1 – сон амалий машғулот


Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни



Download 127,5 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#58794
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Амалий машгулот

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни
тиббий текширишдан ўтказиш
Олий ўқув юртларидаги талабалар олий ўқув юртининг жисмоний тарбия хоналаридаги Шифокор пунктларига ёки шу ўқув юртга бириктирилган поликлиникаларга мурожат қиладилар ва у ерда тиббий текширишдан ўтадилар. Текширишнинг ташкилий таркиби қуйидагича: жисмоний тарбия машғулотлари бошланишидан олдин (1 курсда) – дастлабки текширув, қайта текширув – 2 курсда ўқитиш бошланишидан олдин ва ўқиш охирида (учинчи, тўртинчи, бешинчи курсларда ҳам). Спорт билан шуғулланувчи талабалар учун ҳар семестрда бир марта, ундан ташқари мусобақадан олдин, касалликдан сўнг албатта қўшимча Шифокор текшируви ўтказилади. Шаҳар, туман, вилоят, республика терма жамоаларининг талаба аъзолари, махсус жисмоний тарбия диспансерларида ҳисобда турадилар.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилардан анамнез
(маълумот йиғиш) хусусиятлари
Анамнез тўғри маълумот олишга ва тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради. Анамнез маълумотлари спортчининг шахсий хусусиятларини аниқлашда, унинг соғлиги ва ишлаш ҳолатини баҳолашга ёрдам беради ва ўз вақтида машқларда йўл қўйилган хатоларни олдини олишга ва машқ услуби билан танишишга имкон беради. Спортчининг анамнези икки бўлимдан иборат: тиббий ва спорт анамнези.
Тиббий анамнез – умумий таржимаи ҳол маълумотлари (ёши, мутахассислиги, оилавий ҳолати, маълумоти ва бошқалар) дан иборат, илгари ва хозирги ўқиш, иш ва турмуш шароити хақида, ўтказган касалликлари, оила ва қариндошларидаги касалликлар, мехнат ва дам олиш тартиби, зарарли одатлар (чекиш, ичкилик ва бошқалар), жинсий хаёти хақида ҳам бўлади.
Спорт анамнези вазифасига спорт билан шуғуллана бошлаган вақти, спорт билан шуғулланиш фаолиятида машқлар тартиби ва усули хақида энг зарур маълумотлар йиғиш киради. Яъни спортчи неча ёшдан ва спортнинг қайси тури билан шуғулланиши, спорт – техника кўрсаткичларидаги ўзгаришлар қандай кечаяпти, энг яхши спорт натижаларига қачон эришган, сўнгги вақтларда бу кўрсаткичлар ўсаяптими, йўқми, шулар тўғрисида маълумотлар олинади. Сўнг машқлар хақида маълумотлар йиғилади: йил давомида дам олиш муддатлари ва қанча давом этиши, ҳар томонлама мукаммаллиги, тайёргарликнинг турли даврларидаги машқлар тартиби ва услубининг ўзига хослиги. Олдинги машқлар системасида камчиликлар бор – йўқлиги, мусобақаларда тайёргарликсиз қатнашганми - йўқми, хаддан ташқари кўп машқ қилмаганми, чарчамаганми, жарохатлар олганми, шулар аниқланади. Агарда спортчининг шикояти бўлса, унда у батафсил тахлил қилинади, нохуш сезгилар пайдо бўлса, унинг пайдо бўлиш вақти ва уни келтириб чиқарадиган омиллар аниқланади. Бундай батафсил анамнез дастлабки текширувда йиғилади. Қайта текширувда эса шифокор иш жойида, турмушда, спортчининг кун тартибида ўзгаришлар бўлган-бўлмаганлиги, шунингдек олдинги текширувдан бери касал бўлганми, йўқми шулар билан қизиқади. Барча анамнез йиғилгандан сўнг, у умумлаштирилади ва танқидий тахлил этилади.

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish