. Ясси оёқлик туғма (5%) ва орттирилган (95%) бўлиши мумкин. Орттирилган ясси оёқлик рахит, шол (фалаж), синган ва статик оқибатларда пайдо бўлиши мумкин. Рахит, шол, синган шакллари асосий касаллик оқибатидир, суяк, мускул ва асаб системаларидаги ўзгаришларга боғлиқ. Бунда асосий касалликни даволаш зарур, сўнг оёқ панжаси, тизза мускулларини мустахкамлаш зарур. Статик ясси оёқлик – бажариладиган мехнат хусусияти ёки спорт фаолияти натижасида (шахс куни билан тикка оёқда, оғирлик билан турса ёки тикка оёқда кам, лекин оғир юк оёқ панжасига тушса, оғир атлетика билан хаддан ташқари кўп шуғулланса) келиб чиқади. Бундай ҳолларда махсус машқлар билан тизза ва оёқ панжаси мускулларини мустахкамлаш керак. Ясси оёқлик кучайган сари оёқ панжасида, болдир мускулларида, хатто умуртқа поғонасида кучли оғриқлар пайдо бўлади, чунки оёқ панжасида рессор фаолият бўзилгандан сўнг, барча юк шу таянч – ҳаракат аппаратларига тушади. Соматоскопия ёрдамида шунингдек бўғимлар ҳаракатини ҳам аниқлаш мумкин. Чалқанчасига ётган ҳолатда оёқлар бўғими ҳаракати, ўтирган ҳолда оёқ панжаси, қўл панжаси билан билак бўғими ҳаракати;тик турган ҳолда – умуртқа, бўйин, елка бўғими ҳаракати аниқланади.

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish