1 – Мавзу. Экология фани унинг мақсад вазифалари


Экология фанининг бўлим ва тармоқлари



Download 54,5 Kb.
bet3/7
Sana23.05.2022
Hajmi54,5 Kb.
#607718
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Маъруза

3. Экология фанининг бўлим ва тармоқлари


Экология кўп тармоқли фан. Ҳозирги кунда у ўрганадиган соҳалар кўпайиб, янги-янги йўналишлар пайдо бўлмоқда.
Экология фани 4 асосий бўлимдан иборат. Улар – умумий экология, глобал экология, регионал экология ва эволюцион экология.
А. Умумий экология ўз навбатида қуйидаги тармоқларга бўлинади: факториал экология (аутэкология), популяцион экология (синэкология) ва биогеоценология.
1. Факториал экология организмни ўраб турган муҳит омиллари (факторлари)нинг организмга кўрсатадиган таъсирини ўрганади. Бу омилларга экологик омиллар дейилади. Улар икки асосий гуруҳга бўлинади:
- абиотик омиллар – буларга жонсиз табиат омиллари киради. Масалан, намлик, ёруғлик, ҳарорат, ҳаво ва ҳаво тўлқинлари, эдафик, гидрофизик ва гидрокимёвий омиллар;
- биотик омиллар – буларга тирик табиат омиллари, яъни ўзаро таъсирда бўладиган организмлар киради.
Абиотик омиллар орасида организмга тез ва жиддий таъсир кўрсатадиганлари намлик, ёруғлик ва ҳароратдир. Организмлар муҳитнинг бу омилларига минглаб йиллик эволюция давомида мослашиб олган. Шунинг учун ҳам, масалан, тропикадаги организмлар шимолий кенгликларда яшай олмайди ва, аксинча. Чунки бу кенгликларда намлик, ёруғлик ва ҳарорат бир-бирдан кескин фарқ қилади.
Омиллар ичида айниқса намликнинг таъсири катта. Намлик уч хил кўрс0атгичда бўлади: мутлоқ намлик, энг юқори намлик ва нисбий намлик. Мутлоқ намлик – бу 1м3 ҳаво таркибидаги ўртача намлик. Энг юқори намлик – бу 1м3 ҳавони тўйинтириш учун сарфланадиган намлик ҳисобланади. Амалда кўпроқ нисбий намлик тушунчаси қўлланилади. Бу – мутлоқ намликнинг энг юқори намликка нисбатан фоиз ҳисобида олинган миқдоридир. Бошқача айтганда нисбий намлик ҳавонинг сув буғлари билан тўйинганлик даражасини белгиловчи фоизли кўрсаткич ҳисобланади.
Табиатдаги турли тирик организмларнинг сувга нисбатан эҳтиёжи турлича бўлади, чунки улар турли намлик шароитида яшашга мослашганлар. Бу жиҳатдан организмларни бир қанча экологик гуруҳларга ажратиш мумкин. Масалан, гидрофиллар – фақат сувда яшайдилар; гигрофиллар – намлиги жуда юқори бўлган қуруқлик шароитида яшайдилар; мезофиллар – намлиги мўътадил яъни ўртача бўлган шароитни ёқтирадилар; ксерофиллар – намлиги кам ёки жуда кам бўлган қурғоқчил шароитда яшайдилар.
Организмларнинг яшаши, ривожланиши ва Ер юзида тарқалишини белгиловчи омиллардан бири ҳароратдир. Чунки организмдаги модда алмашинув жараёни ундаги атом ва молекулаларни ҳаракатга келтирувчи омил ҳароратдир. Турли организм турлича ҳароратли шароитга мослашган. Бу жиҳатдан организмларни иккита экологик гуруҳга бўлиш мумкин: термофиллар – иссиқсевар организмлар бўлиб, буларга кўпчилик микроорганизмлар, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари киради; криофиллар – совуққа чидамли бўлиб, улар – 80 – 100 С да ҳам ўзларининг актив фаолиятини давом эттирадилар. Буларга қутбларда ва баланд тоғларда яшовчи бактериялар, замбуруғлар, мох ва лишайниклар мисол бўлади. Термофиллик ва криофиллик орасида бир қанча оралиқ шакллар ҳам мавжуд.
Муҳим экологик омиллардан яна бири ёруғлик, яъни қуёш радиацияси бўлиб, бу омил барча тирик мавжудотлар учун ягона энергия манбаи ҳисобланади. Маълумотларга кўра қуёш сиртидаги ҳарорат 50000С бўлиб, ундан ҳар гектар майдонга йилида ўртача 9 млрд. калория энергия етиб келади. Унинг қарийб ярми кўзга кўринадиган (тўлқин узунлиги 0,40-0,076 мкм) нур бўлиб, қолгани кўзга кўринмайдиган инфрақизил (50%), ультрабинафша (1%) ва радиоактив нурлардир. Бу нурлар организмга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, тўлқин узунлиги 0,25-0,30 мкм бўлган ультрабинафша нурлари организмда «Д» витаминининг ҳосил бўлишига ёрдамлашади, унинг тўлқин узунлиги 0,20-0,30 мкм бўлган нурлари микроорганизмларни ҳалок қилади (жарроҳликда қўлланиладиган кварц лампалари шунга асосланган), тўлқин узунлиги 0,38-0,40 мкм бўлган нурлари эса фотосинтез жараёнига қатнашади.

Download 54,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish