1- мавзу Кириш



Download 25,66 Mb.
bet30/75
Sana23.02.2022
Hajmi25,66 Mb.
#177627
TuriПрограмма
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
AXBOROT TYEXNOLOGIYaLARI ASOSLARI

Назорат саволлари:



  1. Электрон почта нима.

  2. E-mail адрес шакли қандай бўлади.

  3. Шахсий адрес қандай очилади.

  4. Оutlооk Exрress программасини тушунтиринг

  5. Хат ёзиш тартиби қандай бўлади?

  6. Хатни жўнатиш тартиби қандай бўлади?

  7. Хатни қандай ўқилади?

  8. Расмли файллар қандай жўнатилади?

  9. Иловали хатлар қандай ўқилади?

  10. Хатни принтерда чоп этиб кўринг?

7-МАВЗУ:


МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИ
Режа:

  1. Масофадан ўқитиш нима?

  2. Интернетда тадбиркорлик.

  3. Интернетда танишиш.

Таянч сўзи ва боралари: Масофадан ўқитиш услуби, ўқув услубий материаллар, ўқитувчи, ўқувчи, коммуникация, электрон дарслик, аудио ва видео дарсли, интернет сахифа, электрон кутубхона, тестлар, мулpтимедия.


Кўпчилик Интернетдан фақатгина янгиликлар билан танишиш, информация қидириш, электрон почтадан фойдаланиш ёки гaп сотиш учун фойдаланиши сир эмас. Интернетнинг имкониятлари кундан - кунга ошиб бормоқда. Интернетдан фойдаланишнинг янги босқичи бошланди, яъни Интернет турли сохаларга тадбиқ қилинди. Интернет технологиялар: масофадан ўқитиш, электрон кутубхоналар, телемедицина, телеметрология, электрон тадбиркорлик, электрон магазинлар ва бошқалар.
Қуйида бу технологияларнинг қисқача, лекин асосий тавсифларини келтирамиз.


Масофадан ўқитиш тизимлари;
Бугунги кунда тараққиёт жуда тез ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда.
Деярли хар дақиқада сайёрамизнинг турли бурчакларида ўзгаришлар, янгиланишлар ва кутилмаган воқеа ходисалар содир бўлмоқда. Хар бир кунимиз кучли информация оқими остида кечмоқда. Информация оқими бизни уйда, ишхона ва таoтилда таoқиб этади. Инсон информация таoсиридан холи нормал фаолият юрита олмайди. Хаётни англаш, уни ўрганиш информацияларни йиғиш ва ўзлаштириш орқали кечади. Инсоннинг билимлилик даражаси хам маълум давр ичида шахс томонидан ўзлаштирилган информацияларнинг кўп ёки озлиги билан белгиланади.
Шунинг учун замонавий билимлар сари кенг йўл очиш таълимотни такомиллаштиришда янги информация технологиялардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг талабига айланди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури хамда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўьрисида» ги қонуни хам зиммамизга шу маoсулиятни юклайди.
Ваҳоланки таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Таълим тизимида масофадан ўқитиш услуби шакллари қўлланилмоқда. Масофадан ўқитиш услуби бу сиртқи ўқишнинг янги шаклидир. Масофадан ўқитиш бу мустақил ўқишдир. Мустақил ўқиш инсоннинг мустақил фикрлаш, холатни баҳолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини ривожлантиради.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ўкувчи ўзига қулай вақтда ва ҳаттоки ишдан ажралмаган холда ўқиши мумкин. Айнан шу афзалликлари туфайли бу услуб дунёда ҳозирги кунда кенг тарқалган. Кўпгина йирик корхоналар мутахассислари малакасини ошириш ёки ўзгартириш учун шу услубдан фойдаланиб, йилига миллионлаб долларларни тежамоқдалар.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллик томони унда ўқиш муддатини ўкувчи ўзи белгилайди, яъни талаба ихтиёрий пайтда ўқишни бошлайди, материалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради. Ўзлаштириш топшириқларни, тестларни бажаришига қараб аниқланади. Ўқувчи берилган программани қанчалик тез ўзлаштирса, шунчалик тез ўқишни тугатади ва гувоҳнома олади. Программани ўзлаштира олмаса, унга мустақил ишлаб, ўқишни давом эттиришга имконият берилади.
АҚШ масофадан ўқитиш технологияси билан Virginia Cоmmоnwealth University MCV да Dr. Dоlоres Clement рaҳбарлигида ўргандик [З], Бу усулдан бир неча йиллар давомида фойдаланилмоқда. Унда магистратурани тугатган врачлар ўқийди. Врачлар дунёнинг турли нуқталаридан туриб ўқиш имкониятига эга бўладилар. Баъзи бакалаврият талабалари бирнеча мутаххассисликни эгаллаш мақсадида бу усулдан фойдаланишади.
Масофадан ўқитишда одатда ишлаётганлар, оналар, ўқиётганлар бирор мутаххассисликни эгаллаш ёки малакаси IH ошириш мақсадида ўқийди. Бу услуб ногиронлар учун жуда қулайдир. Масофадан ўқитишда ҳаттоки маҳбуслар хам ўқиш имконига эга. Бу хақида бир неча бор Австралияда эшитдик.
Масофадан ўқитиш айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодан қулайдир.
Масофадан ўқитиш ташкилий иқтисодий афзалликларга хам эга. Масофадан ўқитиш учун талабалар учун аудиториялар, ётоқхоналар зарур эмас. Масофадан ўқитишда молиявий ҳаражатлар асосан ўқув услубий материаллар тайёрлаш учун, махсус аудиториялар учун сарфланади. Бу ҳаражатлар нинг асосий қисми бу жараённи ташкил этиш босқичида сарфланади. Кейинчалик молиявий ҳаражатлар камаяди. Шунинг учун талабалар сонини ошиши билан ўқиш нархи хам пасаяди. Масофадан ўқитишда асосий эoтиборни ўкув услубий материалларни тайёрлашга қаратиш даркор. Чунки ўқув услубий материалларнинг сифати масофадан ўқитиш сифатининг энг асосий омилларидан биридир. Ўқув услубий материал қанчалик тушунарли ва батафсил бўлса, шунчалик у ўқувчига фойдали бўлади. Яъни материал услубий жиҳатдан пухта бўлмоьи зарур.
Бугунги кунда тараққиёт жуда тез ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда.
Деярли ҳар дақиқада сайёрамизнинг турли бурчакларида ўзгаришлар, янгиланишлар ва кутилмаган воқеа – ходисалар содир бўлмоқда. Хар бир кунимиз кучли ахборот оқими остида кечмоқда. Ахборот оқими бизни уйда, ишхона ва таoтилда таoқиб этади. Инсон ахборот таoсиридан холи нормал фаолият юрита олмайди. Ҳаётни англаш уни ўрганиш, ахборотларни йиғиш ва ўзлаштириш орқали кечади. Инсоннинг билимлилик даражаси хам маълум давр ичида шахс томонидан ўзлаштирилган ахборотларнинг кўп ёки озлиги билан белгиланади.
Билим – бу умумлашган, йиллар давомида тўпланган ахборотлар мажмуасидир. Ахборот ўзи нима? Ахборот, яъни ахборот, бу – лотинча сўз бўлиб, бу тушунтириш, изоҳдир. Яъни инсонлар бир – бирига оьзаки, ёзма ёки сигналлар ёрдамида узатиладиган маълумотдир.
Шунинг учун замонавий билимлари сари кенг йўл очиш, таълимотни такомиллаштиришда янги ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш – бугунги куннинг талабига айланди. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» хамда Ўзбексистон Республикасининг «Таълим тўьрисида» ги қонуни, ҳамда Вазирлар Маҳкамаси 23 май 2001 йилдаги қарори ҳам зиммамизга шу маoсулиятни юклайди.
Ваҳоланки таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Таълим услуби шакллари қўлланилмоқда. Масофали ўқитиш услуби – бу сиртқи ўқишнинг янги шаклидир. Масофадан ўқитиш бу мустақил ўқишдир. Мустақил ўқиш инсоннинг мустақил фикрлаш, ҳолатни баҳолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини ривожлантиради.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ўқувчи ўзига қулай вақтда ва хаттоки ишдан ажралмаган ҳолда ўқиши мумкин. Айнан шу афзалликлари туфайли. Масофадан ўқитиш дунёда ҳозирги кунда кенг тарқалган. Кўпгина йирик корхоналар мутахассислари малакасини ошириш ёки ўзгартириш учун шу услубдан фойдаланиб, йилига миллионлаб долларларни тежамоқдалар.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллик томони унда ўқиш муддатини ўқувчи ўзи белгилайди. Яъни талаба ихтиёрий пайтда ўқишни бошлайди, материалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради. Ўзлаштириш ўқувчининг топшириқларни, тестларни бажаришига қараб аниқланади. Ўқувчи берилган программани қанчалик тез ўзлаштирса, шунчалик тез ўқишни тугатади ва гувоҳнома олади. Программани ўзлаштира олмаса, унга мустақил ишлаб, ўқишни давом эттиришга имконият берилади.

АҚШ масофадан ўқитиш технологияси билан Virgina Cоmmоnwealth University MCV да Dr.Dоlоres Clement раҳбарлигида ўргандим. Бу усулдан бир – неча йиллар давомида фойдаланилмоқда. Унда магистратурани тугатган врачлар ўқийди. Врачлар дунёнинг турли нуқталаридан туриб ўқиш имкониятига эга бўладилар. Талабалар бир – неча мутахассисликни олиш мақсадида бу усулдан фойдаланишади.


Масофадан ўқитишда одатда ишлаётганлар, оналар, ўқиётганлар бирор мутахассисликни эгаллаш ёки малакасини ошириш учун ўқийди. Бу услуб ногиронлар учун жуда қулайдир. Масофадан ўқитишда хаттоки махбуслар ҳам ўқиш имкониятига эга. Масофадан ўқитиш айниқса, ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодан қулайдир.
Масофадан ўқитиш ташкилий иқтисодий афзалликларга ҳам эга. Масофадан ўқитиш учун талабалар учун аудиториялар, ётоқхоналар зарур эмас. Масофадан ўқишда молиявий харажатлар асосан ўқув услубий материаллар тайёрлаш учун, махсус аудиториялар учун сарфланади. Бу харажатларнинг асосий қисми бу жараённи ташкил этиш босқичида сарфланади. Кейинчалик молиявий харажатлар камаяди. Шунинг учун талабалар сонининг ортиши билан ўқиш нархи хам пасаяди. Масофадан ўқитишда асосий эoтиборини ўқув услубий материаллари тайёрлашга қаратиш даркор. Чунки ўқув услубий материалларнинг сифати Масофадан ўқитиш сифатининг энг асосий омилларидан биридир. Ўқув услубий материал қанчалик тушунарли ва батафсил бўлса, шунчалик у ўқувчига фойдали бўлади. Яъни материал услубий жиҳатдан пухта бўлмоьи зарур.
Айниқса, илмий – техник тараққиётнинг тезда ўқиши масофадан ўқитишда ҳам акс этмоқда. Масофадан ўқитишда янги информацион технологияларнинг қўланилиши бу услубнинг талабгорларини янада оширди.
Дарҳақиқат, янги информацион технологияларнинг ажойиб ютуқларидан бири бу компьютер технологиялари ва Интернетдир. Ҳозирги кунда равнақ топиш компьютер техникаси билан боьлиқ бўлиб қолди. Дастлаб ҳисоб учун яратилган компьютерларнинг имкониятлари кундан – кунга ўсмоқда.
Энди компьютер хисоблай олади, турли хужжат ва жадвалларни тайёрлай олади, турли чизмалар ва расмларни чиза олади ва ижро эта олади. Энг асосийси у маълумотларни сақлай олади ва бу маълумотлар устида турли амалларни бажара олади. Шунинг учун турли соҳа эгалалари, ўқитувчилар, ўқувчи ва талабалар ўз фаолиятида компьютерда тез ва аниқ ишлай олиши зарур бўлиб қолди. Компьютер инсонни машаққатли, зерикарли меҳнатдан халос этибгина қолмай, балки меҳнат унумдорлиги ва сифатини салмоқли оширмоқда.
Шу борада мулpтимедиа компьютерларининг яратилиши информацион тараққиётда тамомила янги босқични бошлади.
Масофадан ўқитиш нима?
Масофадан ўқитиш бу Интернет тармоьи орқали сизга қулай бўлган вақтда ўқишдир. Масофадан ўқитишнин4г таркибий белгилари: ўқитувчи, ўкувчи, коммуникациядир (4.1расм).





Масофадан ўқитиш услубий материаллари қуйидагилардир:
• Дарслик
• Аудио ва видео дарсликлар
• Онлайн дарслар (Интернет сахифа)
• Электрон кутубхоналар
• Тестлар
• Мулpтимедиа электрон дарсликлар
Ҳозирги кунда республикамизда хам масофадан ўқитиш услубий материаллари айрим фанларни ўқитишда фойдаланилмоқда ва яхши натижалар бермокда. Электрон кутубхоналар, электрон дарсликлар, онлайн дарсликлар расмга кирмоқда. Мисол сифатида қуйидаги дарслик билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Бу "Замонавий информацион технологиялар" курси бўлиб, у билан Интернет орқали танишиб чиқиш мумкин.
Яъни сизга қулай бўлган пайтда бу курсни ўрганиб чиқишингиз мумкин. Курсдан Тошкент Давлат Техника Университети талабалари бир неча йиллар давомида фойдаланиб келмокда (4.2расм).

Мулpтимедиа дарслик ўзида кўпгина маълумотларни мужассамлаш билан бирга, бу маълумотларни экранда намойиш этади, хамда овоз ёрдамида изоҳлайди. Мулpтимедиа дарсликнинг хусусияти у воқеа ва маълумотларни яққол акс эттиради. Яъни мулpтимедиа воқеа ва маълумотларни хаётийлаштиради. Бу матн, видеотасвир, мултипликация, овоз ва мусиқа ёрдамида амалга оширилади.
Масофадан ўқитишда виртуал кутубхоналар, спутник орқали видеоконференциялар, дарслар, Интернет ёрдамида мулоқот ва информация олиш имкониятлари пайдо бўлди. Бу эса ўқувчи учун махсус ўқиш доирасини берди. Ўқувчининг фанни ўзлаштириш тезлиги ва сифати кескин яхшиланди.
Масофадан ўқитиш қандай амалга оширилади. Дунёда кўпгина университетларда ва ўкув марказларида бу усул мавжуд. Керакли манзилни Интернетдан топишингиз мумкин.
Манзилга кириб бу ўқиш талабаси бўлиш учун махсус шаклни тўлдиришингиз зарур. Одатда аввал курснинг ва ўқиш тартиби тавсифи билан танишиб чиқиш мумкин. Кейин шаклдаги сатрларни тўлдириб, кредит карточкангиз рақамини киритишингиз зарур.
Курсга кириш тартиби турлича, бу мутаххассиликка боьлиқ.
Ўқиш тартиби қуйидагича: ўқитувчи курс билан таништиради ва топшириқлар беради. Сиз кўрсатилган манбалар билан ишлаб топшириқларни бажарасиз ва ўқитувчига юборасиз. Ўқитувчи уни текшириб, жавобни сизга қайтаради. Зарур холда кўрсатмалар беради. Шу тартибда курс мавзулари ўрганиб чиқилади. Музоқара асосан электрон почта орқали амалга оширилади. Телефон тармоьидан хам баoзан фойдаланилади. Босма ўқув материаллари почта орқали юборилади, ўқиш жараёнида талаба дарсликлардан, электрон кутубхона ва дарсликардан, электрон форумлардан, видоеконференциялардан фойдаланади.
Бунда ўқиш индивидуал шаклда олиб борилади ва ўқитувчи ўқувчининг қобилияти ва хусусиятларини хисобга олган холда ўқитади. Бу индивидуаллик ўқувчида қизиқиш уйьотади ва уни ўқишда активликка раьбатлантиради.

Республикамиз Олий ва Ўрта Махсус билим юртларида масофадан ўқитишни тадбиқ этишга жиддий эoтибор берилмоқда. Масофадан ўқитиш услуби хақида батафсил www.dl.uz сахифада танишишингиз мумкин (4.3расм).


Кейинги вақтларда телемедицина ва уни соьлиқни сақлаш тизимидаги бениҳоя ўрни хақидаги хабар ва мақолалар оммавий информация воситаларида тез - тез пайдо бўлиб бормоқда. Хўш, замоновий медицинанинг бундай ильор йўналишлари ривожида информацион технология ва интернетнинг ўрни қандай?
Маълумки интернет ўзаро маълумотлар алмашиш имконини берувчи катта информацион магистралp бўлиб, у нафақат рақамли маълумотларни балки рақамлар мажмуасига айлантирилган аудио ва видео маълумотларни хам узатиш, қабул қилиш имкониятини беради. Шундан фойдаланган холда, хамда махсус программалар асосида мулpтимедия воситалари ва камералар билан жиҳозланган икки ёки ундан ортиқ компьютерлар ёрдамида медицина марказлари ўртасида видео конференциялар ташкил этиш мумкин (4.4расм).
Бундай имкониятга эга бўлган врач мутахассис юзлаб, минглаб километр масофадан туриб интернет орқали ўз мижозининг (беморнинг) холати хақидаги видео тасвирларни олиши, операция столида юз бераётган жараённи бевосита кузатиши. рентген, улpтра товуш, эндоскоп ва бошқа махсус ташхис қурилмаларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида медицина хизмати савиясини ошириш, юқори малакали мутаҳассислар маслаҳатларидан марказдан узоқдаги беморлар хам фойдаланиш, масофадан туриб тез тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини беради.
4.5расмда интернет технологияси асосида телемедицина хизматини ташкил этишнинг умумлашган схемаси келтирилган.
Бундай информацион компьютер тизими врач мутахассислар ўртасида, медицина хизмати кўрсатувчи марказлар, бўлимлар ўртасида ўзаро видеоконференциялар ташкил этиш,



бемор холати хақидаги видеотасвирларни масофага узатиш имкониятларини яратиб бериш билан бир қаторда, даволаш жараёнини ташкил этиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган ягона информацион муҳитни хам яратиб беради.


Ушбу тизимдан фойдаланилган холда медицина ўқув юртлари талабалари учун ўқув курсларини ташкил этиш, йирик мутахасисларнинг ноёб операцион жараёнларини намойиш этиш, хамда ўзга мамлакат ва шахарларда фаолият кўрсатувчи мутахасисларнинг маслаҳатларини ташкил этиш хам мумкин бўлади.
Электрон тадбиркорлик нима? Кўпчилик учун бу янги тушунчадир. Бу технология Ўзбекистонга хам кириб келди. Электрон тадбиркорлик бу Интернет орқали сотиш ва сотиб олишдир. Унинг имкониятлари турли-туман. Интернет ёрдамида ўзингизга зарур китоб, кийим, ёки компьютер ва ҳаттоки озиқ - овқат Маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. Корхоналар Маҳсулотни сотиши ёки зарур Маҳсулотни сотиб олиши мумкин. Россиялик бир фермер Интернет орқали хўжалигига трактор сотиб олибди. Бу усул унга анчагина пулни тежаганлиги сабабли у автомобилни хам Интернет орқали харид қилибди. Хўш бу қандай усул, унинг афзалликлари қандай, ва ундан фойдаланиш тартиблари қандай?
Бу технология бир неча йиллар давомида равнақ топди. АҚШ да бу технология жуда тараққий этган. Бу технологиядан Dell, Ciscо, IBM, HР, Оracle, Micrоsоft ва Sun компаниялари жуда кенг кўламда фойдаланишади. Ciscо компанияси Маҳсулотларни cоram фаолиятини 80% ини Интернет орқали амалга оширади.
Электрон тадбиркорлик бу Интернет тармоьи ёрдамида виртуал савдо растасида ёки майдонида савдо сотиқни амалга оширишдир. Унда сотувчи ва сотиб олувчи қатнаша ди. Бу савдо сотиқнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд. Яъни В2В (Business tо business) ва В2С (Bisiness tо Custоmers).
B2B корхоналар ўртасидаги савдо - сотиқ муомаласи. В2С корхона ва шахс ўртасидаги савдо - сотик муомаласи.
Интернет орқали электрон тадбиркорлик қандай амалга оширилади? Буни мисол ёрдамида тавсифлаймиз. Масалан, китоб харид қилмоқчисиз. Махсус қидирув тизимлар ёрдамида электрон китоб магазин адресини топасиз. Магазин бир зумда олдингизда пайдо бўлади. Электрон магазин бу Маҳсулотни сотаётган магазин Интернет сахифасидир. Унга кириб, жавонлардан китоб қидираётганингизни сезмай қоласиз. Сахифада китоблар рўйхати берилади. ҳоҳлаган китобингизни танлашингиз мумкин. Одатда китоблар магазиндаги сингари мавзусига қараб танланиши мумкин. Лекинки 9314 тоблар сон саноқсиз бўлганлиги сабабли, магазин қидириш тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Хар бир китоб тавсифи билан танишиб чиқишингиз мумкин. Китобни тавсифи ва нархи сизни қаноатлантирса, сиз уни харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун кредит карточкангиз бўлиши шарт. Кредит карточкаси банкда хисоб очилганда берилади. Бизда хам кредит карточкаси ёрдамидаги муомала аста-секин муомалага кирмоқда. Махсус шаклни тўлдириб, кредит карточкангиз рақамини кўрсатишингиз зарур. Шундан сўнг магазин сизнинг кредит карточкангизни текшириб, муомалани амалга оширади. Бирнеча кундан сўнг Маҳсулот уйингизга келтирилади. Албатта бунда китобнинг сизга етиб келиш муддати манзилингизга боьлиқ. Бундай усулнинг қандай афзалликлари бор:
• Маҳсулот ассортиментининг тўлалиги.
• Маҳсулот билан батафсил танишиш имконияти.
• Манзил ва вақтнинг аҳамиятга эга эмаслиги. (Яъни сизга қулай бўлган вақтда дунёнинг ихтиёрий нуқтасидаги дўкондан харид қилишингиз мумкин.)
• Китобни уйга етказиш заруриятининг йўқлиги. (Китобни дўкон сиз кўрсатган манзилга етказади.)
Айниқса, дўстингизга совьа юборишда бу хизмат қўл келади. Совьани электрон дўкондан бемалол танлаб, уни махсус қоьоз ёки қутига жиҳозлашни ва манзилга кўрсатилган санада етказишни буюртма қилишингиз мумкин.
Дўконма - дўкон юришга вақт ва асабни сарфламасдан, маҳсулотни кўтариб уйга олиб келмасдан харид қилиш мумкин экан. Бу мўжизани Интернет амалга оширишда ёрдамга келди. Бу усулда турли - туман Маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. Бу оддий ручкадан тортиб то автомобилp, ёки самолёт чиптасидан то дам олиш чиптасигача бўлиши мумкин. Биз В2С усулдаги муомала тавсифи билан танишиб чиқдиқ (4.6расм).


B2B муомала фақатгина муомала хажми, таклифлар ва имкониятлар сони билан фарқланади.


Фараз қилайлик, корхонангиз компьютерлар сотиб олмоқчи. Сиз Интернетдан керакли манзилни топиб, талабларингизга жавоб берувчи компьютерларни сотувчи корхонани бир зумда топасиз ва муомалани амалга оширасиз. Ёки талабномангизни киритишингиз ва унга жавобни бир зумда топишингиз мумкин. Бу технология орқали муомалада қимматли вақт ни ва маблаьни тежайсиз. Шунинг учун Ҳозирги кунда бу технология дунёда кенг тарқалган. Россияда муомалаларда шу усулдан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бу муомала афзалликлари кўпгина, бунда иш сафарлари сони, телефон ва факсга, мутаххасислар вақти ва сони хисобига маблаьлар сезиларли даражада камаяди. Энг асосийси ва муомала оператив равишда бажарилади. Баъзилар Интернет даллолларни йуқотади деган фикрда. Лекин интернетда электрон даллоллар даллоллик савдо майдончалари (marketрlaces) пайдо бўлди. Уларда хар куни муомалалар қизьин амалга оширилади. Мутаххассилар 2004 йилга бориб электрон тадбиркорликдан фойда 3 триллион долларга етишини башорат қилишмоқда (4.7расм). Ҳозирги кунда Интернетда 40 миллиондан кўпроқ электрон расталар мавжуд.





Электрон тадбиркорлик келиб чиқишига 80 йилда Интернет давлат бюджетининг каттагина қисмидан маҳрум бўлганлиги ва ўзини - ўзи таъминлаши зарурлиги сабабчи бўлди. Шунинг учун Интернетдан ва унинг ресурсларидан тижорат мақсадида фойдаланишга ўтилди. Бунда даромадлар Интернет хизмати ва реклама, хамда Интернет билан таъминлаш хисобига (Интернет провайдерлик) олина бошланди.
Шундай қилиб, масофаларни йуқотиб дунёни бир кибероламга айлантирган Интернет тадбиркорликни ривожлантиришда, кенгайтиришда жуда қўл келмоқда.
Республикамизда бир неча электрон расталари мавжуд:
НТТР://www.menatech.da.ru Менатек компаниясининг электрон растаси (4.8расм). Ушбу растада компьютер ва компьютер анжомларини сотиб олиш мумкин. Бунинг учун махсус шаклни (4.9расм) тўлдириб, буюртма бериш лозим.
НТТР://www.tashор.uz Компьютер ва компьютер программаларини харид қилишингиз мумкин.
НТТР://www.uzshор.uz STIV компанияси электрон растаси: компьютер ва офис анжомлари (4.10расм).






httр/www.iрроex.cоm Iрроdrоm exрress растасида турли асбоблар, ускуналар ва Маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин.





Интернет офисларни бошқаришда ва иш юритиш борасида кўп имкониятларни яратди. Глобал ўзгаришлар ишлаб чиқаришда янги муҳитни яратди. Эндиликда эски бошқариш усуллари, бизнес жараёнлар, ташкилий шакллар, ишлаш усуллари янги глобал ва ўзгарувчан муҳитга тўьри келмай қолди. Шунинг учун корхоналар бу борада тезкор ўзгартиришлар киритиб ҳаражатларни камайтиришга киришдилар. Натижада электрон офислар яратилди. Бу борада корхоналар информацион технологияларнинг янги имкониятларидан фойдалана бошлади (4.11расм). Бунда мижозга хизмат кўрсатиш шакли сифатига эoтибор қаратилди. Электрон офис корхона ишида кўпгина қулайликлар яратди.



• Хужжатлар билан ишлаш қулайлиги.
• Корхона маълумотлар базасининг очиқ тизими яратилганлиги, корхона ишчилари барча янгиликлардан ва жараёнлардан ихтиёрий жойда: офисда, уйда ва сафарда хабардор бўлиш ва кузатиш имконига эгалиги.
• Корхона мутахасислари анжуманларни, мунозара ва музоқараларни тармоқ орқали амалга ошириши мумкинлиги
• Корхона ишчиларининг бир жойда бўлиш зарурати аҳамияти йўқолганлиги.
• Юқори тажрибали мутаххасислар гурухини ташкил қилиш имконияти.
• Мижозлар билан ишлашнинг қулайлиги. Бунинг натижасида қимматли вақт тежалади ва ҳаражатлар иқтисод хисобига камаяди.
Масалан, кўпгина компаниялар мутахассислари дунёнинг турли нуқталаридан офисига Интернет тармоьи орқали боьланиб, зарур хужжат ва маълумотлар билан ишлаш имкониятига эгадирлар. Бу албатта ишни тезлаштиради ва даромадни оширади. Масалан, Ciscо компанияси шу усулда ишлайди.
Интернетнинг ажойиб имкониятларидан бири унинг ёрдамида хамкасб, дўст билан танишишдир. Умуман Интернет катта бир виртуал шахарни эслатади. Бу шахар сахифалардан ташкил топади. Сахифалар манзилга эга. Манзил орқали керакли маълумот ва шахсни топиш мумкин.
Агар бирор мутаххассис билан танишиш ниятингиз булса, унга хат ёзишингиз мумкин.
Агар Интернетда дўстлашмоқчи бўлсангиз, махсус сахифалар мавжуд. Бу: форум. чат, ICQ ва бошқалардир.
Форум Бу бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчининг Интернет орқали мулоқотидир. Бунда фойдаланувчилар одатда янгиликлар билан алмашишади, ёки бирор мавзуни муҳокама қилишади, ёки ran сотишади Мавзу форумнинг турига боьлиқ. Яъни жиддий мавзуга баьишланган ёки оммабап қизиқарли мавзуга баьишланган форумлар мавжуд.
Форумлар кўпгина сахифаларда мавжуд. Форумда мулоқот қилиш учун уларга ўзингизнинг исмингизни қайд қилишингиз лозим.
Чат бу форумнинг бир кўринишидир. Чатда одатда «ran сотишади» яъни турли қизиқарли ва кулгили мавзуларда мулоқот қилинади.
Мисол тариқасида Олой чойхонаси чати билан танишайлик. Бу чат манзили НТТР://оlоy.uz.
Сахифага кирганингиздан сўнг, унга ўз исмингизни қайд қилишингиз мумкин.
Натижада экранда қуйидаги дарча хосил бўлади (4.12расм).



Яъни исмингизни Ваше имя майдонида, чатдаги исмингизни Псевдоним, паролингизни пароль ва электрон манзилингизни Email майдонларига киритиб, Зарегистрироватpся тугмачасини босиш зарур.


Шундан сўнг чатга кириш учун чатдаги исм ва паролингизни киритишингиз етарли. Натижада экранда чат дарчаси хосил бўлади (4.13 расм).



Чатга кирганингизда мулоқотдагилар сизни қутлашади. Сиз чатда барча билан ёки ҳоҳлаган кимса билан мулоқот қилишингиз мумкин. Пастда майдонда бу имкониятни танлаб, маълумот киритишингиз мумкин. Чатдагилар рўйхати дарча ўнг қисмида берилади
Бўш пайтингизда чатда мулоқот қилиб, дам олишингиз ва маълумот алмашишингиз мумкин. Чатда дўст топишингиз мумкин.
ICQ бу бир пайтнинг ўзида бирор кимса билан мулоқот қилиш имкониятидир. Унинг ёрдамида бирор кимса билан мулоқот қилиш, маълумот алмашиш мумкин. Файлларни узатиш ва Ц=қабул қилиш хам мумкин. Бунда хар |5=> бир фойдаланувчи ўзининг қисқа исмига ва тартиб рақамига эга бўлади. ICQ программаси билан ишлаш учун уни ишга тушириш зарур. Натижада экранда қуйидаги дарча хосил бўлади. Бунда дарчанинг юқори қисмида сизнинг тартиб рақамингиз асосии дарчада дўстларингиз рўйхати келтирилади. Add/Invite Users тугмачаси ёрдамида бирор фойдаланувчини топишингиз ёки танишишингиз мумкин. Масалан, "saida" 104105925.
Бирор кимса билан мулоқот қилиш учун унинг исмида сичқонча тугмачасини чертиш зарур. Экранда мулоқот дарчаси хосил бўлади (расм 4.15). Дарчанинг юқори қисмида мулоқот келтирилади, пастки кисмда маълумотни киритиб, Send тугмачаси ёрдамида жўнатиш мумкин Шергингиз хақидаги маълумотни Users infо тугмачаси ёрдамида аниқлаш мумкин.



Бир Москвалик мутахассис бўлажак турмуш ўртоьи билан шу программа орқали танишган экан. Бу программа қулайлиги туфайли Ҳозирги кунда ундан фойдаланувчилар сони кундан-кунга ошмоқда.

Download 25,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish