1- кисм indd


Меҳнат бозорида касаба уюшмаларининг роли



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

3.6. Меҳнат бозорида касаба уюшмаларининг роли
Меҳнат бозорида ёлланма ходимлар ҳамма вақт ҳам иш берувчилар 
билан тенг, адолатли мавқега эга бўла олмайди. Чунки иш берувчилар 
мулк – ишлаб чиқариш воситалари эгаларидир, уларнинг ижтимоий меҳнат 
муносабатларига иқтисодий, баъзан сиёсий таъсир кўрсатиш имкониятлари 
кучлироқ. Шунинг учун ёлланма ходимлар учун меҳнат бозорида меҳнат 
ресурслари харидорлари билан уюшган ҳолда рақобатлашиш хоҳиши табиий.
Ёлланма ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларининг ана шу 
ҳимоячилари – уларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланадиган касаба 
уюшмаларидир. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 16-моддасида 
ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари қаторида касаба уюшмаларига ҳамда 
ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа 
ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.
Ходимларнинг вакиллик органлари сифатидаги касаба уюшмалари қуйи-
дагиларга ҳақлидир:
– музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, 
уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат 
тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;
– корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни 
кўриб чиқишда қатнашиш;
– меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя 
қилиш;
– иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат 
тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд 
ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар 
устидан судга шикоят қилиш.
Иқтисодий адабиётда касаба уюшмалари иштирокидаги меҳнат бозорининг 
уч модели мавжуд:
1. Касаба уюшмалари томонидан меҳнатга талабни рағбатлантириш 
модели (3.13-расм). Ушбу модель меҳнат бозорида меҳнатга талабни 
кучайтириш орқали иш ҳақи ва иш билан бандликни оширишга йўналтирилган. 
Касаба уюшмалари бунга меҳнат сифатини ошириш (масалан, меҳнат 
унумдорлигини оширишга кўмаклашиш ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга 
талабни ошириш) орқали эришишлари мумкин. 


129
3.6. Меҳнат бозорида касаба уюшмаларининг роли
Расмда акс эттирилганидек, касаба уюш-
малари томонидан меҳнат бозорида меҳнат-
га талаб оширилганида меҳнатга талабнинг 
эгри чизиғи ўнгга D
1
ҳолатидан D
2
ҳолатига 
силжийди. Бу ҳолатда бир йўла икки вазифа 
ҳал этилади: иш билан бандлик ортади (l
1
дан l
2
томон) ва иш ҳақи ставкаси кўтари-
лади (w
1
дан w
2
томон). 
Аммо амалиётда бунга эришиш жуда 
мураккаб ҳисобланади. Моделда касаба 
уюшмалари ҳам ўз аъзолари – ҳам ёллан-
ма ходимлар, ҳам иш берувчилар манфа-
атларига хизмат қилаётган бўлиб чиқади, 
чунки улар меҳнат ресурслари сифатини 
оширишни кўзлайди.
Мазкур моделга хос хусусиятларни 
Япония фирмаларида кузатиш мумкин. 
Мамлакат ходимлари ўз корхоналари рав-
нақ топиши учун сифат тўгараклари таш-
кил этадилар, уларда корхона маҳсулоти 
сифатини ошириш масалаларини муҳока-
ма қиладилар.
2. Касаба уюшмалари томонидан меҳ-
натга талабни камайтириш модели (3.14-
расм).
 
Меҳнатга талаб тор касаба уюш ма лари 
(цех) доирасида амалга оши рилиши мум-
кин. Бундай касаба уюш ма ташкилотларини 
ёпиқ жамоат бир лашмалари деб ҳам ата-
шади. Улар ўз аъзолари сонини қисқартириш ҳисобига (бунинг учун тегишли 
касбларга узоқ муддат ўқитилади, малака лицензиялари бериш чегараланади, 
касаба уюшмага аъзо бўлиб кириш учун юқори бадаллар белгиланади ва ҳо-
казолар) юқори малакали меҳнат талаби устидан қатъий назорат ўрнатадилар.
Шу билан бирга касаба уюшмалари давлат томонидан тегишли қонунлар 
(масалан, муайян ёшга етганда пенсияга чиқишнинг шартлиги, ташқи меҳнат 
миграциясини чегаралаш, иш ҳафтасини қисқартириш ва бошқалар) қабул 
қилиш орқали меҳнат бозорида меҳнатнинг умумий таклифини камайтириш-
га ҳаракат қиладилар.
Агар касаба уюшмалари у ёки бу йўллар билан меҳнат бозорида меҳнат 
таклифини камайтиришга муваффақ бўлсалар, бу ҳолда эгри чизиқ S

ҳолати-

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish