Ижтимоий-психологик компетенциялар:
1)Бошқаларни тушуна олиш– раҳбардаги бошқаларнинг муносабатлари ва ҳис-туйғуларини олдиндан билиш, сеза олиш, шунингдек, эмпатик равишда фикрларини бошқаларга маълум қилиш хусусияти.
Ушбу компетенцияга эга раҳбар:
а)атрофдагиларнинг қизиқишларини тушуна олади;
б)атрофдагилар ҳис-туйғуларини, уларнинг ўзини тўтиши, юз ифодаси, сўзларни танлаши ва гап оҳангидан тўғри тушунади ва сеза олади;
c)у ёки бу ҳолатга атрофдагиларнинг жавоб реаксиясини сеза олади;
д)ғоя ва таклифларни диққат билан эшитади;
е)атрофдагиларнинг ҳам кучли, ҳам нозик томонларини эътиборга олади;
ф)айтиб тугатилмаган (емплисид) маънони тушуна олади;
г)атрофдагилар қандай мавзуда гаплашишларидан қатъий назар қизиқиш билан муносабатда бўлиш орқали, уларнинг эътиборини қозонади.
2) Ҳамкорлик ўрнатиш– раҳбарнинг маълумот етказиб бера оладиган, кўмаклашадиган одамлар (корхона ичидаги ва шунингдек, корхона ташқарисидагилар) билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш компетенцияси.
Ушбу компетенциягаэга раҳбар:
а)ҳамкасбларидан шахсий ҳаёти, ташвиши, қизиқиши, оиласи ва шу каби маълумотларни сўрайди;
б)бирор умумий ғояни юзага чиқариш мақсадида саволлар беради;
c)атрофдагиларни фикри йўналтирилган объектлар билан қизиқади ҳамда уларнинг қарашлари ва ғояларини тан олади;
д) атрофдагиларнинг манфаатлари ва истиқболларини тушунади;
е) маълумот орқали ёрдам кўрсатганларга миннатдорчилик билдиради;
ф)ҳамкасбларини ўрганиш, улар билан муносабатларни яхшилаш, ўзаро алоқаларни ўрнатишга вақт ажратади;
г)ёрдами ва қўллаб-қувватлаши асқотиши мумкин бўлган одамлар билан муносабатлар ўрнатишга интилади;
ҳ)ҳамкорликка асос яратиш мақсадида ёрдам кўрсатади ҳамда маълумотлар билан қўллаб-қувватлайди.
Бошқарувчига хос билимдонлик даражалари.
Бошқарувчига хос билимдонлик даражалари бошқарув жараёнида вужудга келади ва ўзига хос психологик хусусиятлар тариқасида намоён бўлади. Бизга маълумки, персонални бошқариш алоҳида аҳамият касб этиб, ташкилотда кишиларга таъсир кўрсатувчи учта асосий омилга алоҳида диққат-еътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади. Булар ташкилотнинг иерархик тузилмаси, маданият, бозор омилларидир. Ушбу таъсир кўрсатиш омиллари жуда мураккаб тушунчалар бўлиб, амалиётда камдан-кам ҳолларда бир-биридан алоҳида равишда қўлланади. Улардан биронтаси қанчалик устувор бўлса, ташкилотдаги иқтисодий вазият қиёфаси ҳам шундай бўлади. Кўпинча кундалик мулоқотда биз “компетенция” ёки “билимдонлик” тушунчаларини тез-тез ишлатамиз. Айниқса, “профессионал компетенция” тушунчаси кўпроқ диққатни тортади. Лекин, баъзан инсонлар билан ишлаш борасида “Бошқарувчига хос билимдонлик даражалари” тушунчаси ҳам ишлатилади. Бу аслида қўл остидаги ходимларга ижобий таъсир кўрсата олиши, ўзгалар билан тил топиша билиши, ўз ишини фаол, аниқ ва самарали бажара олиши, ақлий ҳаракатларини тўғри сафарбар қила олиши, нутқини равон ва бир текисда тузиш орқали фикрларини бошқаларга етказа олиш каби муҳим хусусиятлар билан боғланади.
Профессионал фаолият шахсдан жуда кўп билимларни ҳамда малакаларни талаб қилади. Нима учун у ёки бу касбни танлаганини англаб етган шахс (мотивлар муаммоси), энди ўз фаолияти ва қобилиятларини бошқара билиши ва ўз устида муттасил ишлаб, малакаларини орттириб бориши шарт. Профессионал компетенция шу нуқтаи назардан шахс умумий маданиятининг шундай йўналишики, унга фақат касбига тааллуқли бўлган билимлардан ташқари, шу билимларнинг ҳосил бўлиш йўллари ва малакаларнинг такомиллашувини таъминловчи психологик жараёнлар ва ҳолатларни билишни ҳам тақозо этади. Бу психологияда билиш жараёнлари, уларнинг моҳияти ва кечишини англаш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |