1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet55/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Команданинг фаолияти. Психологлар У. Критчли ва Д. Кейси фикрича, командани ташкил этиш зарурати бажарилаётган вазифа хусусиятига боғлиқ. Бу икки олим уч тоифа вазифани қуйидагича шарҳлайди:

Таъкидланишича, биринчи тоифа вазифани бажариш учун ходимларга айрим ижтимоий кўникмалар етарли бўлиб, фаолият якка тарзда олиб борилганда, меҳнат анча унумли ўтади. Иккинчи тоифа вазифани бажаришда эса ходимлар қисман ўзаро мулоқотга киришадилар, масала юзасидан умумий тарздаги маълумот ва ғоялар билан чекланадилар. Музокаралар олиб бориш ва фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича асосий билимлар бундай вазифани бажариш учун кифоя. Ниҳоят, учинчи тоифага, гуруҳий вазифани бажариш учун юксак даражада ташкил топган мулоқот кўникмалари, музокара олиб бориш маҳорати, ўзгани яхши тушуниш ва ҳамжиҳатликка мойиллик талаб этилади.
Команда ташкил этиш зарурати аниқлангандан сўнг, уни шакллантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш керак:
1. Команданинг моҳиятини ва қўлланиш кўламини аниқлаш.
2. Унинг вазифаларини ифодалаш.
3. Вазифалар қўйиш.
4. Команданинг бирламчи вазифасини белгилаш.
5. Гуруҳий нормалар ишлаб чиқиш.
Команданинг юксаклигини ифодаловчи энг асосий сифат, бу - жамоа аъзолари томонидан қабул қилинган миссиядир. Аввалги бўлимларда таъкидлаб ўтилганидек, миссия – бу олий мақсад бўлиб, жамоа уни юксак қадрият даражасига кўтаради ва бутун ҳаётини шу мақсадга йўналтиради. Миссиянинг жамоа аъзолари томонидан англанган тарзда қабул қилиниши, команда фаолиятининг асосий негизидир. Команда миссияси жамоа аъзоларида ягона қарашнинг шаклланишига, ва фаолиятни бир мақсадга йўналтиришга хизмат қилади.
Миссия мазмуни «ушбу жамоа нима учун яшаб, қандай фаолият кўрсатаяпти?» деган саволга жавоб бўлади.
Командани гуруҳ сифатида таърифловчи тушунчалардан яна бири - мақсаддир. Мақсад бу – команда ўз миссиясини амалга оширишда қандай натижага эришиши ҳақидаги тасаввурдир. Мақсадга эришиш учун аниқ вақт ажратилади. Масалан, 1 ёки 5 йил. Мақсад команда нима қилиши кераклигини ифодалайди ва навбатдаги вазифаларни белгилаб беради.
Вазифа – мақсадга эришиш йўлидаги амалий ҳаракатдир. Вазифани аниқлаш ва тақсимлаш чоғида фоиз, вақт оралиғи, нисбат каби ўлчамлардан фойдаланган ҳолда ким, нимани, қачон, қандай ва қаерда бажариши белгилаб олинади. Вазифани аниқлаш команда олдига керакли ресурсларни топиш заруратини ҳам қўяди.
Вазифа эса, ўз навбатида, жамоа мақсадга қай тарзда эришиши мумкинлиги ва команда аъзолари орасидаги роллар тақсимотини белгилайди.
Командадаги роллар, гуруҳ мақсадга эришишидаги ёндошувга аниқлик киритади.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish