Лойиҳалашнинг асосий масаласи – технологияларга қаратилган, технологиялараро энергетик циклларни мувозанатланганлиги, нарх ва етказиб бериши бўйича арзон ва осон бўлган энергия ресурсларидан фойдаланишдан иборат.
Қурилиш, монтаж ва жиҳозларнинг созлаш номинал ишлаш режимига чиқиши билан нормаларга риоя қилишни талаб этади.
Ишлатиш шароитларида энергия истеъмол қилишни бошқариш мураккабдир, чунки турли вақтда асос солинган корхоналарга тегишли. Шунинг учун бу корхоналарда жиҳозни бутлаш ва ундан фойдаланиш шароитлари турличадир. Энергия истеъмол қилишда бошқариш жараёнининг ташкил этувчилари қуйидагилардир:
1. Ташкилий асослар:
технологик энергетик ва режа – молиявий хизматлар кучларини қўшиш;
барча қизиқиши мумкин бўлган хизматларнинг фаолиятини иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирадиган механизмни татбиқ этиш.
2. Энергиядан фойдаланишни бошқариш масалаларида дастлабки маълумотлар. Жараённинг тузатилган тавсифлари керак, энергия ресурслари ва энергия ташувчиларининг характерини (тушум, сарф, узатиш) назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимлари ва асбоблар керак. Энергия тежамлашнинг кўрсаткичлари ҳақидаги дастлабки ахборот, ўтаётган режимни назоратида, ҳисоботларни олиб боришда, коммерция ҳисоб-китобларда, энергия истеъмоли самадорликни таҳлил қилишда фойдаланилади.
3. Энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг йўналишлари:
Дастлабки хом ашё ва энергия ресурсларининг сифатини яхшилаш: хом ашё таркиби (қуритиш, тозалаш), унинг физик холати (майдалаш, гранула қилиш, элаш), кимёвий таркиби (куйдириш, кимёвий реакцияни тезлаштирувчи ёки секинлаштирувчи моддани қўшиш) ва ҳ.к.
Технологик жиҳозларнинг таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; иссиқлик алмашгичларининг ишчи юзаларини тозалаш, иссиқлик тармоқларининг гидравлик режимларини оптималлаш, иссиқлик изоляцияси носозлигини, сув, буғ,сиқилган ҳаво сизиб чиқишини бартараф этиш, едирилган элементларни таъмирлаш ва алмаштириш;
Жиҳозларини ишлаш режимларининг рационализациялаш оптималлаштириш. Бундай режимларда ёқилғи сарфи, энергия минимал бўлади.
Иккиламчи энергия ресурсларидан (ИЭР) фойдаланиш юқори потенциаллик ИЭР (400 ... 10000 С ) анча совуқ элементларини қиздириш учун бирламчи жараёнга регенерация (қайтариш) ва (ёки) қўшимча қурилма – утилизатор – қозонлар ўрнатиш;
Модернизация ва реконструкция - энергия тежамлашининг энг кўп натижага эга ва энг қиммат йўналиши. Кўп тарқалган ишлар тури:
энергия сарфини пасайтириш учун ростланувчи электр юритма тизимини қўллаш;
ёритиш лампаларини янада иқтисодли турларига алмаштириш;
эскирган вентиляторларни янгиларига алмаштириш ва шамоллатишга сарф бўлаётган электр энергияни пасайтириш учун автоматик бошқариш тизимини татбиқ этиш;
технологик сув сарфини пасайтириш учун қайта сув билан таъминлаш тизимини ташкил этиш;
сиқилган ҳаво ишлаб чиқариши учун кетадиган энергия харажатлариин пасайтириш учун, поршенли компрессорларни турбиналилари билан алмаштириш;
прогрессив ишлаб чиқариш технологияларини татбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |