1 – маъруза. Компьютер тизимлари, уларнинг классификацияси ва архитектурасининг хусусиятлари



Download 1,84 Mb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#231169
TuriПротокол
1   2   3
Bog'liq
4 КТ OSI

Физик сатҳ (Physical layer) – бу сатҳда физик алоқа каналлари орқали битларни узатиш амалга оширилади. Физик алоқа каналларидан бири бўлиб – коаксиал кабель, ўралма жуфтлик кабели, оптик толали кабель ёки рақамли терри-ториал канал каби ахборот узатиш муҳит-ларидан бири хизмат қилиши мумкин. Бу сатҳда ахборот узатиш муҳитининг ва дис-крет ахборотни узатувчи электр сиг-налларининг кўрсатгичлари аниқлаб олинади.
  • Канал сатҳи (Data Link layer) – бу сатҳда узатиш муҳитига уланиш мумкин ёки мумкин эмас­лигини текшириш, ҳамда узатилаётган маълумотлардаги хатолик-ларни аниқлаш ва уларни тўғирлаш механизмини амалга ошириш каби вази-фалар бажарилади.
  • Тармоқ сатҳи (Network layer) – бир нечта тармоқларни бирлаштирувчи ягона транспорт системасини ҳосил қилиш учун ҳизмат қилади. Бу тармоқлар ҳар кўри-нишдаги топологияларга эга бўлишлари ва компьютерлар ўртасида хабарлар уза-тишнинг ҳар-хил тамоилларидан фойда-ланиб ишлашлари мумкин. Тармоқларни ўзаро бирлаштириш учун маршрутиза-торлар ишлатилади.
  • Тармоқ сатҳи ҳар-хил технологияли тармоқ-ларни бир-бири билан келишиб ишлашини таъминлайди. Тармоқ сатҳи хабарлари пакетлар деб аталади.
  • Тармоқ сатҳига тегишли икки хил протокол мавжуд:
  • Тармоқ протоколлари (routed protocols) – пакетларни тармоқ орқали ҳаракатланишини таъминлаб берадиган протоколлар.
  • Маршрутлаш протоколлари (routing protocols) – бу протоколлар ёрдамида маршрути-заторлар тармоқлар аро боғланишлар ҳақида ахборот йиғишни амалга оширадилар.
  • Тармоқ сатҳи протоколларига мисол қилиб TCP/IP стекининг IP-тармоқлараро биргаликда ишлаш протоколини ва Novell стекининг IPX-тармоқлараро пекетлар алмашиниш протоколини келтириш мумкин.
  • Транспорт сатҳи (Transport layer) – бу сатҳ иловаларга ёки стекнинг юқори сатҳларига маълумотларни керакли даражада ишончлилик билан узатишни таъминлаб беради. Транспорт сатҳи томонидан хизмат кўрсатишнинг беш хил синфи мавжуд:
  • 1.Тезкорлик.
  • 2.Узилган алоқани тиклаш имконияти.
  • 3.Бир-нечта ҳар-хил амалий протоколларни умумий транс-порт протоколи орқали боғлаб, уларни ишлашини таъмин-лаб бериш воситалари. Бу худди темир йўл транспортида ҳар-хил юклар ортилган вагонлпрни бир поездга бирлаш-тириб манзилга етказиб беришга ўхшайди.
  • 4.Маълумотларни узатишда юзага келадиган хатоликлар-ни тузатишни таъминлаш.
  • 5.Маълумотларни узатишда юзага келадиган холатлар – маълумотларни йўл давомида ўчиб кетиши, йўқолиб қоли-ши ва бир хил пакетларни бир неча марта узатилиши каби хатоликларни тузатишни таъминлаш.
  • Транспорт сатҳи ва ундан юқорида жойлашган сатҳлар протоколлари ком-пьютерларнинг (станциялар, серверлар ва узелларнинг) программа воситалари, яъни тармоқ операцион тизими тарки-бидаги программалар томонидан амалга оширилади. Траспорт сатхи протокол-ларига мисол қилиб TCP/IP стекининг TCP ва UDP, ҳамда Novell стекининг SPX протоколини келтириш мумкин.
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish