Бунинг сабабларини ўрганайлик.
Одатда аналогли телефон ёрдамида икки киши мулоқот давомида ушбу алоқа каналини банд қилишади, яъни улар канални ва ушбу алоқани таъминлашда иштирок этаётган техник воситаларни монополик равишда эгаллаб олишган бўлади. Ўзаро мулоқот қилаётган мижозлар ўртасидаги масофа қанча узоқ бўлса, шунча кўп алоқа воситалари иштирок этади ва алоқа нархи ъам ошиб боради.
Интернетда мулоқот амалга оширилганда эса, алоқа канали ъам ва унда иштирок этувчи бирор бир техник восита ъам монопол эгалланмайди. Бунинг сабаби Интернет тармоьида узатилаётган сўров, хабар ва маoулмотлар бир неча майда бўлакларга ажратилган «пакет» лар кўринишида амалга оиширилади. Бу пакетлар TCР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl) пакетлари деб аталади. Ъар бир TCР пакет таркибида жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг IР адреслари мавжуд бўлади (2.3 - расм). Интернет тармоьида мавжуд бўлган коммуникация вазифасини ўтовчи махсус техник воситалар ва hоst – компьютерлар TCР пакетлар таркибидаги IР адреслар асосида, пакет кимга қўлланганлигини аниқлаб, ўша мижозга ёки навбатдаги мижозга яқин бўлган тармоқ тугунига йўналтиради. Мижоз компьютерига етиб келган TCР пакетлар ягона бир хужжатга йиьилади.
Ъар бир TCР пакет жўнатилаётганида ва кимдан қаерда йиьилиши кераклиги ъақидаги информацияни ўзида олиб юрганлиги учун, бир алоқа каналининг ўзида бир нечта мижозларнинг TCР пакетларини бир вақтнинг ўзида аралаштириб узатиш мумкин бўлади (2.4 - расм). Бу пакетлар ушбу оқим ичида йўқолиб ъам, адашиб ъам қолмайди. Уларни қайси мижозларга тегишли эканликларини, ъамда эгаларига тўла – тўкис етиб боришлигини махсус программа ва техник воситалар қатoий назорат қилиб туради. Шундай қилиб Америка билан Тошкентни ёки Европани боьлаб турган алоқа канали бир вақтнинг ўзида миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин.
Маълумки интернет дунё миқёсида юз миллионлаб компьютерларни ўз тармоьига бирлаштириб, унда миллионлаб hоst –тугунлар мавжуддир. Бундай мураккаб струкрага эаг бўлган тармоқнинг ихтиёрий бир қисми ёки тугуни, шикастланиши ишдан чиқиши мумкин. Бундай ъолларнинг олдини олиш, ъамда TCР – пакетлар оқимини оптималлаштириш ва бошқариш учун тармоқда «маршрутизор» лардан фойдаланилади. Маршрутизатор – бу пакетларни IР – адреслар асосида таълилқилиб, ушбу пакет кимга тегишли ва уни қайси тартибда, йўналишда узатишга кам вақт ва ъаражат талаб қилишлигини аниқлаган ъолда амалга оширидиган махсус қурилма ёки компьютер ишлаётган программасидир.
Натижада бир мижоздан иккинчи мижозга узатилаётган хужжатнинг TCР – пакетлари бир неча хил маршрутлар билан етиб бориши мумкин (расм.2.5). бунда пакетларнинг манзилига етиб бориш тартиби ва вақти турлича бўлишлигининг аъамияти йўқ. TCР – пакетларнинг маркерланганлиги ва махсус структураси, пакетларнинг қайси тартибда етиб келишидан қатoий назар уларни ягона бир электрон хужжат шаклида йиғиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |