1- мавзу топшириқларига жавоблар
1. “Макроиқтисод фанининг предмети.
Макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммолари тадқиқ қилинади. Макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади: а) позитив макроиқтисодиёт; б) норматив макроиқтисоиёт. Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. Шу жойда иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини ўзаро фарқлаб олишимиз зарур. Микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланганган” иқтисодий шартшароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсирини таҳлил қилинади.. Микроиқтисодиётда “белгиланган” деб қабул қилинган, яъни микроиқтисодий тадқиқот предмети ҳисобланмайдиган кўпгина кўрсаткичлар, жумладан истеъмолчиларнинг даромадлари, жамғармалари, фоиз ставкасининг динамикасини ва буни белгиловчи омилларни макроитисодиёт тадқиқ қилади. Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади. Келтирилган таърифдан кўриниб турибдики макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ уч жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: 1) миллий иқтисодиёт; 2) давлат томонидан иқтисодий сиёсати юритиш ва иқтисодиётни тартибга солиш; 3) жаҳон хўжалиги доирасида миллий иқтисодиётни бошқа мамлакатлар иқтисодиёти билан ўзаро муносабатлари масаласи.
2. Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади. Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби1 Иқтисодий назариянинг масалалари Иқтисодий назариянинг бўлимлари Микроиқтисодиёт Истеъмолчилар бозордаги талаб ҳажми ва таркибини қандай белгилайдилар? Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва усулларини қандай аниқлашади? Истеъмолчи талаби назарияси Маҳсулот ишлаб чиқариш ва таклиф этиш назарияси
Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланидилар. Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашишса иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади.
3. Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланидилар. Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашишса иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади. Бугунги кунга келиб кўпчилик мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётдаги роли сезиларли даражада катта эканлигини ҳисобга олсак, давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш, бозор механизмларига путур етказмаган ҳолда иқтисодиётни тартибга солиши муҳим эканлигига иқрор бўламиз. Давлат макроиқтисодиётнинг бошқа субъектлари ҳатти-ҳаракатини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида, ўз тасарруфида мавжуд бўлган воситалар орқали уларни йўналтириб туради. Бу воситалар эса фискал (бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсатдир. Хулоса қилиб айтганда макроиқтисодиёт фани алоҳида мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг ва жаҳон хўжалик алоқаларини ташкил этишнинг назарий асоси ҳисобланади.
4. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий мавҳумлашиш, анализ ва синтез, дедукция, индукция, статистиккузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради. . Жуда мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос усуллардан фойдаланишни талаб этади. Сон-саноқсиз фактларни, минглаб кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар борасида илмий асосланган хулосалар чиқариш ўта қийин вазифадир. Шу сабабли ҳам макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади. Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади. Агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов ставкалари умумлаштирилиб уларнингт ўртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади.
5. Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди. Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин . Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ўам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчили бўлиши мумкин. AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади. Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган “ёпиқ иқтисодиёт” деб қаралади. Амалдва эса барча мамлакатлар ташҳи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни “очиқ иқтисодиёт”га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради.
6. “Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда“даромадлар – харажатлар”нинг доиравий оқими модели Ҳар қандай иқтисодий тизимда товарлар ва хизматларни такрор ишлаб чиқариш умумий жараёнини ресурслар, товар ва хизматлар, даромадлар ҳамда харажатларнинг доиравий оқими модели кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Бу содда модел макроиқтисодий таҳлил асосини ташкил этади. Фақат хусусий мулкка таянган ( яъни давлат иштироки мавжуд бўлмаган) ёпиқ иқтисодиётда бундай доиравий оқими фирмалар ва уй хўжаликлари ўртасида амалга оширилади (2-чизма). Деҳқонлар Ҳунармандлар Ер эгалари 2 1 1 1 1 1 2-чизма. Соф бозор иқтисодиёти шароити “ресурслар - маҳсулотлар” ва “даромадлар – харажатлар” нинг доиравий айланиши модели. Уй хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча иқтисодий ресурсларни ресурслар бозорига етказиб берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиб олиб турли хил маҳсулотларга, хизматларга айлантирадилар, сўнгра эса уларни тайёр маҳсулотлар ва хизматлар бозорига етказиб берадилар. Айни пайтда “ресурслар - товарлар ва хизматлар” оқимига қарама қарши йўналишда “даромадлар - харажатлар”нинг ҳам доиравий оқими амалга оширилади. Яъни, уй хўжаликлари ўзлари етказиб берган иқтисодий ресурслар эвазига даромад олади ҳамда уларни товарлар ва хизматлар истеъмол қилиш учун сарфлайдилар ёки аксинча корхоналар ресурслар учун сарф-харажатлар қиладилар ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш эвазига даромад оладилар. Ресурслар ҳамда товарлар ва хизматлар оқими жами таклифни, даромадлар ва харажатлар оқими жами талабни кўрсатади. Давлат иштироки мавжуд бўлмаган ёпиқ иқтисодиётда ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзаро тенг бўлиши фирмаларнининг ялпи сотуви, ёки ялпи ишлаб чиқариши ҳажми уй хўжаликларининг ялпи даромадлари, ёки ялпи даромадларига тенг бўлиши шаклида намоён бўлади.
8. Бундай иқтисодиётда ресурслар - товарлар ва хизматлар, даромадлархаражатларнинг узлуксиз ҳаракати ҳам бозор механизмлари орқали, ҳам давлат аралашуви билан таъминланади. Бунда ҳукумат ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва товарлар бозорларида қатнашиш орқали уларнинг иқтисодий фаолиятига қулай шароитлар яратади. Давлат корхоналар ва уй хўжаликларини солиққа тортиш билан бирга корхоналарга субсидиялар бериш, аҳолига трансферт тўлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва харидга қодир талабларига таъсир этади. Айни пайтда давлат ресурслар бозоридан ҳамда товарлар ва хизматлар бозорида сотиб олувчи сифатида иштирок этади. Давлат ўз иштироки билан фирмаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва уй хўжаликларининг товарлар ва хизматлар харид қилиш миқдолари тўғрисидаги қарорлари ўзаро мос келмаган ҳолларда рўй берадиган иқтисодий тебранишларни тартибга солиб туради.