ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади”. ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг амал қилиниши. ...“Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”. - ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг амал қилиниши. ...“Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”.
- маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. “Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |