МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Амалий дастурий пакетлар фанидан
1 – ЛАБОРАТОРИЯ
ИШИ
Гуруҳ: KIF 212-18
Бажарди: Ғаниев Хайрулло
Текширди: Зохиров Қудратжон
Тошкент 2021
ЛАБОРАТОРИЯ-1
MATLAB тизимида арифметик ифодалар қийматларини хисоблаш. Ўзлаштириш операторларидан фойдаланиш. Комплекс сонлар билан ишлаш
Ишдан мақсад:
Топшириқлар:
берилган ифодани ҳисобланг;
натижани солиштиринг.
Амалий ишнинг топшириш тартиби:
Амалий ишининг номланиши, берилган вариант.
ШК бажарилган дастур.
n = 3.1516*power(10,-2)
y = sqrt(power(n,3)/(16.3*sin(pi/36)*sin(pi/18)))
Олинган натижа.
y = 0.0113
Хулоса.
Мен юқоридаги мисолини ишлаш давомида, Matlab дастурининг кўплаб имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўлдим. Шулар жумласига:
sqrt – берилган қийматдан квадрат илдиз олиш;
power – берилган қийматни керакли даражага ошириш;
sin – берилган қийматнинг синусини хисоблаш.
киритишим мумкин.
Назорат саволлари:
MATLAB тизими имкониятлари?
МАТЛАБ асосан қуйидаги вазифаларни бажариш учун ишлатилади:
математик ҳисоблашлар;
алгоритмларни яратиш;
моделлаш;
маълумотларни таҳлил, тадқиқ қилиш ва визуаллаштириш;
илмий ва инженерлик графикаси;
иловаларни ишлаб чиқиш;
график ишланмаларни яратиш ва бошқалар.
MATLAB тизими ва уни ишга тушириш?
Дастурни ишга тушириш учун, дастур ўрнатилганда ишчи столда пайдо бўладиган Matlab ёрлиғи орқали ёки Пуск менюсидаги ёрлиғ орқали ишга тушириш мумкин.
MATLAB нинг ойналари ва уларнинг вазифалари?
MATLAB тизимини ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги тўртта ойна пайдо бўлади:
Command Window (буйруқлар ойнаси) – энг кўп ишлатиладиган ойна бўлиб, унда фойдаланувчининг буйруқлари бевосита бажарилади ва натижалар келтирилади.
Command History (буйруқлар тарихи) – фойдаланувчининг барча буйруқлари сақланади.
Workspace (ишчи фазо) – фойдаланувчи томонидан буйруқлар ойнасига киритилган барча ўзгарувчиларни акс эттиради.
Сurrеnt Directory (жорий каталог) – проводник дастурига ўхшаш функцияни бажаради.
MATLAB нинг обектлари?
Функциялар, буйруқлар
MATLAB тизимида хақиқий сонларнинг берилиши?
Тизимда ўзгарувчиларга қийматлар “=” – тенглик белгиси орқали берилади. Ўзгарувчилар сифатида ихтиёрий харфдан фойдаланиш мумкин. Агар бир неча ифодадан кетма-кет эмас, умумий тарзда натижа олиш керак бўлса, у ҳолда ифодалардан кейин “;” –нуқтали вергул қўйиш керак.
аns тизим ўзгарувчисининг вазифаси?
Mаtlab дастури киритилган қийматни вақтинча шу ўзгарувчида сақлаб туради
MATLAB нинг ички функциялари?
Функциялар – ички ва ташки функцияларга ажралади. Ички функция – MATLAB тилининг стандарт номи объекти бўлиб, ёпиқ қавслар ичидаги параметрлар асосида амаллар бажарилади.
MATLAB да ўзгармаслар, ўзгарувчилар, ифодалар, комплекс сонлар билан ишлаш?
Константалар – MATLAB тилининг хисоблаш жараёнида ўзгармас қийматга эга объекти бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:
1.Сонли константалар:
бутун;
хакикий;
комплекс.
2.Мантиқий константалар ( True (рост) ёки False(ёлғон))
Символ(белги) кўринишдаги константалар (апостроф ичига олинган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги).
Ўзгарувчилар – MATLABнинг хисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирувчи объектлардир. Ўзгарувчилар оддий ўзгарувчилар ва массивларга бўлинади.
Ифодалар – MATLAB тилининг объекти бўлиб, операциялар орқали ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функцияларнинг маънога эга бўлган тўпламидир. Ифодалар арифметик, мантиқий ва символли каби турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |