1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

МУЛОҲАЗА ЮРИТИНГ 
Цивилизация тушунчасининг пайдо бўлишида олимлар қарашларида 
мутаносиблик ғояси. 
Тойнбининг фикрича дин ҳар қандай цивилизациянинг ўзаги ва 
таянчидир. Цивилизацияларни бир – биридан фарқлаш ва тасниф қилишда у 
ёки бу жаҳон динларини асос қилиб олиниши бежиз эмасдир: мусулмон 
цивилизацияси, христиан цивилизацияси ва ҳоказо. 
У дастлаб 21, кейинчалик 37 та сивилизатсини санаб ўтиб, тарихий 
жараённинг тўғри чизиқ бўйлаб ривожланиши ҳақидаги қарашларга қарши 
чиқди ва цивилизациянинг босқичли-тсиклик ривожланишини таъкидлади. 
Тойнби Араб, Хитой, Шумер, Майя, Ҳинд, эллин, Ғарб, Христиан (Россия), 
Узоқ Шарқ (Корея ва Япония), эрон, Миср, Араб, Мексика, Вавилон ва 
бошқа цивилизацияларни тадқиқ этиш натижасида “...табIIй муҳитдаги ва 
одамлар теграсидаги яшаш шароитларининг оғирлиги цивилизациянинг 
вужудга келишига сабаб бўлади”, -деган хулосага келади. Тойнби 
цивилизацияларга “еволютсион типдаги фаол тузилмалар” сифатида 
ёндашиб, ҳар бир цивилизацияда тарихий мавжудликнинг асосий 
босқичлари: вужудга келиш, ривожланиш, таназзулга учраш ва завол 
топишни фарқлаган. Бу асосий босқичлардан ўтгач, цивилизация, одатда, 
ҳалок бўлади ва унинг ўрнини бошқа цивилизация эгаллайди. 
Немис файласуфи К.Ясперс (1883-1969 йй.) ўзининг “Тарих манбалари 
ва унинг мақсади” асарида сивилизатсион тараққиётнинг босқичма-босқич 
ривожланиши консепсиясини илгари сурди: тарихгача бўлган давр, қадимги 
давр маданияти, вақт ўқи (жаҳон тарихининг бошланиши), техник давр 
(ягона жаҳон тарихига ўтиш). Унинг фикрича тарихнинг мазмуни ва негизи 
бутун инсоният учун умумий бўлган эътиқод билан белгиланади. Мазкур 
эътиқод 
инсоният 
вакилларини 
бир-биридан 
ажратмайди, 
балки 
жипслаштиради. Инсониятга бундай эътиқодни бирон-бир жаҳон дини ёки 
миллий дин таклиф қилолмайди
Сотсиолог 
П.Сорокин 
(1889-1968) 
инсоният 
маданиятининг 
бутунжаҳон-тарихий тараққиёти назариясини яратди. У бу тараққиётни 
марказий мазмунга ёки менталликка эга улкан маданий супер тизимлар 
доирасида кўриб чиқди. Бу маданий супертизимлар ёки цивилизациялар 
инсонларнинг ҳаёти ва ҳулқини, кўпгина тарихий жараёнлар ва анъаналарни 
белгилайди. Тарихнинг ҳар қандай даврида, Сорокиннинг фикрича, бешта 
асосий маданий тизимлар мавжуд: тил, аҳлоқ, дин, фан, санъат. У 
цивилизацияларни моддий маданият ҳеч бир тизимсиз равишда намойишга 
қўйилган улкан музейлар сифатида талқин қилади. Сорокин цивилизациялар 


табиатининг яхлитлиги ғоясига танқидий ёндашиб, унинг таркибий қисмлари 
ўзаро боғланмаган, деб ҳисоблаган.
“Иқтисодий ва ижтимоий тарих анналлари” (1929 г.) франсуз журнали 
редаксияси атрофида вужудга келган тарихий мактаб асосчилари ва 
вакиллари бўлмиш франсуз тарихчилари Марк Блок (1886-1944) ва Люсен 
Февр (1878-1956) лар жаҳон тараққиёти муаммосига ўзгача ёндашган. 
Уларнинг фикрича тарихий тараққиётнинг асосини менталитет ташкил 
қилади. Л.Февр биринчилардан бўлиб ўзининг “Цивилизация: сўз 
эволютсияси ва ғоялар гуруҳи” асарида “цивилизация” атамасининг келиб 
чиқиш вақтини аниқлашга ҳам ҳаракат қилган.
Ўтмиш ҳодисаларини тушунтиришда Фернан Бродел (1902-1985) ва бир 
қатор бошқа франсуз тарихчилари тарихий қонуниятлар ёки тасодифийликка 
биринчи даражали эътибор қаратмасдан, биринчи ўринга “муҳит” (тарихий 
вақт) омилини қўйишган. Уларни биринчи навбатда халқларнинг ҳаёти, 
турмуши ва менталитети қизиқтирган.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида, совуқ уруш даврида ва у тугагандан сўнг 
инсоният ривожининг умумий чизмасини яратиш ва сивилизатсион 
тараққиёт жараёнининг истиқболларини кўрсатишга уриниш сифатида бир 
қанча тадқиқотлар пайдо бўлди. Тарихий ривожланишининг ижтимоий-
иқтисодий консепсиясини илгари сурган америкалик сотсиолог Уолт 
Ростоунинг фикрича жамият тараққиётида техник-иқтисодий кўрсатгичлар 
ҳал 
қилувчи 
рол 
ўйнайди. 
Индустриал 
жамият 
назариясининг 
яратувчиларидан бири бўлган франсуз сотсиологи Р.Арон (1905-1983) 
жамиятнинг номафкуравий назариясини ҳамда техника ва жамиятнинг ўзаро 
илгари таъсири тезисини сурган.
ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб илмий-техника тараққиёти 
индустриал жамиятни бутунлай ўзгача сифатларга эга постиндустриал 
жамиятга айланиши ҳақидаги ғоялар ишлаб чиқила бошланди. Ушбу 
назариянинг асосчиларидан бири америкалик сотсиолог Д.Беллнинг фикрича 
тарих жамиятда техника тараққиётининг даражасига боғлиқ ҳолда 
ривожланади. У жамият тараққиётининг уч босқичини ажратиб кўрсатади: 
индустриягача, индустриал ва постиндустриал.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish